Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/302 Дата решения 14.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370377 Claim ID 2755397 PDF Hash b6a5f3448e8e3305... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 2 code_article
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/302-сонли 2025 йил март ойининг «14» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режими орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Арипджанов ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Хайитовларнинг иштирокида, Арипджанов Аскар Откировичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Арипджанов Аскар Откирович (Aripdjanov Askar Otkirovich), 1975 йил 13 ноябрь куни Тошкент шахрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шахри Чилонзор тумани Бешқўрғон МФЙ Бешқўрғон кўчаси 85-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 15 октябрдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Арипджанов Аскар Откирович гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2024 йил 14 октябрь куни соат 23:26 да фуқаро Н.Арифжанова 102-хизмат рақамига қўнғироқ қилиб, қайни-си Арипджанов Аскар Откирович, яшаш хонадонида жанжал қилаётганлигини, шу сабабли ИИО ходимлари етиб келишини сўраб мурожаат қилиб, ҳолат юзасидан ходиса содир бўлган жойга тезкортергов гуруҳи етиб келганида, А.О.Арипджанов оила-аъзолари билан жанжаллашганлиги, мазкур жанжалнинг келиб чиқишига турмуш ўртоғи Д.А.Арипджанова унга тегишли бўлган гиёҳванд воситаларини ундан яшириб қўйганлиги сабаб бўлганлиги аниқланиб, олиб борилган суриштирув ишлари давомида, фуқаро Д.А.Арипджанова турмуш ўртоғи А.О.Арипджановга тегишли бўлган қора целлофан бўлагига ўралган жигар рангли ўткир ҳидли мумсимон моддани ва қоғоз бўлагига ўралган яшил рангли ўтсимон моддани икки нафар холислар иштирокида ихтиёрий равишда тақдим қилганлиги, ИИО ходимлари эса ўз навбатида тақдим қилинган моддаларни тегишли тартибда расмийлаштирилиб олганликлари аниқланган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 15 октябрь кунидаги 4134-сонли хулосасига кўра, А.О.Арипджановга тегишли тўқ жигар рангли, мумсимон холдаги модданинг таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, ушбу модда “гашиш” деб аталиши, унинг оғирлиги 1,04 граммга тенглиги, катак варағидан иборат ўраманинг ичидаги ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, ушбу модда “марихуана” деб аталиши, унинг қуруқ холдаги оғирлиги 0,42 граммга тенглиги аниқланган. “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорининг 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киради. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорининг 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киради. Судланувчи А.Арипджанов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб, 2024 йил тахминан баҳор фаслида у ишдан қайтиб маҳалласига кириб келаётган вақтида, у ердаги ариқнинг бўйида ёввойи тарзда ўсаётган яшил рангли ўсимликка кўзи тушиб қолганлигини, шу пайт у қизиқиб, уни истеъмол қилиб кўришлик учун ушбу ўсимликнинг бир дона шохини юлиб олганлигини ва ўзи билан олиб кетганлигини, кейинчалик ушбу ўсимликни ўзи билан олиб кетганлигини эсидан чиқариб юборганлигини, шу сабабли уни истеъмол қилиб кўра олмаганлигини, Тахминан 2 йил аввал у лўли миллатига мансуб “Жасур” исмли шахс билан ўзининг маҳалласида танишиб қолганлигини, у каби йолланма ишчи бўлиб ишлаб юришлигини, 2024 йил 29 сентябрь куни тахминан соат 19:30 ларда у маҳалласида айланиб юрган вақтида, Жасурни учратиб қолганлигини, шу пайт ундан “Гашиш гиёҳванд моддасини топиб бера оласанми?” деб сўраганлигини, у эса “Ха” деб жавоб берганлигини, шунда унга “Ёнимда 300.000 сўм пулим бор, етадими?” деб сўраганлигини, у “Етади” деб жавоб берганлигини, сўнг, унга ёнида бўлган жами 300.000 сўм миқдоридаги пулларини берганлигини, у ушбу пулларни олиб “Шу ерда кутиб тургин, ҳозир келаман” деб айтганлигини сўнг, у турган жойида Жасур келишини 2 келганлигини ва унга қора целлофан бўлагига ўралган жигар рангли “Гашиш” гиёҳванд моддасини берганлигини, у ушбу моддани олиб, сигарет қутисига жойлаштириб, уйига қайтганлигини, уйига етиб келганидан кейин, эгнида бўлган кийим-кечакларини ечиб, дам олишга ётганлигини, эртаси куни у уйғониб турганида, юқорида айтиб ўтилган “гашиш“ гиёҳванд моддаси ёнида ёқлигини билиб қолганлигини, 2024 йил 14 октябрь куни тахминан соат 18:00 ларда унинг телефон номерига военкоматдан қўнғироқ қилишганлигини ва ўғли Абдухолиқни эртаси куни соат 09:00 ларга олиб боришлигини айтишганлигини, сўнг у ўғлига қўнғироқ қилиб, ушбу хабарни айтганлигини ва ўғли қўпол равишда унга гап қайтариб, армия бормаслигини айтганлигини, шу пайт уни жаҳлим чиқиб кетганлигини ва тезда уйга етиб келишлигини айтганлигини, ўғлини кечгача кутиб ўтирганлигини ва тахминан 22:30 ларда у уйга кириб келганлигини, кейин, у ўғлидан нимага армия боришдан бош тортаётганлигини, нимага унга қўпол равишда муомалада бўлаётганлигини сўраганлигини, у эса гап қайтаришни давом эттирганлигини, шундай қилиб, улар гап талашиб қолганлигини, сўнг уларнинг гапига турмуш ўртоғи Д.А.Арипджанова қўшилиб кетганлигини, шу пайт ўғли янада кучлироқ гап қайтаришни бошлаганлигини, жаҳл устида уни уриб юбормоқчи бўлганлигини, сўнг билишича, шу пайт акаси Омоннинг турмуш ўртоғи Назокат 102-хизмат рақамига мурожаат қилиб, уйга ИИО ходимлари етиб келинликларини сўраб қўнғироқ қилганлигини, тахминан соат 23:30 ларда ИИО ходимлари уларнинг уйига етиб келишганлигини, шу пайт турмуш ўртоғи Д.А.Арипджанова унга тегишли бўлган қора целлофан бўлагига ўралган жигар рангли ўткир ҳидли мумсимон моддани ва қоғоз бўлагига ўралган яшил рангли ўтсимон моддани олиб чиқиб ИИО ходимларига берганлигини, унга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан бирон бир ноқонуний ҳаракатлар содир қилингани йўқлигини, ёнидан топилган барча гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлигини айтиб, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмагани, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи А.Арипджанов унга эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. Жумладан, гувоҳ Д.Арипджанова суд мажлисида, Арипджанов Аскар Откирович билан турмуш қурганлигини ва улар биргаликда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бешқўрғон МФЙ Бешқўрғон кўчаси 85-уйда яшашни бошлаганлигини, аввалар-и фарзандларига ва унга яхши 3 муносабатда бўлишлигини, 2022 йилдан бошлаб турмуш ўртоғи А. Арипджанов мутлақо ўзгариб қолганлигини, фарзандларига ва унга қўл кўтаришни бошлаганлигини, ўрталарида жуда кўп жанжал пайдо бўлишни бошлаганлигини, шу вақтда уларда турмуш ўртоғи А.Арипджанов гиёҳванд моддасини истеъмол қилишлиги бўйича шубхаси бор эканлигини, чунки жанжалларининг аниқ сабаби бўлмаганлигини, бундан ташқари, 2024 йил тахминан июнь ойида уйининг ҳовлисини тозалаётган вақтида, ердаги кўрпачанинг тагида “Ту-154” номли сигарет қутиси ётганлигини кўриб қолганлигини, унинг ичини очиб кўрганида, у ерда яшил рангли ўтсимон моддаси борлигини кўрганлигини, у ушбу моддани биринчи маротаба кўрганлиги сабабли, айнан нима эканлигини тушунмаганлигини, аммо гиёҳванд моддаси бўлса керак деб ўйлаганлигини, сўнг у ушбу моддани олиб, ўрталарида юзага келаётган жанжалларни олдини олиш мақсадида, ушбу моддани турмуш ўртоғи А.Арипджановдан яшириб қўйганлигини, 2024 йил тахминан сентябрь ойида турмуш ўртоғи А.Арипджанов ўз ишлари билан кўчага чиқиб кетганлигини, шу пайт қизи Фотима уйнинг кириш қисмида жойлашган столнинг устида бир дона сигарет қутиси ётганлигини кўриб, уни олиб, қайнонаси Арипджанова Мастурага бериб қўйганлигини, қайнонаси Арипджанова Мастура ушбу сигарет қутисини очиб кўрган вақтларида, унинг ичида жигар рангли мумсимон моддаси борлигини кўрганлигини, ушбу модда хам гиёҳванд моддасига ўхшаш эканлигини, 2024 йил 13 октябрь куни эрталабдан бошлаб турмуш ўртоғи А.Арипджанов яна жанжални кўтарганлигини, шунда улар барча сандиқ, шкафларни очиб, уларни ичида сақланиб келаётган барча нарсаларни, яъни кийим-кечакларни, фарзандларимнинг китоб ва дафтарларини чиқазиб, уларни ерга отиб ташлаганлигини, шу пайт улар ундан ўзига тегишли бўлган жигар рангли моддани беришлигини ва ушбу моддасиз қийналиб кетаётганлигини айтиб уни талаб қилишни бошлаганлигини, аммо уларга мазкур моддани кўрмаганлигини айтиб, алдаганлигини ва бермаганлигини, 2024 йил 14 октябрь куни кечки пайт турмуш ўртоғи А.Арипджанов фарзанди Абдухолиқга қўнғироқ қилиб, кеч бўлганда қаерда юрганлигини, нимага халиям уйга қайтиб кирмаганлигини сўраганлигини, шу пайт ўғли ишда бўлганлигини, Тахминан соат 22:30 ларда ўғли Абдухолиқ ишдан қайтиб келганлигини ва уйда турмуш ўртоғи А.Арипджанов билан кўришганлигини, сўнг турмуш ўртоғи ўғлига ишламаслигини, армияга боришлигини айтганлигини, ўғли эса “уйда хеч ким ишлаётгани йўқ, ҳаттоки рўзғоримизга пул ёқ, мен ишлайман” деб жавоб қайтарганлигини, шу пайт турмуш ўртоғи А.Арипджановнинг баттар жаҳли чиқиб, қўлларини мушт қилиб, ўғлининг бош қисмига икки маротаба урганлигини, уларни ажратмоқчи бўлганлигини, аммо ўзининг бетоблиги сабабли, уларнинг ўртасига тушмаганлигини, сўнг у “102”га қўнғироқ қилиб, ҳолат 4 юзасидан хабар берганлигини, тахминан 23:50 ларда ИИО ходимлари уларнинг уйига етиб келишганлигини, шу пайт уларга бўлиб ўтган ҳолатни тушунтириб, турмуш ўртоғи А.Арипджанов аниқ сабабсиз жанжал қилишлигини ва гиёҳванд моддаларини истеъмол қилишликда мойиллиги борлигини айтиб, юқорида кўрсатиб ўтилган яшил рангли ўтсимон моддани ва жигар рангли мумсимон моддаларни икки нафар холислар иштирокида ИИО ходимларига баённома асосида ўз ихтиёрим билан топшир ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи А.Арипджановнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, суд кимёвий экспертизаси ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: судланувчи А.Арипджановнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган 5 бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Арипджановга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина ундан олинган “гашиш” ва “марихуана”гиёҳвандлик воситасини икки бўлакда эканига таянгани, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи А.Арипджанов ўз кўрсатувларида, у 1-2 йилдан буён гашиш гиёҳвандлик воситасини, истеъмол қилиб келишини, у ҳафта давомида 2-3 марта истеъмол қилишини, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан 6 содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди. Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида А.Арипджанов “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган, бу ҳақда холислар ҳам суд мажлисида шу ҳақда кўрсатув беришгани. Дастлабки суриштирув ва тергов давомида А.Арипджанов гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “гашиш” ни ўтказиш мақсади исботланмаган. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи А.Арипджанов томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи А.Арипджановнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи А.Арипджановга жазо тайинлашда судланувчининг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Шу билан бирга, судланувчи А.Арипджановга жазо турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 03 декабрдаги 3132-сонли 7 далолатномаларига кўра, А.Арипджанов каннабиноид наркомания (марихуана, гашиш) касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланганини инобатга олиб, суд ҳайъати унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан суд ҳайъати ашёвий далил тариқасида олинган вазни 1,027 грамм “гашиш” ва 0.407 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Арипджанов Аскар Откировичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. А.Арипджановга нисбатан тайинланган жазо манзилколонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 15 октябрь кунидан бошлаб ҳисоблансин. А.Арипджановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан А.Арипджановга нисбатан каннабиноид наркоманиядан (гашиш, марихуана) мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 05 ноябрдаги 09260-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган 1,027 грамм “гашиш” ва 0.407 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин; Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи Нусхаси аслига тўғри: (имзо) 8 А.А.Мухиддинов