Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2201/254 Дата решения 28.07.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья Холиков Умиджон Абдумажитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый MAX TRANS INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 864998 Claim ID 2790615 PDF Hash b1209ec94cbcdfb0... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
мазкур кодекснинг 274-моддаси мазкур кодекс 274 code_article
ИПКнинг 327-моддаси ИПКнинг 327 law
чунки ИПКнинг 68-моддаси чунки ИПК 68 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Мазкур ажримдан норози бўлиб, “MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан келтирилган важлар инобатга олинмаганлиги, Туркия Республикасининг “OKSID KIMYA DIS TICARET LTD STI” компанияси билан қўшимча келишув имзоланганлиги инобатга олинмаганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Иш хужжатларида жавобгарнинг ишни кўриш 2022 йил 28 июль кунига қолдирилганлигидан хабардор қилинганлиги хақидаги тилхати мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнларда “ИПК” деб юритилади) 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши, мазкур кодекснинг 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Юқоридаги қонун нормасига асосан судлов ҳайъати ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга нисбатан эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар асоссизлигини, қўшимча келишув бўйича маҳсулотни етказиб бериш муддати ўзгарганлигиянги очилган холатлар учун асос бўлмаслигини, суд мажлиси кунига қадар ҳам қарздорлик бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ажримни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топди. Аниқланишича, Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасининг даъвогарга юборган 2021 йил 10 декабрдаги 23-18/170сонли маълумот хатига кўра, жавобгар билан Туркия Республикасининг “OKSID KIMYA DIS TICARET LTD STI” компанияси ўртасида 2019 йил 15 декабрда 15/12-сонли импорт шартномаси расмийлаштирилганлиги, мазкур шартномага асосан жавобгарнинг 1 401 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги вужудга келганлиги маълум қилинган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 758 291 250 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан 758 291 250 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилган. Жавобгар 2022 йил 20 майда Андижон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, суднинг 2022 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган холат бўйича қайта кўриб чиқиб бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 июндаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад қилинган. ИПКнинг 327-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 111-сонли қарорининг 5-бандида, иқтисодий судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги, бу ҳолат иқтисодий суди томонидан аввалда текшириш предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан юридик фактларнинг ўзи бўлиши лозимлиги, агар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозимлиги, чунки ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги (тортишув принципи) ҳақида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятида билдирган важлари билан келиша олмайди. Чунки, жавобгарнинг Туркия Республикасининг “OKSID KIMYA DIS TICARET LTD STI” компанияси билан 2019 йил 15 декабрда 15/12-сонли импорт шартномасига 2022 йил 2 февралда 2-сонли қўшимча келишув имзоланганлиги тўғрисида келтирган важлари ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос ҳисобланмайди. Жавобгар ва хорижий компания ўртасида имзоланган (2022 йил 2 февралдаги) қўшимча келишув суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар эмас. Қўшимча келишувнинг имзоланганлиги аризачига аввалдан маълум бўлган ҳолат. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция шикоятида билдирилган важлар асосида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 281-моддасига мувофиқ, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 июндаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни ва олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати ИПКнинг 118, 281-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 21 600 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ш.Мирзаев Ҳайъат аъзолари А.Абдурахманов У.Холиков