Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1012-2203/403 Дата решения 17.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370524 Claim ID 2767722 PDF Hash 4330628b0c142382... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси збекистон Республикаси ЖК 179 law
ка тумани суди томонидан ЖКнинг 74-моддаси ка тумани суди томонидан ЖК 74 law
Туляганов ЖКнинг 73-моддаси Туляганов ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1012-2203/403-сонли бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори капитан С.П.Рзаевнинг иштирокида, Туляганов Мўмин Эркиновичга нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Янгихаёт туман судининг 22.02.2023 йилдаги ҳукмига кўра, 11.05.1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Хайрабод МФЙ, Хайрабод, 2-тор кўчаси, 52-уйда яшовчи Туляганов Мўмин Эркинович (Tulyaganov Mo‘min Erkinovich). Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси ва бошқа моддалари билан 3 йил 5 ой 28 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 23.08.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Бўка тумани суди томонидан ЖКнинг 74-моддасига асосан 2 йил 7 ой 5 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга иш ҳакининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда аҳлок тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Унга нисбатан чиқарилган суд ажрими Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 04.09.2023 йилда рўйхатта олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум М.Э.Туляновга шу куннинг ўзида жазо ўташ тартиб қоидалари тушунтирилган хамда "Hamkor tezkor serviz" МЧЖга ишга йўлланма берилган. 12.10.2023 йилда "Hamkor tezkor serviz" МЧЖга ишга жойлашган ва 31.07.2024 йилда ишдан бўшаган. 31.10.2024 "New tower pro" МЧЖга ишга жойлашиб шу кунга қадар аҳлок тузатиш ишлари жазосини ўтаб келмокда. Шу давр мобайнида маҳкум М.Туляганов ўзини ижобий томондан кўрсатиб, меҳнатга ҳалол 1 муносабатда бўлган ҳолда яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб келинмоқда. Ҳозирги кунда маҳкум М.Туляганов ЖКнинг 73-моддаси 3-кисми "а" бандида кўрсатилган суд тайинлаган ахлоқ тузатиш ишлари жазо муддатининг учдан бир кисмидан кўпроғини ўтаган. Юкоридагиларни инобатта олган холда, маҳкум Туляганов Мўмин Эркиновичнинг ўталмай колган 1 (бир) йил 5 (беш) ой 17 (ўн етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган. Суд мажлисида Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори капитан С.П.Рзаев, маҳкум М.Туляганов суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланишини баён қилиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида М.Туляганов содир этган қилмишидан қаттиқ пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ риоя этиб келганлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва М.Туляганов тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмига мувофиқ, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Ушбу модданинг 3-қисми “а” бандига асосан асосан ижтимоий хавфи катта булмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум М.Туляганов аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини 1 (бир) йил 1 (бир) ой 18 (ўн саккиз) кунини ўтаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида талабларини бажарганини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Чилонзор тумани ИИО Пробация тақдимномаси қаноатлантирилсин. 2 бўлинмаси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 5 (беш) 17 (ўн етти) аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. М.Тулягановга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 1 546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Ажримдан норози томон ўн сутка муддат ичида шу туман суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 3 4