Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/726 Дата решения 27.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Шаҳрисабз Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "BIG AGRO FIELDS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 885141 Claim ID 2780389 PDF Hash 2e92108462823c2f... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 234-моддаси аролик Кодекси 234 code_article
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 27 июль 4-1802-2201/726-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Р.Ачилов, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг "Шаҳрисабз Агросервис МТП" МЧЖ манфаатини кўзлаб, жавобгар «BIG AGRO FIELDS» масъулияти чекланган жамиятидан 16.180.566 сўм асосий қарз ва 2.427.084 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакиллари М.Шарипова (2022 йил 22 июлдаги №18-сонли ишончномага асосан), Ю.Пулатова (2022 йил 22 июлдаги №19сонли ишончномага асосан) иштирокида иқтисодий ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Шаҳрисабз Агросервис МТП» МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) манфаатида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «BIG AGRO FIELDS» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар)дан 16.180.566 сўм асосий қарз ва 2.427.084 сўм жарима ундиришни сўраган. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга ариза тақдим этишиб, даъво аризасида жавобгар номида техник хатолик сабабли фермер хўжалиги деб ёзилиб кетганлигини билдириб, МЧЖ деб ўқилишини сўрашди. Шунингдек, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга ариза тақдим этишиб, жарима суммасидан воз кечишиб, даъво таълабини асосий қарз қисмини қаноатлантириб беришни сўрашди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Т.Инатуллаев (2022 йил 22 июлдаги ишончномага асосан)тарафлар ўртасида тузилган шартнома қишлоқ хўжалиги бўлимидан ҳозирги кунда рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилиб, фермер хўжаликларни иқтисодий аҳволини инобатга олиб, жаримани рад этиш ҳақида фикр билдирган. Олдинги суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Н.Қурбонов (2022 йил 06 январдаги 1/01-сонли ишончномага асосан) фермер хўжаликларни иқтисодий аҳволини инобатга олиб, жаримани рад этишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар вакили, Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили, Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисига келмади. Суд Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 170моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 14 мартда 151-сонли 58.971.400 сўм қийматда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга механизация ва сервис хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш юзасидан” шартнома тузилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2019 йил 14 майда тузилган 156-сонли ҳисоб фактурага кўра 11.939.760 сўмлик иш бажарилган. Мазкур шартноманинг 5.1-бандига кўра “Бажарувчи” томонидан кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар учун тўловларни ўз вақтида тўламаган “Бюртмачи” “Бажарувчи”га ҳар бир қилинган иш ёки кўрсатилган хизмат қийматининг 15 % миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Даъвогар ўз мажбуриятини бажариб жавобгарга хизмат кўрсатган бўлса-да, жавобгар кўрсатилган хизмат учун тўловни амалга оширмаган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга берилган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Талабномада жарима тўлаш талаби билдирилмаган. Шу сабабли ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шу боис, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топди. Даъвогар вакиллари суд мажлисида ариза бериб, даъвонинг жарима қисмидан воз кечган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11.939.760 сўм асосий қарз суммаси ва 24.000 сўм почта харажати ундиришни, Республика бюджетига 238.795 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 133.358 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179, 186-188моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - «BIG AGRO FIELDS» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар - «Шаҳрисабз Агросервис МТП» МЧЖ фойдасига 11.939.760 сўм асосий қарз суммаси ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. «BIG AGRO FIELDS» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 238.795 сўм давлат божи ундирилсин. «Шаҳрисабз Агросервис МТП» МЧЖдан Республика бюджетига 133.358 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг жарима ундириш қисми кўрмасдан қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Ж.Ачилов