Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/272 Дата решения 14.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 373418 Claim ID 2748680 PDF Hash 9f2b1414647b5fdc... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
банди ва 277-моддаси банди ва 277 law
атвори таъсири остида содир этилганлигини ЖКнинг 55-моддаси атвори таъсири остида содир этилганлигини ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил март ойининг 14 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев баённома юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Акбаров Тохиржон Хайрулла ўғли ва унинг ҳимоячиси “HIMOYA NUR MEDIA” адвокатлик ҳайаъти адвокати У.Мухамадиев иштирокида ҳамда жабрланувчилар Н.Қулмирзаев ва Ш.Қўзибоқаров ва унинг ҳимоячиси “ABDURAUF HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати А.Икрамов иштирокида, Акбаров Тохиржон Хайрулла ўғлига оид 1-1006-2502/272-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Акбаров Тохиржон Хайрулла ўғли (AKBAROV TOXIRJON XAYRULLA O’G’LI) 11.09.2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, бўйдоқ, маълумоти тугалланмаган олий, муқаддам судланмаган, “SOFIYA” ширинлик дўконида ишчи, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Фитрат кўчаси, 6-уй, 31-хонадонда доимий рўйхатда туриб, ҳозирда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ўнқўрғон ҚФЙ, Муқумий кўчаси, 27-уйда яшайди, 2025 йил 22 январь куни «муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “в” банди ва 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи 2024 йилнинг 30 сентябрь куни соат 20:30 да ўзининг бошқарувидаги, давлат рақами 01 584 НQS бўлган “Кобальт” русумли автомашинасида, Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган “Бунёдкор шох” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, “Ғофур-Ғулом” истироҳат боғи ёнидаги мост устига келганида, ушбу мост устида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Қулмирзаев Нурбек Эсонмуродович бошқарувидаги давлат рақами 01 V 312 QС сонли “жентра” русумли автомашинага йўл беришни ишора қилганида, унга йўл бермагани учун, мостнинг тушган жойида, ушбу автомашинани қисиб тўхтатиб, ўзининг қўлида бўлган темир жисм билан фуқаро Н.Э.Қулмирзаевни бир неча бор уриб, унга тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Судга оид тиббий экспертизанинг 04.10.2024 йилдаги 7126-Х-Кур-сонли хулосасига кўра: 19.10.1990 йилда туғилган Қулмирзаев Нурбек Эсонмуродовичда “бурун суяклари ёпиқ синиб қониқарли туриши, ўнг қош соҳаси эзилиб-йиртилган яраси, ўнг кўз қовоқлари қонталаши, чап чакка соҳаси шилинмаси” аниқланиб, бундай жароҳатлар соғлиқни қисқа, яъни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган, ушбу мезонга кўра ЕНГИЛ тан жароҳатлари сирасига кириши аниқланган. Бундан ташқари, у ўз жиноий ҳаркатларини давом эттириб 2024 йилнинг 30 сентябрь куни соат 20:30 да ўзининг бошқарувидаги, давлат рақами 01 584 НQS бўлган “Кобальт” русумли автомашинасида, Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган “Бунёдкор шох” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, “Ғофур-Ғулом” истироҳат боғи ёнидаги мост устига келганида, ушбу мост устида ҳаракатланиб келаётган 19.10.1990 йилда туғилган фуқаро Қулмирзаев Нурбек Эсонмуродович бошқарувидаги давлат рақами 01 V 312 QС сонли “жентра” русумли автомашинага йўл беришни ишора қилганида, унга йўл бермагани учун, мостнинг тушган жойида, ушбу автомашинани қисиб тўхтатиб, ўзининг қўлида бўлган темир жисм билан фуқаро Н.Э.Қулмирзаевни бир неча бор уриб, у билан жанжаллашиб турганида, фуқаро Н.Э.Қулмирзаев бошқарувидаги автомашина олд ўриндиғида, ўловчи сифатида келаётган, 26.02.2006 йилда туғилган, фуқаро Қўзибоқаров Шерзод Акмал ўғли, Т.Х.Акабаровни безорилик ҳаракатларини тўхтатмоқчи бўлиб, Н.Э.Қулмирзаев билан уларни ажратиб, тинчлантирмоқчи бўлганига қарамай, қўлида бўлган темир жисм билан Ш.А.Қўзибоқаровни ҳам уриб унга тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Судга оид тиббий экспертизанинг 04.10.2024 йилдаги 7125-Х-Кур-сонли хулосасига кўра: 2006 йилда туғилган Қўзибоқаров Шерзод Акмал ўғлида “Бош энса ўнг томони эзилиб-йиртилган яраси, ўнг қулоқ орти соҳаси юқори қисми шилинмаси” аниқланиб, бундай жароҳатлар соғлиқни қисқа, яъни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган, ушбу мезонга кўра ЕНГИЛ тан жароҳатлари сирасига кириши аниқланган. Судланувчи Т.