← Назад
Решение #806781 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO
BEKABAD INTER-DISTRICT
IQTISODIY
SUDI
ECONOMIC COURT
Protected by PDF Anti-Copy Free
(Upgrade
to Pro Version to Remove the Watermark)
110503, Bekobodshahri,
G.Gulomko‘chasi
110503,Bekabad, G.Gulom street
Tel: (70) 202-01-59, (70) 202-01-62, е-mail: i.bekobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 2 август
Бекобод тумани
4-1106-2202/711-сонли иш
Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Набиев
раислигида, З.Бекмуратованинг котибалигида, аризачи Бекобод туман Давлат
солиқ инспекциясининг жавобгар “MARVARID AGRO FAYZ” фермер
хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан:
аризачи вакили М.Мадаминов (ишончнома асосида) иштирокидаги очиқ сайёр
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи Бекобод туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“MARVARID AGRO FAYZ” фермер хўжалигининг (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, жавобгар қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини
тақдим этганлигини, аризадаги ҳолатлар бартараф этилганлигини билдирди.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси 5-қисмига кўра,
агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
19.07.2022 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Protected by PDF Anti-Copy Free
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг кўрсатмаларини
(Upgrade
to Pro Version
Remove the
Watermark)
тинглаб, қуйидаги
асосларга
кўраto аризани
қаноатлантиришни
рад этишни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризада жавобгар томонидан 2022 йил
апрель ойи учун Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил
13 июль кунига қадар тақдим этилмаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК” деб
юритилади) 273-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчилар, агар
ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини
ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ
давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда
тақдим этишлари шарт.
Шунингдек, аризачи солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан
жавобгарнинг шахсий кабинетига 2022 йил 10 июнь куни электрон шаклда
хабарнома юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган
бўлса-да, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ
органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этилмаганда қўлланилиши мумкин.
Аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномасида
кўринишича жавобгар “MARVARID AGRO FAYZ” фермер хўжалиги
томонидан 2022 йил апрель ойи учун Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ
ҳисоботи ҳисоботи иш судда кўрилган кунга қадар тақдим этилган. Ушбу
ҳолат аризачи вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан
тасдиқланади.
Демак, ариза талабларига асос бўлган ҳолатлар бугунги кунга қадар,
яъни иш судда кўрилгунга қадар тўлиқ бартараф этилган. Шу боис суд аризани
қаноатлантириш рад этилиши лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
Protected by PDF Anti-Copy Free
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
(Upgradeуларнинг
to Pro Version
to Remove
the Watermark)
мутаносиб равишда
зиммасига
юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама,
тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни, “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи
қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни
лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачининг талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат
ичида апелляция шикояти бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.Набиев