Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-3-1006-2505/23 Дата решения 17.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370527 Claim ID 2772678 PDF Hash 61a941b01f452726... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ар суди томонидан ЖКнинг 74-моддаси ар суди томонидан ЖК 74 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5461 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил март ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Қосимов Бекзод Дониер ўғлига нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни 1-3-1006-2505/23 Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 21.04.2021 йилдаги ҳукмига кўра, 1992 йил 25 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Алгоритм Г-35 мавзеси, 14-уй, 46-хонадонда Қосимов Бекзод Дониер ўғли (Qosimov Bekzod Doniyer o‘g‘li). Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 2023 йил 13 октябрда жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди томонидан ЖКнинг 74-моддасига асосан Б.Қосимовнинг ўталмай қолган 2 йил 8 ой 11 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳакининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан шу муддатга аҳлок тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 17.10.2023 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум Б.Қосимовга шу куннинг ўзида жазо ўташ тартиб қоидалари тушунтирилган хамда "BEKZOD REAL BIZNES" МЧЖга ишга йўлланма берилган. 01.11.2023 йилда "BEKZOD REAL BIZNES" МЧЖга ишга жойлашиб шу кунга қадар аҳлок тузатиш ишлари жазосини ўтаб қелмокда. Шу вақт ичида маҳкум Б.Қосимов содир этган жиноятидан қаттиқ пушаймонлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб келинаётганлиги, келгуси ҳаётида эътиборини оиласи ва фарзандлари тарбиясига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида эканлигини, жазони 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой 10 (ўн) кун ўтаганини инобатга олиб, ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой 1 (бир) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган. Суд мажлисида Б.Қосимов содир этган қилмишидан қаттиқ пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ риоя этиб келганлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва Б.Қосимов тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “б” банди (эски таҳрири)да оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши мумкинлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум Б.Қосимов аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой 10 (ўн) кунини ўтаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида талабларини бажарганини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Қосимов Бекзод Дониер ўғли (Qosimov Bekzod Doniyer o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой 1 (бир) кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. Б.Қосимовга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи 1-3-1006-2505/23 А.А.Мухиддинов 1-3-1006-2505/23