← Назад
Решение #811796 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 99 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 28 июль
4-1706-2201/550-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг котиблигида
даъвогар – “*********” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар – *****************га нисбатан бўлим давлат ижрочисининг
2022 йил 21 апрель кунги “Мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун
чиқариш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
жавобгар
вакили
*********
(2022
йил
28
июль
кунги
1705-2002/166-сонли ишочнома асосида), низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“*****************” АТБ вакили ************ (2022 йил 05 январь кунги
12-09-01-сонли ишочнома асосида) Хўжаобод туманлараро иқисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“*********” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ***************** (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан нисбатан бўлим давлат ижрочисининг
2022 йил 21 апрель кунги “Мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун
чиқариш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда қарор
ижрочисини тўхтатиб туриш юзасидан даъвони таъминлаш чорасини қўллашни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 14 июль кунги ажрими билан даъвогарнинг даъвони
таъминлаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, Хўжаобод туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 24 январь кунги *****************-сонли ижро
ҳужжати бўйича ***************** давлат ижрочисининг 2022 йил 21 апрель
кунги “Мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш
тўғрисида”ги қарори ижроси тўхтатиб туриш ҳақида даъвони таъминлаш чораси
қўлланилган.
Суднинг 2022 йил 14 июль кунги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“*****************” АТБ ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён палата деб юритилади) жалб
қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ва палатадан вакил суд мажлисига келмади.
Суд мажлисида жавобгар вакили судга ариза тақдим қилиб, даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида “*****************” АТБ вакили судга ариза тақдим
қилиб, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, суднинг 2022 йил 14 июль кунги “даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ҳамда ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш ҳақида”ги ажрими билан иш бўйича биринчи суд
муҳокамаси 2022 йил 28 июль куни соат 10-00га тайнланган.
Бироқ, 2022 йил 28 июль куни соат 13-00га қадар даъвогар у ёки унинг
вакили биринчи суд мажлисига келмади.
Иш ҳужжатларида суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
2022 йил 14 июль кунги ажримини даъвогар “*********” МЧЖ вакили 2022 йил
22 июлда қабул қилганлиги ҳақидаги гибрид почта маълумотномаси, шунингдек,
даъвогар рахбари тегишли тартибда телефонограма орқали суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлиги тўғрисидаги далиллар мавжуд.
Бироқ, суд мажлисига даъвогар келмади ва ишни ўзларининг иштирокисиз
кўриб чиқиш ҳақида ариза бермади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 107-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
ИПКнинг 99-моддаси 6-бандига кўра даъвони қаноатлантириш рад
этилган, даъво кўрмасдан қолдирилган, иш юритиш тугатилган ҳолларда,
даъвони таъминлаш чоралари тегишли суд ҳужжати қонуний кучга киргунига
қадар ўз кучини сақлаши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
3
Даъвогар томонидан судга даъво ариза киритишда кичик бизнес субъекти
эканлиги боис, қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда 1 500 000 сўм
давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати тўлаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддасида давлат божини қайтариш асослари келтирилган бўлиб, мазкур
нормада даъвогар биринчи суд мажлисига келмаганлиги сабабли даъво ариза
кўрмасдан қолдирилганда давлат божини қайтариш назарда тутилмаган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан
қолдиришни, тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 6-банди, 195-моддаларига асосланиб, суд
“*********”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
*****************га нисбатан бўлим давлат ижрочисининг 2022 йил 21 апрель
кунги “Мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш
тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан тўлаб чиқилган 1 500 000 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан
умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг, даъвони таъминлаш чораси бекор
қилинсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов