← Назад
Решение #80749 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 277 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил март ойининг 17 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ
сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров,
судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси
Х.Олимжонов, гумонланувчи Х.Абдукаримов, жабрланувчи Ш.Хусановнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 277-моддасининг
1-қисми билан гумонланган Абдукаримов Хондамир Олимовичга нисбатан №
1-1006-2501/327-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Абдукаримов Хондамир Олимович (Abdukarimov
Xondamir Olimovich)-1995 йил 03 апрель куни Сурхондарё
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча
ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти,
Денов тумани, Кухсор МФЙ, Наваобод кўчаси, 26-уйда
истиқомат қилади.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ҳамда
жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва
суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2025 йил 28 январь куни соат тахминан 07:10да Абдукаримов Хондамир
Олимович Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол м.ф.й ҳудудида
жойлашган Қатортол кўчасида бўла туриб, одамлар ва автомашиналар
серқатнов бўлишига қарамай жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан
менсимасдан, шу ерда бўлган фуқаро Хусанов Шахзод Олим ўғли билан
ўртасида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида, Ш. Хусановнинг
танасининг турли соҳаларига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббий экспертизасининг.2025 йил 04 февралдаги 812-ҲУсмон-сонли хулосасига кўра, Ш.Хусановда юқори лаб ички шиллиқ қаватига
ўтиб борган эзилиб йиртилган яраси, ўнг қўл тирсак бўғимининг орқа юзаси
шилинмаси, юқори жағ чап томондан 1-тиш ½ қисмдан травматик синиши
каби жароҳатлар аниқланган. Аниқланган тан жароҳатлари оғирлик
даражасига кўра 6 кундан кўп, аммо 21 кундан кўп бўлмаган СОҒЛИКНИ
ҚИСҚА МУДДАТГА БУЗИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛГАН ЕНГИЛ тан жароҳатларига
кириши аниқланган.
Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Х.Абдукаримов Ўзбекистон
Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда гумон қилинган.
Гумонланувчи Х.Абдукаримов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи Ш.Хусановдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Ш.Хусановга етказилган моддий
зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан
ярашганини
айтиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув
берди.
Жабрланувчи Ш.Хусанов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб,
ҳозирда Х.Абдукаримовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган
моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун
бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги
сабабли Х.Абдукаримовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати
билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида гумонланувчи Х.Абдукаримов ҳамда жабрланувчи
Ш.Хусанов судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати
билан жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар
тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан
ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала
ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи Ш.Хусанов ҳамда гумонланувчи Х.Абдукаримовнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Х.Абдукаримов,
жабрланувчи Ш.Хусановнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят
ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган
фикрларини эшитиб, Х.Абдукаримовнинг муқаддам судланмаганлигини,
айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини,
гумонланувчи томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий
бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК
277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши
сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Х.Абдукаримовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан
юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи Ш.Хусановга Ўзбекистон Республикаси ЖПК
583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш
лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
3
А Ж Р И М
Қ И Л А Д И:
Гумонланувчи Абдукаримов Хондамир Олимович (Abdukarimov
Xondamir Olimovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида
кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга
нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг
4-қисмига асосан тугатилсин.
Жабрланувчи Ш.Хусановга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб
ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров