← Назад
Решение #812200 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 48 | — | law | |
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| ФК нинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| аролик кодекси | 293 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 июль
4-1905-2201/514-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ҳусанов С.Ж., судья ёрдамчиси
Ж.Муродовнинг котиблигида даъвогар ХХХнинг "ХХХ" манфаатида жавобгар – "ХХХ"
оилавий корхонаси, қўшимча жавобгарлар “ХХХ” оилавий корхонаси ва “ХХХ” фермер
хўжаликларига нисбатан муддатли асосий кредит қарзи 1 010 526 318 сўм, 421 051 682
сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 78 434 315 сўм фоиз қарзи жами 1 510 012 315
сўмни ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли
Денов тумани “ХХХ” МФЙ да жойлашган умумий майдони 1000,0 м2, қурилиш майдони
469,90 м2 бўлган “ХХХ”га ва "ХХХ" оилавий корхонаси ҳамда “ХХХ” фермер
хўжаликларининг мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни юритилган иқтисодий ишини Ўзбекистон Республикаси АТ ХХХнинг
ишончи вакили ХХХ (10/30-сонли 08.06.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар «ХХХ» оилавий корхонаси вакили иштирокисиз, «ХХХ» оилавий корхонаси
вакили иштирокисиз, “ХХХ” фермер хўжалиги вакили иштирокисиз, Денов туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасидан баён этилишича, АТ ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади)
«ХХХ» оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
28.05.2021 йил куни тузилган 1408-сонли кредит шартномасига асосан Клиника ва
автосервис биноси жихозлаш ва асбоб ускуна сотиб олиш мақсадида 22 ой муддатга 3 ой
имтиёзли давр билан, йиллик 21 фоиз тўлаш шарти билан 1 600 000 000 сўм миқдорида
кредит ажратилгани, жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги
бўйича 2021 йил октябрь ойига қадар қисман тўлов амалга ошириб, 2021 йил ноябрь ойидан
буён тўлов амалга оширмасдан қолган тўловларни кечиктириб келиб, муддати ўтган асосий
қарз 421 051 682 сўм, 78 434 315 сўм кредит фоизидан қарздорликка йўл қўйгани, даъвогар
манфаатида даъвогар ХХХ даъво ариза киритиб, жавобгар –»ХХХ» оилавий корхонасидан
жавобгар – "ХХХ" оилавий корхонаси, қўшимча жавобгарлар “ХХХ” оилавий корхонаси
ва “ХХХ” фермер хўжаликларига нисбатан муддатли асосий кредит қарзи 1 010 526 318
сўм, 421 051 682 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 78 434 315 сўм фоиз қарзи
жами 1 510 012 315 сўмни ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “ХХХ” оилавий
корхонасига тегишли Денов тумани “ХХХ” МФЙ да жойлашган умумий майдони 1000,0
м2, қурилиш майдони 469,90 м2 бўлган “ХХХ”га ва "ХХХ" оилавий корхонаси ҳамда
“ХХХ” фермер хўжаликларининг мол-мулкларига қаратишни сўраган.
Даъвогар ХХХ ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраб ариза тақдим этган.
Суд аризаларни қаноатлантириб, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва 170моддаси учинчи қисмига асосан ХХХ банк вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз тушунтиришида жавобгар ушбу кредит шартномани
тузиб топшириб, жавобгар ҳисоб рақамига ушбу пулларни ўтказиб берилиб, ҳисоб рақамидан
жавобгар мақсадли чиқим қилинганини, жавобгар суд мажлиси кунига қадар қисман
71 000 000 сўм амалга оширган бўлсада график тўловидан жами 254 852 000 сўм фоиздан,
901 316 000 сўм кредит асосий қарзи муддати ўтгани ва 673 685 000 сўм мудати келмаган
асосий қарз жами 1 829 853 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳақида 06/1629-сонли
27.07.2022 йилги маълумотнома тақдим этилган, даъвони қаноатлантириб, гаровга қаратишни
сўради.
Жавобгар «ХХХ» оилавий корхонаси вакили муқаддам суд мажлисида иштирок этиб ўз
фикрини билдирган ва «ХХХ» оилавий корхонаси ва “ХХХ” фермер хўжалигига суд
мажлиси тайинлаш ажрими тилхат орқали етказилган ҳақида тилхат қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 128-моддаси 1-қисми ва 170-моддаси учинчи
қисмига асосан жавобгар «ХХХ» оилавий корхонаси ва «ХХХ» оилавий корхонаси ва “ХХХ”
фермер хўжалиги вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тараф фикр ва тушунтиришларини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантириш, суд харажатларини жавобгарларга юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 25-бандида қайд этилишича, Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз
мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, АТ ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади) «ХХХ»
оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 28.05.2021 йил
куни тузилган 1408-сонли кредит шартномасига асосан Клиника ва автосервис биноси
жихозлаш ва асбоб ускуна сотиб олиш мақсадида 22 ой муддатга йиллик, 3 ой имтиёзли
давр билан, 21 фоиз тўлаш шарти билан 1 600 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича 2021 йил
октябрь ойига қадар қисман тўлов амалга ошириб, 2021 йил ноябрь ойидан буён тўлов
амалга оширмасдан қолган тўловларни кечиктириб келиб, муддати ўтган асосий қарз 421
051 682 сўм, 78 434 315 сўм кредит фоизидан қарздорликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
№13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги
ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда,
кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган
кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддаси иккинчи қисмига
кўра қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Суд кредит шартномасига кўра қарздор томонидан шартнома шартларига асосан 421
051 682 сўм асосий қарз ва 78 434 315 сўм фоизини графикка асосан 2021 йил ноябрь,
декабрь ва 2022 йил январь,февраль ва март ойлари тўловларини кечиктиргани исботланган
деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг ушбу мажбурият бузилганлиги, 421 051 682 сўм кредит
асосий қарз, 78 434 315 сўм кредит фоизи тўланмагани иш ҳолатларидан кўринганлигини
инобатга олиб, Ўз.Р. ФК нинг 736-моддасига асосан кредиторнинг 1 010 526 318 сўм
муддати келмаган кредит асосий қарз, 421 051 682 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 78 434
315 сўм фоизини ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди.
Зеро, шартноманинг 4.3.3 бандида қарз олувчи жавобгар томонидан ўз
мажбуриятлари бузилганда, даъвогар банк кредит асосий қарзи ва фоизини муддатидан
олдин ундириш, гаровга қаратиш ҳуқуқи берилган.
Мазкур қоидалардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан суд мажлисига қадар
20.04.2022 йилга ҳосил бўлган 421 051 682 сўм кредит асосий қарз, 78 434 315 сўм кредит
фоизини ихтиёрий равишда тўламаганини инобатга олиб, Ўз.Р. ФК нинг 736-моддасига
асосан кредиторнинг кредит қарзни муддати келмаган қисми билан муддатидан олдин
ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди ва даъвонинг 1 010 526 318 сўм
муддати келмаган кредит асосий қарз, 421 051 682 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 78 434
315 сўм кредит фоизи ундиришни лозим топади.
Чунки, суд кунига қадар ушбу қарздорликнинг мавжудлиги тарафнинг суд мажлисида
берган тушунтиришидан, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топган.
Шунингдек даъво аризада ундирувни жавобгар “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли
ундирувни гаров мулки бўлган “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли Денов тумани
“ХХХ” МФЙ да жойлашган умумий майдони 1000,0 м2, қурилиш майдони 469,90 м2
бўлган “ХХХ”га қаратишни сўраган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкинлиги назарда тутилган.
2021 йил 28 май кунги нотариал тузилган Ипотека шартномасига кўра “ХХХ” оилавий
корхонасига тегишли Денов тумани “ХХХ” МФЙ да жойлашган умумий майдони 1000,0
м2, қурилиш майдони 469,90 м2 бўлган “ХХХ ўзаро келишувга кўра 900 000 000 сўмга
баҳоланган.
Бундай ҳолатда, гаров “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли Денов тумани “ХХХ”
МФЙ да жойлашган умумий майдони 1000,0 м2, қурилиш майдони 469,90 м2 бўлган
“ХХХга қаратиш ҳақида асосли талаб билдирилган бўлиб, кредит қарз тўланмаганини
инобатга олиб, даъвонинг 1 010 526 318 сўм муддати келмаган кредит асосий қарз, 421 051
682 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 78 434 315 сўм кредит фоизи, кредит қарздорлиги гаров
мулки “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли Денов тумани “ХХХ” МФЙ да жойлашган
умумий майдони 1000,0 м2, қурилиш майдони 469,90 м2 бўлган “ХХХга қаратиш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш лозим.
Шунингдек, ундирувни "ХХХ" оилавий корхонаси ҳамда “ХХХ” фермер
хўжаликларининг мол-мулкларига қаратиш талаби қўйилган бўлсада судга ушбу юридик
шахслар ҳақиқатдан ўз мулки билан жавобгарлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим
этилмагани сабабли суд ушбу талаб етарлича асослаб берилмагани туфайли ушбу талабини
рад этишни лозим топади.
Шунингдек, ундирувни “ХХХ” фермер хўжалигига қаратиш сўралган.
Аниқланишича, 2021 йил 28 май куни “ХХХ” фермер хўжалиги 1 600 000 000 сўмлик
кредит бўйича кафилликни ўз зиммасига олган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293-моддасига кўра, қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Кафиллик шартномасида
1 600 000 000 сўмлик мажбурият бўйича кафиллик
берилгани сабабли суд ушбу “ХХХ” фермер хўжалигидан ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, “ХХХ” оилавий корхонасидан ундириш талаби қўйилган. Ваҳоланки
судга “ХХХ” оилавий корхонасининг фақат гаровга қўйилган мулклари бўйича
мажбуриятни қоплашни ўз зиммасига олганини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим
этилмади. Шу сабабли суд ушбу талабни рад этишни лозим топади.
Суд иш юзасидан ишда иштирок этаётган шахсларнинг важларини тинглаб, даъвони
қисман қаноатлантиришни, жами 30 200 246,3 сўм давлат божини Ўзбекистон Республикаси
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгардан ундиришни,
даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатларини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундириб беришликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128,
176-186-моддалари, Ўз.Рес ФКнинг 236, 279, 333, 732, 735, 736, 744 -моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
АТ ХХХ нинг ҳисобига «ХХХ» оилавий корхонасидан ва кафил “ХХХ” фермер
хўжалигидан 1 010 526 318 сўм муддати келмаган кредит асосий қарз, 421 051 682 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 78 434 315 сўм кредит фоизи, жами 1 510 012 315 сўм ва 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
«ХХХ» оилавий корхонасидан ва гаров ҳисобидан
30 200 246,3 сўм давлат божи
Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундирилсин.
кредит қарз ва суд харажати ундируви “ХХХ” оилавий корхонасига тегишли Денов
тумани “ХХХ” МФЙ да жойлашган умумий майдони 1000,0 м2, қурилиш майдони 469,90
м2 бўлган “ХХХга қаратилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
бериши мумкин.
Судья
С.Ж.Хусанов