Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/238 Дата решения 17.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370311 Claim ID 2743390 PDF Hash 64b24080397f292f... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 166 code_article
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил март ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, жабрланувчи О.Раззоқов, судланувчи Ш.Бахранов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Sarabek himoya” адвокатлик бюроси адвокати З.Зарифовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 166моддаси 3-қисмининг “а” банди, 277-моддасининг 1-қисми билан айбланган, Бахранов Шоҳзод Ураловичга нисбатан №1-1006-2501/238-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Бахранов Шоҳзод Уралович (Baxranov Shohzod Uralovich), 1999 йил 22 ноябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2021 йил 30 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “в” банди, 127-моддасининг 3-қисми билан, ЖК 57,59-моддалари тартибида 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 2 йил 2 ой 25 кун қисми ЖК 74моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жазо ўталган, Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Добусия МФЙ, 51-уйда яшаган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 29 октябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Ш.Бахранов, муқаддам ўхшаш жинояти учун судланиб, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, 2024 йил 27 октябрь куни, кечқурун соат 23:50 ларда, Чилонзор тумани, 10-мавзесида жойлашган 1-уй ёнида бўла туриб, шу ерда бўлган О.Раззоқовнинг баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi A10” русумли телефон аппарати, баҳоси 199.000 сўмлик қувватлаш мосламаси ва 700.000 сўм пулларини тортиб олиб эгаллаб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида, О.Раззоқов ундан мулкларини қайтаришни сўраганида, О.Раззоқовни қувлаб келиб, шу ерда бўлган автобуслар бекати ёнида уни қўллари ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб, енгил шикаст етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 07 ноябрдаги 1386-ҚабРаж-сонли хулосасига кўра, О.Раззоқовнинг танасида иккала лунж ва пастки жағ соҳалари тери ости гематомаси, юмшоқ тўқималари лат ейиши, чап қулоқ олди соҳаси эзилиб йиртилган яраси, чап кўз қонталаши каби тан жароҳатлари аниқланиб, оғирлик даражасига кўра соғлиқнинг бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Судланувчи Ш.Бахранов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2024 йил 27 октябрь куни таниши “Самандар” ва С.Яндашевлар билан “Евроазия” ресторанида ҳордиқ чиқариб, спиртли ичимликлар истеъмол қилишиб, рақсга тушишганлиги, сўнгра ресторандан чиқишганида, кейинчалик шахсини билган О.Раззоқов таниши “Самандар”га қўнғироқ қилиб, уни ресторанда кўриб ёқтириб қолганини айтиб ва бесоқолбозлик билан шуғулланишни таклиф қилганлиги, шунда “Самандар”га О.Раззоқов билан гаплашиб олиш мақсадида Шуҳрат чорраҳасига чақиришини айтганлиги, О.Раззоқов келишилган манзилга келганидан сўнг, уни елкасидан итариб юборганлиги, О.Раззоқов йиқилганлиги ва ўрнидан туриб ундан қоча бошлаганлиги, О.Раззоқовнинг ортидан қувиб, автобуслар бекатига қадар борганлиги, сўнгра уни ушлаб олиб, нима сабабдан бесоқолбозлик билан шуғулланиб юрганини сўраб, яна бир неча марта уни қўли ва оёқлари билан урганлиги, О.Раззоқов йиқилиб тушгач, ерда телефон аппаратини қувватлаш мосламаси ётганини кўриб, уни ўзиники деб ўйлаб, чўнтагига солиб қўйганлиги ва воқеа жойидан кетганлиги, кейинчалик ички ишлар ходимлари уни ушлашганида, ундан мазкур қувваташ мосламаси олинганлиги, воқеа куни О.Раззоқовнинг буюмларини зўрлаб олиб қўймаганлиги, унинг қувватлаш мосламасини эса англашилмовчилик сабабли чўнтагига солиб қўйганлиги, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, суддан унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Ш.Бахрановнинг айби унинг қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи О.Қувватов суд мажлисида, 2024 йил 27 октябрь куни овқатланиш мақсадида “Евроазия” ресторанига борганлиги, овқатланиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилганлиги, шу ресторанда кейинчалик шахсини билган Ш.Бахрановнинг танишлари билан овқатланиб ўтирганини кўрганлиги, овқатланиб бўлгач, ресторандан чиқиб, уйига кетиш мақсадида Шуҳрат чорраҳасига келганлиги, шунда Ш.Бахранов шериклари билан унинг ортидан кузатиб келишаётганини кўрганлиги, сўнгра Ш.Бахранов унинг ёнига келиб, ҳеч бир сабабсиз бир марта уни урганлиги, шу куни кучли мастлик ҳолатида бўлгани сабабли, кейинчалик нима бўлганини эслай олмаслиги, бироқ ўзига келганида бир уйнинг йўлагида эканини ва ёнида бўлган телефон аппарати, қувватлаш мосламаси ҳамда 700.000 сўм пуллари йўқлигини билганлиги ва ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, воқеа куни ҳақиқатдан ҳам Ш.Бахранов унинг телефон аппарати ва қувватлаш мосламаси, 700.000 сўм пулларини олиб қўйганлиги, ушбу буюмларини қайтариб беришни сўраганида, Ш.Бахранов уни қўли ва оёқлари билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланиб берилганлигини ва судланувчи Ш.Бахрановга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, Ш.Бахрановга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, Ш.Бахрановнинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари, нарсани олиш, кўздан кечириш баённомаси, видеокузатув камераси қайдлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ш.Бахрановнинг суд мажлисида, воқеа куни О.Раззоқовнинг мулклари ва пулларини тортиб олмаганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112-моддалари тартибида баҳо берар экан, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган уяли алоқа компаниясининг маълумотномасига асосан, О.Раззоқовнинг фойдаланувида бўлган +99893-0562839 телефон рақамидан ва ушбу рақамга воқеа уни бирор марта қўнғироқ бўлмаганлиги, рақам шу куни активлаштирилганлиги ҳолати билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, унинг ушбу кўрсатувлари судни чалғитиш ва жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида берилган сифатида баҳолаб, ушбу қарама-қаршилик суд тергови жараёнида тўлиқ бартараф қилинди деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи Ш.Бахрановнинг хавфли рецидивист бўлгани ҳолда жабрланувчи О.Раззоқовнинг уяли телефон аппарати, қувватлаш мосламаси ва 700.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилганда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди, жамиятда юриштуриш қоидаларини қасддан менсимасдан О.Раззоқовни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказганда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи Ш.Бахрановга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги ва жабрланувчи О.Раззоқовнинг унга нисбатан даъвоси йўқлиги, оилавий шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, илгари ҳам қасддан жиноят содир этиб, қасддан янги жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, уни муқаддам суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб ва ушбу жазо енгилроғи билан алмаштирилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, қасддан янгидан жиноят содир этишни давом эттириб келаётганини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан қайта тарбиялашнинг имконияти йўқ деган хулосага келиб, у айбли деб топилаётган моддалар санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. 5 Суд, жиноят иши бўйича етказилган моддий зарар масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи О.Раззоқовга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олишни лозим топади. Шунингдек суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида олинган 1 дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатларида қолдиришни, бир дона қора рангли свитерни қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Қ И Л А Д И: Бахранов Шоҳзод Уралович (Baxranov Shohzod Uralovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Бахранов Шоҳзод Ураловичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Бахранов Шоҳзод Ураловичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, Бахранов Шоҳзод Ураловичга тайинланган турли хилдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан 5 (беш) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 29 октябрдан бошлаб ҳисоблансин. Ш.Бахрановга нисбатан танланган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, тергов жараёнида ашёвий далил тариқасида олиниб, жиноят иши ҳужжатларига қўшилган 1 (бир) дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин, бир дона қора рангли свитер қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация 6 тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Сабиров