← Назад
Решение #80904 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| Юсупов ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-1119-2302/267-сонли
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими
инспектори капитан С.П.Рзаевнинг иштирокида, Юсупов Бунёджон
Қодир ўғлига нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг
бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида
киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар туман судининг 18.12.2023
йилдаги ҳукмига кўра,
27.11.1991
йилда
Қашқадарё
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор,
вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Катта Хирмонтепа МФЙ, 20-мавзе, 5-уй,
2-хонадонда яшовчи Юсупов Бунёджон Қодир
ўғли (YUSUPOV BUNYODJON QODIR O‘G‘LI).
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-кисми билан, иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3
йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Маҳкум Б.Юсуповга нисбатан чикарилган суд ҳукми ва шахсий йиғма
жилди Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан
26.02.2024 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган.
Маҳкум Б.Юсуповга 26.02.2024 йилда жазо ўташ тартиб қоидалари
тушунтирилган ва “KATTA XIRMONTEPA SAVDO” МЧЖга ишга йўлланма
берилган. 01.03.2025 йилда “KATTA XIRMONTEPA SAVDO” МЧЖга
жойлаштирилиб, шу кунга қадар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб
келган. Шу давр мобайнида маҳкум Б.Юсупов ўзини ижобий томондан
кўрсатиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳолда яшаш ва иш жойидан
ижобий тавсифланиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда маҳкум Б.Юсупов ЖКнинг 73-моддаси, 3-кисми, "а"
бандида кўрсатилган суд тайинлаган ахлоқ тузатиш ишлари жазо
муддатининг учдан бир кисмидан кўпроғини ўтаган.
1
Қодир ўғлининг ўталмай колган 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган.
Суд мажлисида Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими
инспектори капитан С.П.Рзаев, маҳкум Б.Юсупов суд томонидан
тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги,
яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланишини баён қилиб,
тақдимномани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида Б.Юсупов содир этган қилмишидан қаттиқ
пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ
риоя
этиб
келганлигини
инобатга
олиб,
тақдимномани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва Б.Юсупов
тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмига мувофиқ,
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу
модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган
тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда
бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Ушбу модданинг 3-қисми “а”
бандига асосан асосан ижтимоий хавфи катта булмаган ёки унча оғир
бўлмаган жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан
бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши
мумкинлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум Б.Юсупов аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосини 1 (бир) йилини ўтаганини, яшаш жойидан ижобий
тавсифланишини, тартиб-қоида талабларини бажарганини инобатга
олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
73-моддаси,
ЖПКнинг
536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Юсупов Бунёджон Қодир ўғли (YUSUPOV BUNYODJON QODIR O‘G‘LI)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига
асосан ўталмай қолган 2 (икки) йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин.
Б.Юсуповга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида
2
назарда
тутилган
қоидаларга
мувофиқ
жазо
тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
1
546 -моддасига асосан кассация тартибида
А.А.Мухиддинов
3
4