← Назад
Решение #813609 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик Кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 27 июль
4-1802-2201/724-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Р.Ачилов, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг "Шаҳрисабз Агросервис МТП" МЧЖ
манфаатини кўзлаб, жавобгар «Элмурод ўғли Элбек» фермер хўжалигидан
13.001.498 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар
вакиллари М.Шарипова (2022 йил 22 июлдаги №18-сонли ишончномага асосан),
Ю.Пулатова (2022 йил 22 июлдаги №19-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар
раҳбари Э.Қурбонов иштирокида иқтисодий ишни Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Шаҳрисабз Агросервис МТП» МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) манфаатида
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«Элмурод ўғли Элбек» фермер хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар)дан
13.001.498 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ишга Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва Шаҳрисабз
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга ариза тақдим
этишиб, жарима суммасидан воз кечишиб, даъво таълабини асосий қарз қисмини
қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвони қисман тан олиб,
2300000 тўлаб беришини, унга жўналган даъво аризада қарздорлик сўммаси кам
кўрсатилганлиги, МТП 4 гектар ерига ҳизмат кўрсатганлигни ва ортиқча
ҳисобланган қарздорликни тўламаслигини билдирди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги
бўлими вакили Т.Инатуллаев (2022 йил 22 июлдаги ишончномага асосан)тарафлар
ўртасида тузилган шартнома қишлоқ хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун
тақдим этилмаганлигини маълум қилиб фикр билдирган.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Н.Қурбонов (2022 йил 06
январдаги 1/01-сонли ишончномага асосан) фермер хўжаликларни иқтисодий
аҳволини инобатга олишни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан судга тақдим этилган даъво ариза нусхасида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси маъсул
шахси томонидан имзоланган бўлсада, санаси кўрсатилмаган ва даъво суммаси судга
тақдим этилган даъво аризадаги суммада фарқ қилади.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
бўлса-да, Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили, Шаҳрисабз туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд
мажлисига келмади. Суд Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 170-моддасига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, баҳолаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
28 майда 221-сонли “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга
механизация ва сервис хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш юзасидан” шартнома
тузилган. Бироқ, ушбу шартнома судга тақдим этилмади.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2021 йил 23 июнда тузилган 31к-сонли
электрон ҳисоб фактурага кўра 11.750.332 сўмлик иш бажарилган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 12 апрелда тузилган солиштирма далолатномага
кўра қарздорлик 13.001.498 сўм эканлиги кўрсатилган.
Даъвогар ўз мажбуриятини бажариб жавобгарга хизмат кўрсатган бўлса-да,
жавобгар кўрсатилган хизмат учун тўловни амалга оширмаган.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга берилган мавжуд қарздорликни
тўлаб бериш ҳақидаги талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасига кўра
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
хизмат
кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-238-моддаларида
мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги,
333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда
тўлаши шарт.
Шу боис, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
13.001.498 сўм асосий қарз суммаси ва 24.000 сўм почта харажати ундиришни,
Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179, 186-188моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар - «Элмурод ўғли Элбек» фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар «Шаҳрисабз Агросервис МТП» МЧЖ фойдасига 13.001.498 сўм асосий қарз суммаси
ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
«Элмурод ўғли Элбек» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Юқорида қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик
учун хусусий ажрим чиқарилиб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма
нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан қарор қабул қилинган
кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Ж.Ачилов