Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/265 Дата решения 17.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 369797 Claim ID 2751415 PDF Hash f090f450ef75c89b... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
аровий даъвогар ЖКнинг 661-моддаси аровий даъвогар ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил март ойининг 17 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи Б.Саҳобиддинов ва унинг ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи Б.Турғуновнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан айбланган Саҳобиддинов Бобуржон Муҳаммаджон ўғлига нисбатан 1-10062501/265-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Саҳобиддинов Бобуржон Муҳаммаджон ўғли (Sahobiddinov Boburjon Muhammadjon o‘g‘li)–2001 йил 08 декабрь куни Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Қатоғон ҚФЙ, Ойдин кўчаси, 9-уйда истиқомат қилади, “Муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосасини ўз вақтида олган. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Айбланувчи Б.Саҳобиддинов 2025 йил 21 январь куни соат тахминан 21:00 да ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида Турғунов Бекзод Қахрамонжон ўғлига тегишли давлат рақами 40 V 250 JB бўлган қора рангли “Lasetti” русумли автомашинасида Фарғона вилоятидан Чилонзор тумани 8-мавзе, “Нафосат” МФЙ ҳудудида жойлашган 5-уйнинг ён томонига мижоз сифатида етиб келиб, автомашина тўхтаган вақтида, Б.Турғунов ўзининг табиий эҳтиёжлари учун автомашинасидан тушган вақтда, Б.Саҳобиддинов автомашина магнитофони тагида турган “Samsung А33” русумли телефон аппарати ва 800.000 сўм миқдоридаги пулларни, автомашина ичида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, яширин равишда талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яшириниб, “Samsung А33” русумли телефон аппаратини 700.000 сўмга сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи Б.Саҳобиддинов Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Айбланувчи Б.Саҳобиддинов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Б.Турғуновдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Б.Турғуновга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи Б.Турғунов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи Б.Саҳобиддиновга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи Б.Саҳобиддиновга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида айбланувчи Б.Саҳобиддинов жабрланувчи Б.Турғуновга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Б.Турғунов ва айбланувчи Б.Саҳобиддиновнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи Б.Саҳобиддинов ва унинг ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи Б.Турғуновнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи Б.Саҳобиддиновнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида 3 назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи Б.Саҳобиддиновни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи Б.Турғунов Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Айбланувчи Саҳобиддинов Бобуржон Муҳаммаджон ўғли (Sahobiddinov Boburjon Muhammadjon o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, Б.Саҳобиддиновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Б.Турғуновга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров