← Назад
Решение #813605 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 27 июль
4-1802-2201/727-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Р.Ачилов, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг "Шаҳрисабз Агросервис МТП" МЧЖ
манфаатини кўзлаб, жавобгар «Нарзуллаев Кодир Насруллаевич» фермер
хўжалигидан 7.966.123 сўм асосий қарз ва 1.194.918 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакиллари М.Шарипова (2022 йил 22
июлдаги №18-сонли ишончномага асосан), Ю.Пулатова (2022 йил 22 июлдаги №19сонли ишончномага асосан) иштирокида иқтисодий ишни Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Шаҳрисабз Агросервис МТП» МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) манфаатида
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«Нарзуллаев Кодир Насруллаевич» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар)дан 7.966.123 сўм асосий қарз ва 1.194.918 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ишга Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва Шаҳрисабз
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга ариза тақдим
этишиб, жарима суммасидан воз кечишиб, даъво таълабини асосий қарз қисмини
қаноатлантириб беришни сўрашди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги
бўлими вакили Т.Инатуллаев (2022 йил 22 июлдаги ишончномага асосан)тарафлар
ўртасида тузилган шартнома қишлоқ хўжалиги бўлимидан ҳозирги кунда
рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилиб, фермер хўжаликларни иқтисодий
аҳволини инобатга олиб, жаримани рад этиш ҳақида фикр билдирган.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Н.Қурбонов (2022 йил 06
январдаги 1/01-сонли ишончномага асосан) фермер хўжаликларни иқтисодий
аҳволини инобатга олиб, жаримани рад этишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
бўлса-да, жавобгар вакили, Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили,
Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
вакили, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили суд мажлисига келмади. Суд Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 170моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, баҳолаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил
13 ноябрда 237-сонли 2.102.300 сўм қийматда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
етиштирувчиларга механизация ва сервис хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш
юзасидан” шартнома тузилган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб фактура ва бошқа тасдиқловчи
далиллар судга тақдим этилмади.
Шунингдек, даъвогар вакиллари тарафлар ўртасида 2022 йил 28 апрелда
тузилганлиги кўрсатилган солиштирма далолатноманинг асл нусхасини судга
кўрсата олишмади.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга берилган мавжуд қарздорликни
тўлаб бериш ҳақидаги талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасига кўра
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
хизмат
кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-238-моддаларида
мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги,
333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда
тўлаши шарт.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида ариза бериб, даъвонинг жарима қисмидан
воз кечган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, даъво талаблари қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179, 186-188моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
«Шаҳрисабз Агросервис МТП» МЧЖдан Республика бюджетига 300.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг жарима ундириш қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма
нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан қарор қабул қилинган
кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов