← Назад
Решение #81284 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йили март ойининг 13 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ биносида,
очиқ сайёр суд мажлисида, ВКА режимида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Салимов ва унинг ҳимоячиси
адвокат С.Мамараимова иштирокида, У.Салимовга нисбатан № 1-10062504/189-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Салимов Умаржон Одилжон ўғли (Salimov Umarjon
Odiljon o’g’li), 2003 йил 7 октябрь куни Самарқанд
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг
2024 йил 18 октябрь кунидаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1қисми билан унга оид жиноят иши ЖК 66 1-моддасига
асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатилган:
2) жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг
2025 йил 5 февраль кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди
билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасига
асосан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган; Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани,
Торариқ ҚФЙ, Юқори баганали МФЙ, 82-уйда
истиқомат қилган, жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг 2024 йил 10 декабрь кунидаги ажрими
билан “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўланилган
бўлиб,
09.12.2024
йилдан
ҳибсда
сақланмоқда, мазкур жиноят иши бўйича “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган айблов хулосаси нусхасини 01.12.2024
йилда олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи У.Салимов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида, 2024 йил 28 октябрь куни соат 15:30да Тошкент
шаҳар Чилонзор тумани Тирсакабод МФЙ, Гавхар кўчаси ҳудудида
жойлашган автотураргохда бўла туриб, шу ерда бўлган Ташходжаев
Хожиакбар Ойходжаевичга тегишли оқ рангли давлат рақам белгиси
10О888ВА бўлган “Жентра” русумли автомашинанинг эшиклари очиқ
қолдирилганлигидан ва ён атрофда хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ушбу
автомашина олди салон бардачок ичидаги Х.Ташходжаевга тегишли бўлган
жами 12.800.000 сўм миқдоридаги нақд пулларни ўғрилик йўли билан қўлга
киритиб, воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи У.Салимов суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди,
яъни у 2024 йил октябрь ойида Тошкент шахрига ишлаш мақсадида
келганини, Чилонзор тумани худудида жойлашган автовокзал ёнидаги
автомашина ювиш шахобчаларида иш қидирганини, аммо хеч қаердан иш
тополмаганини, шундан сўнг яшаш манзилига, яъни Самарқанд вилоятига
кетмоқчи бўлганини, Чилонзор тумани, Тирскабонд МФЙ, Гавхар кўчаси
худудида жойлашган автокрантураргох ёнидан ўтиб кетаётган вақтида, оқ
рангли, давлат рақам белгиси 10 О 888 ВА бўлган “Жентра” русумли
автомашинанинг эшиги очиқлигини кўрганини, унинг атрофда хеч ким
йўқлигидан фойдаланиб, автомашинанинг олди хайдовчи эшигини очганини,
автомашининг рул қисми пастки томон бардачогида пуллар борлигини кўриб,
ушбу пулларни олганини, шундан сўнг Самарқанд вилоятига кетганини,
пулларни ўз шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборганини, қилган ишидан
пушаймонлигини маълум қилиб, енгиллик беришни сўради.
Судланувчи У.Салимовнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб берган кўрсатуви, суд мажлисида ўқиб эшиттирилган
жабрланувчининг кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган
қуйидаги далиллар, жумладан, жабрланувчининг аризаси, далилий ашёни
олиш баённомаси, нарса-буюмни олиш тўғрисида баённома, видеоёзувни
кўздан кечириш баённомаси, судга оид дактиласкопик экспертиза хулосаси,
кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ҳамда
жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд, судланувчи У.Салимовнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, унинг ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари
асосида
амалга
оширади”,
шунингдек
29-моддада,
“Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза
қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан
фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши
учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи У.Салимовга жазо тури ва миқдорини белгилашда,
унинг шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 169моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, шунингдек судланувчи У.Салимовнинг жиноят
ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2025 йил 5 февралдаги ҳукмига
қадар содир қилинган жинояти аниқланганлигини инобатга олиб, ЖКнинг 59моддаси 8-қисмига асосан ҳукмлар мажмуи тариқасида узил-кесил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим деб ҳисоблайди.
Суд иш юзасидан етказилган зарар миқдорини муҳокама қилиб,
судланувчи У.Салимовдан жабрланувчи Х.Ташходжаев фойдасига 12.800.000
сўм ундиришни;
-келгусида моддий ва маънавий зарар ундириш масаласи юзага келган
тақдирда, жабрланувчига ушбу масала юзасидан фуқаролик ишлари бўйича
судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни;
-ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона ДВД дискни жиноят иши
ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал
қилиб, суд,
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Салимов Умаржон Одилжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли
деб топилсин ва шу моддага асосан ўташ учун 1 (бир) йил озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан жиноят
ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2025 йил 5 февралдаги ҳукмига
кўра тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун
2 (икки) йилу 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 9 декабрдан бошлаб ҳисоблансин.
У.Салимовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 10
декабрь кунидаги “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш
тўғрисидаги ажрими инобатга олинсин.
Судланувчи У.Салимовдан жабрланувчи Х.Ташходжаев фойдасига
12.800.000 сўм етказилган зарар суммаси ундирилсин;
Далилий ашё – 1 дона ДВД диск жиноят ишида доимий сақлаш учун
қолдирилсин.
Манфаатдор тарафларга ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича
судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан
бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга
ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри______________