Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1007-2304/476 Дата решения 17.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370523 Claim ID 2767721 PDF Hash 7deb319e0d690759... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
Махамаджоновга Узбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси Махамаджоновга Узбекистон Республикаси ЖК 266 law
тумани суди томонидан ЖКнинг 74-моддаси тумани суди томонидан ЖК 74 law
Махамаджонов ЖКнинг 73-моддаси Махамаджонов ЖК 73 law
димномани 73-моддаси димномани 73 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1007-2304/476-сонли бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори капитан С.П.Рзаевнинг иштирокида, Махамаджонов Абдулла Махмуджон ўғлига нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 12.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра, 18.09.1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, икки нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ал-Хоразмий МФЙ, Алгоритм дахаси, Г35 мавзеси, 10-уй, 42-хонадонда яшовчи Махамаджонов Абдулла Махмуджон ўғли (MAXAMADJONOV ABDULLA MAXMUDJON O‘G‘LI). Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-кисми билан 3 йил муддатга муайян ҳукукдан маҳрум қилиниб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 2023 йил 02 октябрда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлар бўйича судлов хайъати апелляция инстанцияси томонидан ЖИБ Учтепа туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. 05.03.2024 йилда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлар бўйича судлов хайъати тафтиш инстанциясининг ажримига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлар бўйича судлов хайъати апелляция инстанцияси ўзгартирилиб, А.М.Махамаджоновга Узбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 06.03.2024 йилда ЖИБ Юқоричирчиқ тумани суди томонидан ЖКнинг 74-моддасига асосан 2 йил 2 ой 12 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга, иш хақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан аҳлок тузатиш ишлари 1 Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 17.04.2024 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум А.М.Махамаджоновга шу куннинг ўзида жазо ўташ тартиб қоидалари тушунтирилган хамда Учтепа тумани 295-сонли умумтаълим мактабига ишга йўлланма берилган. 01.05.2024 йилда Учтепа тумани 295-сонли умумтаълим мактабига ишга жойлашиб шу кунга қадар аҳлок тузатиш ишлари жазосини ўтаб келмоқда. Шу давр мобайнида маҳкум А.Махамаджонов ўзини ижобий томондан кўрсатиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳолда яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб келинмоқда. Ҳозирги кунда маҳкум А.Махамаджонов ЖКнинг 73-моддаси 3-кисми "а" бандида кўрсатилган суд тайинлаган ахлоқ тузатиш ишлари жазо муддатининг учдан бир кисмидан кўпроғини ўтаган. Юкоридагиларни инобатта олган холда, маҳкум Махамаджонов Абдулла Махмуджон ўғлининг ўталмай колган 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой 12 (ўн икки) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган. Суд мажлисида Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори капитан С.П.Рзаев, маҳкум А.Махамаджонов суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланишини баён қилиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида А.Махамаджонов содир этган қилмишидан қаттиқ пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ риоя этиб келганлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва А.Махамаджонов тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмига мувофиқ, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Ушбу модданинг 3-қисми “а” бандига асосан асосан ижтимоий хавфи катта булмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум А.Махамаджонов аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой 12 (ўн икки) кунини ўтаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида 2 талабларини бажарганини инобатга қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд, олиб, тақдимномани 73-моддаси, ЖПКнинг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Махамаджонов Абдулла Махмуджон ўғли (MAXAMADJONOV ABDULLA MAXMUDJON O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 4 (тўрт) 12 (ўн икки) аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. А.Махамаджоновга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 1 546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Ажримдан норози томон ўн сутка муддат ичида шу туман суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 3 4