← Назад
Решение #812094 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
1
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
Теl: (66) 425-17-35
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
4-1406-2201/1886-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Бахридинов
(26.07.2022
йилдаги
01-09/434-сонли
ишончномага
асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
"Микрокредитбанк"
акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар "SHUXRAT" хусусий
фирмасига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
“Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар "Микрокредитбанк"
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида жавобгар "SHUXRAT" хусусий фирмаси (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда 2020 йил 22 июл кунги тузилган 1555-сонли кредит шартномасига
асосан даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 790 000 000 сўм миқдорида
дорихона ва фитобар биносини таъмирлаш учун 36 ой муддатга йиллик 21
фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит ажратилганлигини, 21.07.2023
йилда шартнома муддати тугашлигини, кредит таъминоти сифатида
жавобгарга тегишли бўлган Оқдарё туман, Лойиш шаҳарчаси, А.Темур
кўчасида жойлашган умумий ер майдони 230,10 кв.м., қурилиш ости майдони
183,76 кв.м, фойдали майдони 454,71 кв.м.дан иборат бўлган “Дорихона ва
фитобар” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилганлигини,
жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармаганлигини,
кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш жадвали
асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги кредит асосий
қарзидан 75 762 556 сўм, фоиз қарздорлигидан 2 735 692 сўмни ташкил
қилишлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига муддатидан олдин
421 387 556 сўм асосий қарз, 2 735 692 сўм фоиз, жами 424 123 428 сўм
ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли Оқдарё туман, Лойиш шаҳарчаси,
А.Темур кўчасида жойлашган умумий ер майдони 230,10 кв.м., қурилиш ости
майдони 183,76 кв.м, фойдали майдони 454,71 кв.м.дан иборат бўлган
“Дорихона ва фитобар” биносига қаратишни, даъво аризасини Савдо-саноат
палатаси вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва 3-қисмларига
асосан, ишни Савдо-саноат палатаси ва жавобгарнинг вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Ш.Бахридинов ўз
тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб,
қўшимча равишда жавобгар охирги тўловни 2022 йил май ойида амалга
оширганлигини, тўловларни қайтариш графигига асосан тўлиқ амалга
оширмаганлигини, тўловлар амалга оширилганда дастлаб фоизлар, кейин
кредит асосий қарзи сўндирилишлигини билдириб, суддан даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш
ҳужжатларидан
маълум
бўлишича,
"Микрокредитбанк"
акциядорлик тижорат банки («Банк») ва "SHUXRAT" хусусий фирмаси («Қарз
олувчи») ўртасида 2020 йил 22 июл куни 1555-сонли кредит шартномаси
(бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га
790 000 000 сўм миқдорида 21 фоихз устама тўлаш шарти билан 36 ой
муддатга кредит маблағи ажратади.
Тарафлар ўртасида кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган.
Кредит шартномасининг 2.4-бандида, “Қарз олувчи” кредит
шартномаси бўйича қарзнинг асосий суммасини ва (ёки) фоизларни тўлаш
муддатларини бузганда “Банк” низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз
талабномасини “Қарз олувчи”га етказишлиги назарда тутилган.
Даъвогар жавобгарга 13.05.2022 йилдаги огоҳлантириш хатини почта
алоқа тармоғи орқали юбориб, юзага келган 421 387 556 сўм кредит асосий
қарздорлиги ва 2 735 692 сўм фоиз қарздорлигини сўндиришни сўраган.
Бироқ, жавобгар уни эътиборсиз қолдирган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво ариза билан судга
мурожаат қилган.
Банк ҳисобрақамидаги пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан
кўринишича, жавобгар 2022 йил март ойида 5 467 064 сўм, апрел ойида
12 301 340 сўм ва май ойида 9 674 481 сўм тўловни амалга оширган. Бу билан
жавобгар кредит тўловларини лозим даражада амалга оширган, чунки
кредитни қайтариш жадвали бўйича ҳар ойда 26 333 333 сўм миқдорида
кредит асосий қарзини қайтариши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси 2-қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 2.6-бандига кўра, “Банк” кредит асосий қарзи
ёки фоиз тўловларини мунтазам кечиктириб тўлаган, яъни кредит қайтариш
жавали асосида тўловнинг уч ва ундан ортиқ марта бузилиши ҳолларида
судга мурожаат қилиш орқали кредит қарздорлигини ундириш чораларини
кўриш ҳуқуқига эга.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит маблағини қайтариш
бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги натижасида
13.05.2022 йил ҳолатига 421 387 556 сўм кредит асосий қарздорлиги ва
2 735 692 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар тақдим қилган 25.07.2022 йилдаги 04-10/905–сонли
маълумотномасидан кўринишича, жавобгарнинг 25.07.2022 йил ҳолатига
кредит асосий қарзидан 412 422 648 сўм, фоиз қарзидан 6 051 505 сўм, жами
418 474 154 сўмни ташкил этади. Ушбу маълумотномадан кўринишича,
жавобгарнинг кредит асосий қарздорлиги камайган.
Жавобгар охирги тўловни 2022 йил май ойи амалга оширганлигини
инобатга олинганда 8 964 908 (421 387 556 - 412 422 648) сўм кредит асосий
қарзини ва 2 735 692 сўм фоиз қарздорлигини ҳам ўша вақтда сўндирган,
бироқ жавобгардан асоссиз равишда қарздорликнинг ушбу қисмларини ҳам
ундириш тўғрисида даъво талаби берилган.
Шу сабабли суд, юқоридаги қонунчилик ва кредит шартномаси
талабларига мувофиқ жавобгардан даъвогар фойдасига 412 422 648 сўм
кредит асосий қарзини ундиришни асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни, 8 964 908 сўм кредит асосий қарзи ва 2 735 692 сўм фоиз
қарздорлиги судга даъво ариза берилгунига қадар сўндирилганлиги сабабли
қаноатлатиришни рад этишни лозим деб топади.
Даъвогар (Ипотекага олувчи) ва жавобгар (Қарздор-ипотекага қўювчи)
ўртасида 27.07.2020 йилда нотариал тартибда тасдиқланган ипотека
шартномаси тузилган.
Ушбу ипотека шартномасига кўра кредит шартномаси бўйича
мажбуриятнинг таъминоти сифатида “Гаровга қўювчи”га тегишли бўлган
Оқдарё туман, Лойиш шаҳарчаси, А.Темур кўчасида жойлашган умумий ер
майдони 230,10 кв.м., қурилиш ости майдони 183,76 кв.м, фойдали майдони
454,71 кв.м.дан иборат бўлган “Дорихона ва фитобар” биноси ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Ипотека шартномасининг 8-бандига кўра, “Ипотекага олувчи” гаров
билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган тақдирда мажбуриятнинг олдиндан бажарилишини талаб
қилиш ва ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эга.
Шу сабабли суд, ундирувни жавобгарга тегишли “Дорихона ва фитобар”
биносига қаратиш тўғрисидаги даъво талабини қонуний, асосли деб
ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
“Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
4
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм
почта харажати, Республика бюджетига жавобгардан 8 248 452,96 сўм ва
даъвогардан 234 012 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ФКнинг 736, 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд
бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
"SHUXRAT" хусусий фирмасидан "Микрокредитбанк" акциядорлик
тижорат банки фойдасига 412 422 648 сўм кредит асосий қарзи ва 24 000 сўм
почта харажати, жами 412 446 648 сўм ундирилсин.
Ундирув "SHUXRAT" хусусий фирмасига тегишли Оқдарё тумани, Лоиш
шаҳарчаси, А.Темур кўчасида жойлашган ер майдони 230,10 кв.м., қурилиш
ости майдони 183,76 кв.метр, фойдали майдони 454,71 кв.метр бўлган
дорихона ва фитобар биносига қаратилсин.
Даъвонинг 8 964 908 сўм кредит асосий қарзи ва 2 735 692 сўм фоиз
қарзини ундириш тўғрисидаги қисмларини қаноатлантириш рад этилсин.
"SHUXRAT" хусусий фирмасидан Республика бюджетига 8 248 452,96 сўм
давлат божи ундирилсин.
"Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкидан Республика
бюджетига 234 012 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев