Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1072 Дата решения 02.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ТУРОНБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый "Кеш-Азиз-Шифо" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 885790 Claim ID 2818513 PDF Hash 65957fb09458ed09... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 02 август 4-1802-2201/1072-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, суд мажлиси котиби Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакили – Ш.Норов (2022 йил 05 январдаги 4-сонли ишончномага асосан) ва Давлат Кадастрлар Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар филиали мутахассиси Ш.Жураев (2022 йил 29 июлдаги 69-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг "ТУРОНБАНК" АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар – "Кеш-Азиз-Шифо" масъулияти чекланган жамиятидан гаровдаги мулклар ҳисобидан 421.966.131 сўм кредит ва кредит фоизи қарздорлигини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Шаҳрисабз шаҳар, Пиллакашлик МФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан кейин матнда - Палата) «ТУРОНБАНК» АТБ (бундан кейин матнда даъвогар)манфаатини кўзлаб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар – «Кеш-Азиз-Шифо» масъулияти чекланган жамиятидан гаровдаги мол-мулклар ҳисобидан 421.966.131 сўм кредит ва кредит фоизи қарздорлигини муддатидан олдин ундиришни сўраган. Даъвогарнинг аризасига асосан суднинг ажрими билан даъвони таъминлаш чораси сифатида жавобгарнинг гаров мулки ҳал қилув қарори кучга киргунга қадар хатланган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар кредит қарздорликни тўлиқ тўлаганлигини маълум қилди.. Суд мажлисида иштирок этган Давлат Кадастрлар Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар филиалидан мутахассиси жавобгарга тегишли мулклар давлат рўйхатига олинганлигини ва мулклар тақиқда турганлигини билдирди. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулохазаларини тақдим этмади. Белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлиси Палата вакили иштирок этмади, даъво аризасида ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни 1 кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган тараф суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар «ТУРОНБАНК» АТБ акционерлик жамияти Шаҳрисабз филиали билан «Кеш-Азиз-Шифо» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2018 йил 10 августда 184-сонли кредит шартномаси тузилиб, жавобгарга ички туризимни ривожлантириш учун жамият балансида бўлган Шаҳрисабз шаҳар Ғ.Ғулом МФЙ, Ипак Йўли кўчаси 98-уйда жойлашган янгидан қурилган мехмонхона биносини замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаш мақсадида йиллик 20 фоиз устама (6 ой имтиёз давр билан) билан 5 йил муддатга 500.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишга келишилган. Ажратилган кредит таъминотига 2018 йил 13 августдаги ипотека шартномасига кўра жавобгар – "Кеш-Азиз-Шифо" МЧЖнинг балансида бўлган Шаҳрисабз шаҳар Ғ.Ғулом МФЙ, Ипак Йўли кўчаси 98-уйда жойлашган Соғломлаштириш маркази ва 30 ўринли меҳмонхона бино-иншоатларини гаровга қўйилган. Банк филиали кредит шартномаси шартларини бажариб, жавобгарга кредит маблағларини ўтказиб берган. Лекин жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини бузиб, кредит қарзорликни муддатида қопламаган. Жавобгарга юборилган талабномалар ҳам оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Даъвогар вакили томонидан судга такдим этилган 2022 йил 08 августдаги 07/01-1291-сонли маълумотномага кўра суд кунига қадар жавобгарнинг банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги сўндирилганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартомасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун 2 ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 736-моддасига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Юқорида баён қилинганларга кўра даъвогарнинг муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги талаблари асосли ҳисобланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажатини ундиришни, Республика бюджетига 8.439.322,62 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186-188-моддаларини қўллаб, суд «Кеш-Азиз-Шифо» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан «ТУРОНБАНК» АТБи фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. «Кеш-Азиз-Шифо» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 8.439.322,62 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони таъминлаш чораси сифатида суд томонидан "Кеш-Азиз-Шифо" МЧЖнинг балансида бўлган Шаҳрисабз шаҳар Ғ.Ғулом МФЙ, Ипак Йўли кўчаси 98-уйда жойлашган томонлар ўртасида 625.000.000 сўмга гаров қабул қилинишига келишилган Соғломлаштириш маркази ва 30 ўринли меҳмонхона бино-иншоатларини эгаллаб турган 318,88 кв.м ерига нисбатан қўйилган хатлов бекор қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Р.Ачилов 3