Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/2701 Дата решения 01.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қарши тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "SHIRINA MUBINA FAYZ BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 874550 Claim ID 2827998 PDF Hash 288bc838c90c6b34... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A 180108, Karshi, Bog’zor street, 2 A Tel: (+99875) 227-11-73, Fax: (+99875) 227-04-13 е-mail: i.qarshi@sud.uz Қарши шаҳри 2022 йил 1 август 4-1801-2204/2774-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлатовнинг котиблигида аризачи Қарши тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "BAHODIR RAXIMOV" фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси бўйича ишни аризачи вакили %%%%%% (ишончнома асосида) (жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Қарши тумани Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "BAHODIR RAXIMOV" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важлар бўйича тушунтириш бериб, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини баён қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддасига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб ҳисоблади. Шунга кўра, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган тартибда ва муддатда солиқ инспекциясига тақдим қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда ва бошқалар. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор масъул иштирокчининг ёки ушбу консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларг ататбиқ этилмайди. Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни, тарафлар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ АРОР Қ ИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "BAHODIR RAXIMOV" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун тўлаб бериладиган маблағлар бундан мустасно) чиқиш қисми солиқ ҳисоботлари тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар "BAHODIR RAXIMOV" фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг аризачи "BAHODIR RAXIMOV" фермер хўжалиги томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Судья У.Латипов