← Назад
Решение #81113 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 140 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 41 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 140 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 140 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2025 йил март ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон МФЙ” биносида,
очиқ, сайёр суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Хўжаниязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи У.Анварова ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юлчиева,
жабрланувчи М.Тажибаеваларнинг иштирокида,
Анварова Умидахон Аманбаевна (Anvarova Umidaxon
Amanbayevna), 1984 йил 29 сентябрь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар
Яшнаобод тумани, Тузел-1 33-уй, 143-хонадонда истиқомат
қилувчи, мазкур жиноят иши юзасидан “муносиб ҳулқ-атворда
бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 03.01.2025 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддасининг 2-қисми билан
судланувчига оид № 1-1006-2504/185-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Иш ҳужжатларига кўра, Анварова Умидахон Аманбаевна муқаддам
26.10.2023 йил Қибрай туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир
этганликда айбли деб топилиб, 330.000 сўм миқдорида жарима солинганига
қарамай, ўзига бундан тўғри хулоса чиқармасдан, жиноят содир этиш йўлига
кириб, шахснинг шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар туркумига
кирувчи жиноятни қуйидаги ҳолатда қасддан содир этган.
Жумладан, у 2024 йил 28 июль куни соат 18:30 ларда, яшаш манзили
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Тузел-1 даҳаси, 33-уй, 143-хонадонда бўла
туриб, интернетнинг “инстаграм” ижтимоий тармоғидаги, ўзига тегишли
“bollajon_bloger” номли аккаунт орқали, ўзига олдиндан таниш бўлмаган
Таджибаева Мадина Ганиевнанинг шахсий ёзишмаси(личкаси)га кириб, у
билан тортишиб қолиши оқибатида, унинг шахси, шаъни ва қадр-қимматини
камситувчи сўз, яъни “крыса” ҳақоратли сўзини ёзиб, ҳақорат қилган.
Суд-лингвистика экспертизасиининг 11.07.2024 йилдаги 29/23(6518)
46.1Z 10968-сонли хулосасига кўра, тадқиқот қисмида “кыса” сўзи инсон
шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўз эканлиги кўрсатилган.
Анварова Умидахон Аманбаевна, ўзининг ҳаракатлари билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисмида назарда тутилган,
яъни
« ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан
телекомуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида
жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаш, ҳақорат қилишда ифодаланган»
деб қайд этилган жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд
мажлисида
судланувчи
У.Анварова
ва
жабрланувчи
М.Тажибаевалар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини
ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашди.
Судланувчи У.Анварова суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини
қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 2024 йилнинг 28 июнь
куни соат 16:00 ларда “инстаграм” ижтимоий тармоқ орқали “Қориялар онаси”
номи билан машхур блогернинг видеоларини кўриб, ушбу видеоларига шарх ёзиб,
ўз шарҳида ушбу блогер фаолиятига оид далилларни сўраб ёзганини, унга
олдиндан таниш бўлмаган “Мадина замужем” деган ном билан ёзилган унга ўзини
Мадина деб таништирган шахс у ёзган изоҳларга ноўрин сўзларни ёза
бошлаганини, кейин унинг шахсий ёзишмасига кириб смс ёзганини, яъни
“Қориялар онаси” номи билан машҳур блогернинг интернетдаги бошқа электрон
манзилини сўраганда, ҳар хил важларни келтириб баҳона қилганини, уни расмини
олиб “инстаграм” орқали видеога олиб қўйганигнин ва видео остига “Мадина
фирибгар” деб ёзганини, шунда Мадина уни “крыса”, яъни каламуш деб ёзиб
ҳақоратлаганини, унга жавобан, отанг крыса деб жавоб қайтарганини ва бир бирбирларини ҳақорат қилганини, Таджибаева Мадинани интернетнинг “инстаграм”
ижтимоий тармоғидаги ўзига тегишли “bollajon_bloger” номли акаунт орқали,
ўзининг яшаш манзили бўлган Тошкент шаҳар, Яшнаобод тумани, Тузел-1 даҳаси,
33-уй, 143-хонадонида бўла туриб ҳақорат қилганини, қилмишидан чин
кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчи М.Тажибаева билан ўзаро
ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб,
суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги
муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради.
Жабрланувчи М.Тажибаева суд мажлисида ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам 2024 йилнинг 28 июнь куни соат 18:31 да
“Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали ўзи яхши кўриб кузатиб келаётган
“Қориялар онаси” номи билан машхур блогернинг видеоларини кўриб, ушбу
видеоларга шарх бериб ўтирганида, унга олдиндан таниш бўлмаган
“bollajon_bloger” номи остида бўлган аёл киши, унга ёққан блогер видеосига
ноўрин изох қолдирганига жавоб қайтарганини, шунда ушбу шахс унинг шахсий
ёзишмаларига смс ёзганини, унга ёққан “Қориялар онаси” номи билан машхур
блогер билан биргаликда фирибгарсизлар деганини, уни расмимни инстаграм
ижтимоий тармғи орқали, расмини видео қилиб қўйганини, уни белгилаб видео
остига фирибгар “мошеник” деб ёзиб қўйганини, шунда унга “крыса” каламуш
деб айтдганлигини, Умида унга отанг “крыса” деб ҳақорат қилганини ва крыса
номи сенга мос деб ёзиб, яна бир бор фирибгар деганини, Анварова Умидани
олдиндан танимаслигини, ҳозирда У.Анваровага нисбатан ҳеч қандай моддий
ва маънавий даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч
қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
140-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган.
Суд, жабрланувчи М.Тажибаева ва судланувчи У.Анвароваларнинг
ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, судланувчи
У.Анварова айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ
қопланганлиги, жабрланувчи ва судланувчига бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлиги, ярашув судланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан
бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддасининг
2-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 66 1-моддасига мувофиқ,
ярашувга тушишини инобатга олиб, судланувчи У.Анваровага нисбатан
юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим
деб топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи М.Тажибаевага Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш
тўғрисида
илтимоснома
бериш
ҳуқуқини
йўқотишини
тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддасининг 2-қисми билан
айбланган Анварова Умидахон Аманбаевнага нисбатан жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг
ярашганлиги муносабати билан тугатилсин.
Анварова Умидахон Аманбаевнанинг эҳтиёт чораси ажрим қонуний
кучга киргач бекор қилинсин.
Далилий ашё – 1 дона ДВД диск жиноят ишида доимий сақлаш учун
қолдирилсин.
Жабрланувчи М.Тажибаевага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция
тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
Раислик қилувчи судья
Аслига тўғри_______________
Қ И Л Д И
(имзо)
Ф.Абдушукуров