Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/2887 Дата решения 28.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZMELIOMASHLIZING" давлат унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "NAMANGANMAXSUSSUVPUDRAT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 883251 Claim ID 2780686 PDF Hash 31c718e4c30a385d... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
йича пеняни камайтиришда ФК 326-моддаси йича пеняни камайтиришда ФК 326 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI NAMANGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 160133, Namangan shahri, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a 160133, Namangan city, Nodim Namangoniy street, 20a Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14 е-mail: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 28 июль № 4-1601-2203/2887 Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаевнинг раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– ААААА манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– ААААА ҳисобидан лизинг тўловларидан бўлган 101.178.430 сўм асосий қарз, 4.249.494 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили О.Бердиев (ишончнома асосида) иштирокида, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилган холда суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ААААА (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ААААА ҳисобидан лизинг тўловларидан бўлган 101.178.430 сўм асосий қарз, 4.249.494 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар 2022 йил 6 июлда 69.122.056,4 сўм миқдоридаги тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар (жавобгар «NAMANGANDAVMAXSUSSUVPUDRAT» DUKнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади) ўртасида тузилган 2013 йил 9 апрелдаги 13/07-29-сонли шартномага асосан 1 дона «HOWO BEK» русумли автосамосвал (ўзи юк ағдарич), 2013 йил 26 июлдаги 13/07-63-сонли шартномага асосан 1 дона «SD16» русумли бульдозер, 2013 йил 9 сентябрдаги 13/07-73-сонли шартномага асосан 1 дона «ТТЗ-80.10» русумли трактор, 2013 йил 13 ноябрдаги 13/07-109-сонли шартномага асосан 1 дона «JY623ELD» русумли занжирли эксковатор, 2013 йил 18 декабрдаги 13/07-141-сонли шартномага асосан 1 дона «JY623ELD» русумли занжирли эксковатор, 2014 йил 18 февралдаги 13/07-182А-сонли шартномага асосан 1 дона «АДД4004МВПУ1» русумли пайвандлаш агрегати, 2014 йил 11 мартдаги 13/07196-сонли шартномага асосан 1 дона «HZS-25» русумли бетон қориш ускунаси, 2014 йил 27 мартдаги 13/07-208-сонли шартномага асосан 1 дона «АДД-4004МВПУ1» русумли пайвандлаш агрегати, 2015 йил 25 мартдаги 14/07-135-сонли шартномага асосан 1 дона «XE215CLL» русумли қулоч узунлиги 11,5 бўлган занжирли эксковатор, 2015 йил 26 декабрдаги 15/07-76-сонли шартномага асосан 1 дона «XE260CLL» русумли қулоч узунлиги 15 бўлган занжирли эксковатор, 2017 йил 19 декабрдаги 17/0722-сонли шартномага асосан 1 дона «MAN TGS 33.360 6*4 BB» русумли самосвал (ўзи юк ағдарич) ҳамда 2019 йил 16 январдаги 18/07-39-сонли шартномага асосан 1 дона «MAN TGS 26.400 6*4 BLS (Medium)» русумли юк тортгич (седельный тягач) ва 1 дона «UAT-SHRF 448,01 русумли ярим тиркама (полуприцеп тяжеловоз низкорамный 4х осный) комплект автотрейлер даъвогар томонидан жавобгарга лизингга топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти юқоридаги лизинг шартномаларидан келиб чиққан. «Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин. ФК 587-моддасининг талабларига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олиши, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олиши, ФК 597-моддасининг биринчи қисмида эса агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши шартлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда юқоридаги шартномалар бўйича жавобгар лизинг тўловларини тўлашда кечикиш ҳолатларига йўл қўйган ва 2022 йил 16 май ҳолатига 101.178.430 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйган. Ваҳоланки, лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графикларига асосан жавобгар ҳар ойда лизинг тўловларини белгиланган миқдорларда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Ишга илова қилинган юқоридаги 2013-2015-йилларда тузилган лизинг шартномаларининг 8.2-бандида, 2017 ва 2019 йилларда тузилган лизинг шартномаларининг эса 6.2-бандида тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундан кўринадики, даъвогарнинг лизинг тўловларидан бўлган 101.178.430 сўм асосий қарз ва 4.249.494 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари асосли қўйилган. Бироқ, суд жавобгар томонидан қарздорлик судгача қисман тўланганлигини инобатга олиб, даъво талабини 32.056.373,6 сўм асосий қарз ва 3.800.000 сўм пеня миқдорида қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини эса рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Суд даъво талабининг 4.249.494 сўм пеня ундириш қисми бўйича пеняни камайтиришда ФК 326-моддасида белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланишни лозим деб топди. Зеро, ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига асосан суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Мазкур модданинг бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги кўрсатилган. Шу муносабат билан ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 2.108.558,48 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: ААААА манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар- ААААА ҳисобидан ААААА фойдасига лизинг тўловларидан бўлган 32.056.373,6 сўм асосий қарз ва 3.800.000 сўм пеня ҳамда тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар- ААААА ҳисобидан республика бюджетига 2.108.558,48 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бу ҳақида ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев