Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2204/637 Дата решения 27.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Рахимов Умиджон Алиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый "PREMIUM BRAKUS" хусусий корхонаси
Source ID 883074 Claim ID 2780206 PDF Hash 3e88310de2560f7a... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онуни 36-моддаси онуни 36 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 281-моддаси ФКнинг 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 27 июль 4-1905-2204/637-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Муродов котиблигида, даъвогар вакили ХХХ (ишончнома асосида) иштирокида, ХХХнинг даъвогар ТИФ “ХХХ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасига нисбатан жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасидан банк фойдасига 70 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 175 000 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 59 729 554,51 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 304 729 554,54 сўмни ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “ХХХ” хусусий корхонасига тегишли бўлган ХХХ массивида 3 мавзе 3-манзилгоҳдаги қурилиши тугалланмаган ХХХ биносининг 2 ва 3-қаватларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон ХХХ даъвогар ТИФ “ХХХ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасидан банк фойдасига 70 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 175 000 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 59 729 554,51 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 304 729 554,54 сўмни ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “ХХХ” хусусий корхонасига тегишли бўлган ХХХ массивида 3 мавзе, 3-манзилгоҳдаги қурилиши тугалланмаган ХХХ биносининг 2 ва 3-қаватларига қаратишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон ХХХ ва жавобгар “ХХХ” хусусий корхонаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон ХХХ даъво аризасида ишни вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддаси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) иккинчи ва учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни Ўзбекистон ХХХ ва жавобгар “ХХХ” хусусий корхонаси Суд мажлисида даъвогар вакили ўз тушунтиришида даъво аризаси талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан судга даъво аризаси киритилгандан сўнг қарздорлик бўйича тўлов бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг важлари ва тушунтиришларини эшитиб, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 08.08.2019 йилда 338/2019-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк жавобгарга ХХХ массиви, 3-мавзе, 3-манзилгоҳ ёқасида замонавий ХХХ биносини қуриш мақсадида 36 ой муддатга, 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 600 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида “ХХХ” хусусий корхонасига тегишли бўлган ХХХ массиви, 3-мавзе, 3-манзилгоҳда жойлашган қурилиши тугалланмаган ХХХ биносининг 2 ва 3-қаватлари гаровга қўйилган. Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит қарзи ва фоизларини шартномада белгиланган муддатда ва тартибда қайтармасдан шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, банкнинг жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасидан 70 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 175 000 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзини ундириш талаби асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, банк жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасидан 59 729 554,51 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.8-бандида қарз олувчи ҳар ойнинг 5-кунидан кечикмай муддатли қарз бўйича кредитдан фойдаланганлик учун йилига 22 фоиз миқдорида фоизлар тўлаш, 3.9-бандига кўра кредитни қайтариш муддати бузилган ҳолларда қуйидаги ҳажмларда оширилган фоизлар тўлаш 30 кунгача кечиккан қарз учун йилига 24,0 фоиз тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқоридагиларга асосан, жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасидан 59 729 554,51 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш талаби асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 36-моддаси биринчи қисмига асосан ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги молмулкни сотиш, қонунчиликда белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида Термиз шаҳар 6-сон давлат нотариуси томонидан расмийлаштирилган 09.08.2019 йилдаги ипотека шартномасига асосан гаров мулки бўлган “ХХХ” хусусий корхонасига тегишли бўлган ХХХ массиви, 3-мавзе, 3-манзилгоҳда жойлашган қурилиши тугалланмаган ХХХ биносининг 2 ва 3-қаватлари гаровга қўйилган. Даъво аризасидаги ундирувни гаров мулкларига қаратиш талаби ҳам асослидир. Шу сабабли, суд даъво талабининг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасидан ТИФ “ХХХ” акциядорлик жамияти фойдасига 70 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 175 000 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 59 729 554,51 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 304 729 554,54 сўмни ундиришни, ундирувни гаров мулки бўлган “ХХХ” хусусий корхонасига тегишли бўлган ХХХ массивида 3 мавзе 3-манзилгоҳда жойлашган қурилиши тугалланмаган ХХХ биносининг 2 ва 3-қаватларига қаратишни, суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 236, 279, 281, 333, 735, 736, 744моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ и л а д и: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. жавобгар “ХХХ” хусусий корхонасидан ТИФ “ХХХ” акциядорлик жамияти фойдасига 70 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 175 000 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 59 729 554,51 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 304 729 554,54 сўм ундирилсин. Ундирув ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган “ХХХ” хусусий корхонасига тегишли бўлган ХХХ массивида 3 мавзе 3-манзилгоҳда жойлашган қурилиши тугалланмаган ХХХ биносининг 2 ва 3-қаватларига қаратилсин. “ХХХ” хусусий корхонаси ҳисобидан ТИФ “ХХХ” акциядорлик жамиятига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 6 094 591,09 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Денов туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Судья У.А.Рахимов