Акбаров суд мажлисида эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлигини билдириб, У 2024 йилнинг 30 сентябрь куни соат 20:30 ларда ўқиш жойидан, яъни “Ёжу” университетидан чиқиб, уйига бошқарувида бўлган давлат рақами 01 584 НQS бўлган “Кобальт” русумли автомашинасида, йўлга чиқдиб, Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, Чилонзор тумани “Ғофур-Ғулом” парки ёнидаги мостнинг устида 1-йўлакда ҳаракатланаётган, ушбу йўлакда жуда ҳам секин ҳаракатланаётган қора рангли “Жентра” русумли автомашинаси кетаётган эканлигини, унинг бошқарувида унгга олдиндан таниш бўлмаган, унга исми тергов даврида айтилган Нурбек ва унинг ёнидаги ўриндиқда ўтирган, йўловчи шериги Шерзодга, йўл беришини фаралари орқали ишора қилганлигини, лекин улар йўл бермаганлигини, у бошқа иккинчи қаторга ўтмоқчи бўлганида, уни йўлини яна тўсиб қўйганлигини, шунда у жахл қилиб, уларнинг ёнига ўтиб, ойнани тушириб, нима сабабдан уни йўлимни тўсаётганлигини сўраганда, Нурбек ва шериги Шерзодлар унга қарата ноўрин гапларни гапирганлигини, кейин унга автомашинани четга олишини сўраганлигини, у эса автомашинани четга олиб, автомашинадан тушганлигини, шунда жентрадан Нурбек ва Шерзод тушиб иккаласи бараварига униинг ёнига келишганлигини, Нурбек мени ўзидан ўзи бош қисмига қўллари билан уриб кетдганлигини, Шерзод орқамдан келиб тепганлигини, шунда у биринчи бўлиб Нурбекни юз қисмига икки маротаба урганлигини, кейин Шерзодни икки маротаба бош қисмига урганлигини, шундан кеийн тинчландик ҳолат шулардан иборат, уларга нисбатан шахсий адоватим йўқ, Шерзод ва Нурбеклар унии биринчи бўлиб урганлигини иккаласини ҳам қўли билан урганлигини, Шерзод ва Нурбеклар билан келишиб олганликларини, ҳозирда даъво этирозлари йўқлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймондалиги, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Гарчанд судланувчи Т.Акбаров ўзига эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлса-да, суд унинг айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди. Жабрланувчи Н.Қулмирзаев суд мажлисида “2024 йилнинг 30 сентябрь куни соат 20:30 ларда Сергели автомашина бозоридан ўз ишларни тугатганидан сўнг, жияни Қўзибоқаров Шерзод билан ўзининг бошқарувида бўлган, давлат рақами 01 V 312 QС сонли “жентра” русумли автомашинада, ўзи яшаб келаётган манзилга, яъни Юнусобод тумани 11-мавзеси 10-уйга, Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида, Ғофур-Ғулом боғи ёнидаги мост устига чиққанида, оқ рангли “кобальт” русумли автомашинаси эгаси, унга олдиндан таниш бўлмаган, унга исми тергов даврида айтилган Тохир исмли бола, у ҳаракатланиб келаётган йўлдан йўл сўраб фараси билан ишора қилганлигини, унинг йўл беришга имкони бўлмаганлиги учун, унга вақтида йўл беролмаганлигини, у автомашина ёнига етиб келиб, ойнасини тушуриб, унга ҳар хил ножўя гапларни гапира бошлаганлигини ва автомашинани четга олишини айтганлигини, у автомашинасини четга олганлигини, Тоҳир автомашинадан тушиб у томонга ҳаракатланиб келганлигини, у Шерзод билан автомашинадан тушиб унинг олдига борганлигини шунда гаплашиб турган вақтларида бирданига уларни уриб кетганлигини, у Тоҳирни итариб юборганлигини, ҳолат шундан иборат эканлигини, Акбаров Тоҳирни олдиндан танимаслигини, унга нисбатан шахсий адовати йўқ эканлигини, унинг олдида шериклари йўқ эканлигини, Тоҳир уларни қўли билан урганлигини, унинг қўлида ҳеч нарса йўқ эканлигини, у судга оид тиббий экспертизадан ўтаётган вақтида жахл устида бўлгалиги учун шундай деганлигини, Тоҳирнинг қўлида ҳеч нарса йўқ эканлигини, Шерзод уларни ажратмоқчи бўлмаганлигини, у билан бирга Тоҳирни олдига борганлигини, улар Тоҳирни урмаганликларини, ушбу жанжални ҳеч ким ажратмаганлигини судланувчи Т.Акбаров унга етказилган зарарни қоплаб берганлигини ва судланувчи Т.Акбаровга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини маълум қилди. Жабрланувчи Қўзибоқаров Шерзод Акмал ўғли суд мажлисида 2024 йилнинг 30 сентябрь куни соат 20:30 ларда тоғаси Нурбек Сергели автомашина бозоридан ўз ишларини тугатганидан сўнг, у билан ўзининг бошқарувида бўлган, давлат рақами 01 V 312 QС сонли “жентра” русумли автомашинасида, ўзи яшаб келаётган манзилга, яъни Юнусобод тумани 11-мавзеси 10-уйга, Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганларида, Ғофур-Ғулом боғи ёнидаги мост устига чиққанларида, оқ рангли “кобальт” русумли автомашинаси эгаси, унга олдиндан таниш бўлмаган, унга исми тергов даврида айтилган Тохир исмли бола, у ҳаракатланиб келаётган йўлларидан йўл сўраб фараси билан ишора қилганлигини, Нурбек тоғасининг йўл беришга имкони бўлмагани учун, унга вақтида йўл беролмаганлигини, у автомашина ёнига етиб келиб, ойнасини тушуриб, тоғасига ҳар хил ножўя гапларни гапира бошлаганлигини ва автомашинани четга олишни айтганлигини, тоғаси автомашинани четга олганлигини, Тоҳир автомашинадан тушиб улар томонга ҳаракатланиб келганлигини, улар автомашинадан тушиб унинг олдига боришганлигини, гаплашиб турган вақтларида бирданига уни ва тоғси Нурбекни уриб кетганлигини, тоғаси Нурбек Тоҳирни итариб юборганлиги ҳолат шулардан иборат эканлиги, у Акбаров Тоҳирни олдиндан танимаслигини, унга нисбатан шахсий адовати йўқ эканлигини, унинг олдида шериклари йўқ бўлганлигини, Тоҳир уларни қўли билан урганлигини, унинг қўлида ҳеч нарса бўлмаганлигини, у судга оид тиббий экспертизадан ўтаётган вақтимда жахл устида бўлганлиги учун шундай деганлигини, Тоҳирнинг қўлида ҳеч нарса бўлмаганлигини, улар Тоҳирни урмаганлигини, ушбу жанжални ҳеч ким ажратмаганлигини судланувчи Т.Акбаров унга етказилган зарарни қоплаб берганлигини ва унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини маълум қилди. Суд, судланувчи Б.Рашидовнинг айби ўзининг айбловга тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб, текширилган қўшимча суриштирувда тўпланган ҳужжатлар, юзлаштириш баённомаси, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда кўздан кечириш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Т.Акбаровнинг ҳаракатлари безорилик, яъни такроран жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, совуқ қурол ёки кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш, анча миқдорда зарар етказишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “в” банди ва 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Т.Акбаровни Ўзбекистон Республикаси ЖК 33моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари билан жавобгарликка тортишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қарорини 3-бандига биноан, ЖКнинг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Суд, судланувчи Т.Акбаровга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли Қарорининг 1-бандида, «судларнинг эътибори, жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилиши лозим»лиги тўғрисидаги раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, суд, мазкур Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда, судланувчига нисбатан жазо тайинлашда, унинг айбига қисман иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлиги, ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини, жиноят жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид ҳулқ-атвори таъсири остида содир этилганлигини ЖКнинг 55-моддасида кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаб, ЖК 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб жиноятни паст ниятларда содир этганлиги, жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланмаганлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, Т.Акбаровни шахсини инобатга олган ҳолда, унинг айбини енгиллаштирувчи ҳолатлар мажмуини жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолат деб топиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкинлиги ҳақида қатъий хулосага келиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топди. Суд жабрланувчилар Н.Қулмирзаев ва Ш.Қўзибоқаров судланувчи Т.Акбаров томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги ва уларнинг судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л Д И: Акбаров Тохиржон Хайрулла ўғли (AKBAROV TOXIRJON XAYRULLA O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Т.Акбаровга озодликни чеклаш жазоси ишга бориб келиш вақтини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ўнқўрғон ҚФЙ, Муқумий кўчаси, 27-уйда ўташ белгилансин. Озодликни чеклаш жазосининг ўташ муддати Т.Акбаров жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин, жазони ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Т.Акбаровнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг: -назорат қилувчи органнинг рухсатисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик; -оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказиш жойларида бўлмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. Т.Акбаров озодликни чеклаш жазосининг ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши ҳақида огоҳлантирилсин. Т.Акбаровга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин. Жабрланувчилар Н.Қулмирзаев ва Ш.Қўзибоқаров судланувчи Т.Акбаров томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги ва уларнинг судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлиги инобатга олинсин. Апелляция шикояти ва протест ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, судланувчи томонидан эса унга ҳукм нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация шикояти ва протест берилиши мумкин. Раислик қилувчи: имзо С.Мамадиев Нусхаси аслига тўғри: Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович