← Назад
Решение #810461 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 215 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
АНДИЖАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh
ko’chasi 41
170100, г.Андижан, улица Навоий шох,
41
Тел: (74) 223-60-34, факс: 223-60-37, Веб-сайт: www.sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шахар
4-1704-2203/2629-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Қурбонова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, аризачи Андижон шахар давлат солиқ
инспекцияси, қарздор Sifatli rovon trans масъулияти чекланган жамиятини банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш
тўғрисидаги электрон аризаси бўйича ишни аризачи вакили А.Абдурахмонов
(ишончнома асосида) иштирокида, қарздор вакили (иштирок этмади) Андижон вилоят
давлат солиқ бошқармаси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қарздор Sifatli rovon trans масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Қарздор” деб юритилади) солиқ тўловчи сифатида Андижон шахар давлат солиқ
инспекциясидан рўйҳатдан ўтган, қарздор Sifatli rovon trans масъулияти чекланган
жамияти ўрганилганда 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича
солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида тақдим этмаганлиги сабабли, Андижон
шахар давлат солиқ инспекцияси судга ариза киритиб, қарздорнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб
қўйишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, аризани кўриб чиқиш
учун суд мажлисига тайинланган, ажрим қарздорга почта алоқа бўлими ҳамда шахсий
кабинети орқали юборилган.
Суд кунига қарздор хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд
бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади ва эътироз билдирмади.
Жавобгар вакили суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмади.
Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
220-моддасига биноан, суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд
аризачининг зиммасига қарздорни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд
уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмайди.
Суд мажлисида аризачи вакили – қарздор томонидан аризада кўрсатилган
камчиликлар бугунги кунга қадарли хам бартараф этилмаганлигини билдириб аризани
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, аризачи вакили кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим
этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар
солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар
бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган
еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро
давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида
турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Sifatli rovon trans масъулияти
чекланган жамияти 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатида давлат солиқ хизмати органига тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ
органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг
ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ
ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Аризачининг 2022 йил 19 июндаги хабарномасида қарздорга солиқ ҳисоботини
белгилаган муддатга қадар тақдим этиш сўралган.
Андижон шахар давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 19 июнь кунги қарори
билан қарздор Sifatli rovon trans масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Андижон шахар давлат солиқ инспекциясининг қарздор Sifatli rovon trans
масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 19 июнь кунги хабарномада, қарздор
томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар
ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялар 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга
ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига
юборилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга
ҳақли. Шунга асосан аризачи судга ариза билан мурожаат қилган.
Қарздор
томонидан
ҳисоботлар
давлат
солиқ
хизмати
органига
топширилмаганлиги Андижон шахар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан
имзоланган аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Шу боисдан, суд аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра суд аризани қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш
билан боғлик суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда, ариза
судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажати ундирилмаслигини
инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Чунки, Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунини 9моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва қарздор — ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи ундирилмаслиги кўрсатилган.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 220, 118, 176-179 ва 222-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар Sifatli rovon trans масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми 2022 йил апрель ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботини тақдим этгунга қадар тўхатиб
турилсин.
Жавобгар Sifatli rovon trans масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи
барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб
бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ
органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
У.Қурбонова