Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/113 Дата решения 17.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370521 Claim ID 2767718 PDF Hash b64ac0083d2224df... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра ЖКнинг 277-моддаси ра ЖК 277 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
ЖКнинг 73-моддасининг 3-қисми ЖКнинг 73 3 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани қаноатлантириш тўғрисида) 2025 йил март ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, ўз биносида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори капитан С.П.Рзаев, маҳкум Х.Касимовнинг иштирокида, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 18 мартдаги ҳукми билан судланган 1988 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 2-уй, 42-хонадонда яшовчи Касимов Хамидулла Мансурович (KASIMOV XAMIDULLA MANSUROVICH)га нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмай қолган муддатини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йилнинг 18 мартдаги ҳукмига кўра ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан, ЖКнинг 62-моддасига асосан, 2 (икки) йил 1 (бир) ой 19 (ўн тўққиз) кун муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Маҳкум Х.Касимовга нисбатан чиқарилган ҳукм Чилонзор туман ИИО ФМБга 16.05.2024 йилда рўйхатда олиниб, ижрога қаратилган, унга озодликни чеклаш тариқасидаги жазо турини ўташ тартиб-қоидалари тушунтирилиб, уларга риоя этиши тўғрисида тилхат олиб, ижрога қаратилган. Ўтган вақт ичида маҳкум Х.Касимов яшаш жойидан ижобий тавсифланиб келинаётганлиги, келгусида ўзи ёқтирган иши билан шуғулланиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига тўлиқ риоя қилиб ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида эканлигини, жазони 9 (тўққиз) ой 25 (йигирма беш) кунини ўтаганини инобатга олиб, ЖКнинг 73-моддасининг 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 3 (уч) ой 24 (йигирма тўрт) кунини озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган. инспектори капитан С.П.Рзаев, маҳкум Х.Касимов суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланишини баён қилиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида маҳкум Х.Касимов содир этган қилмишидан қаттиқ пушаймонлиги, суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, келгусида жамият учун ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланишини маълум қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида эканини баён этиб, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига биноан, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, мазкур жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, мазкур модданинг 3-қисми “б” бандига кўра (эски таҳрирдаги қонунчилик бўйича) “оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин”- деб кўрсатиб ўтилган. Иш ҳужжатларига кўра, Х.Касимов томонидан тайинланган жазонинг ярми ҳақиқатда ўталган. Суд тақдимномани муҳокама қилиб, бу борада прокурор фикрини тинглаб, Х.Касимов тайинланган жазонинг камида ярмини ўтаганлиги, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бузмаганлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536, 541-542-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Чилонзор тумани ИИО Пробация тақдимномаси қаноатлантирилсин. бўлинмаси бошлиғининг Мансурович (KASIMOV XAMIDULLA MANSUROVICH) суд ҳукми билан тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган 1 (бир) йил 3 (уч) ой 24 (йигирма тўрт) кунини ўташдан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан, муддатидан илгари шартли озод қилинсин. Х.Касимовга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 1 546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов