← Назад
Решение #809121 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARSHI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A
180108, Karshi, Bog’zor street, 2 A
Tel: (+99875) 227-11-73, Fax: (+99875) 227-04-13
е-mail: i.qarshi@sud.uz
Қарши шаҳри
2022 йил 1 август
4-1801-2204/2781-сонли иш
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья
ёрдамчиси Б.Давлатовнинг котиблигида аризачи Қарши тумани Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар "TOSHQUTON" фермер хўжалигига нисбатан берган
аризаси бўйича ишни аризачи вакили %%%%%%%%(ишончнома асосида)
(жавобгар иштирокисиз)лар Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи Қарши тумани Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "TOSHQUTON" фермер хўжалигининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важлар
бўйича тушунтириш бериб, жавобгар томонидан суд муҳокамасига қадар ҳисоботлар
тақдим этилганлигини маълум қилди.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 170-моддасига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни мумкин деб ҳисоблади.
Шунга кўра, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
асосан аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки)
молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари
ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган тартибда ва муддатда солиқ
инспекциясига тақдим қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий
ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда ва бошқалар.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Бироқ, аризачи вакили тақдим этган маълумотга кўра, жавобгар томонидан
суд муҳокамаси кунига қадар ҳисоботлар тақдим этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни ҳамда
тарафлар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
112-113, 118, 176-179, 186, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ АРОР Қ ИЛДИ:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Судья
У.Латипов