Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/147 Дата решения 13.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368704 Claim ID 2728599 PDF Hash 372ddab9c379417c... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 1261 3 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 1261-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 1261 3 code_article
збекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 1261 3 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 44-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 44 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил март ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, жабрланувчи Ф.Хасанова, судланувчи А.Ризоқулов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Advokat Ulug’bek M” адвокатлик бюроси адвокати У.Мамасолиевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми билан айбланган, Ризоқулов Абдукарим Шодмонқуловичга нисбатан №1-1006-2501/147-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ризоқулов Абдукарим Шодмонқулович, 1983 йил 30 ноябрь куни Тожикистон Республикасида туғилган, миллати тожик, Тожикистон Республикаси ва Россия Федерацияси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, беш нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошгкент шаҳар, Чилонзор тумани, 18-мавзеси, 3-уй, 19хонадонда яшайди, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Ризоқулов, 2024 йил 28 октябрь куни, ўзи яшаб келган Чилонзор тумани, 18-мавзеси, 3-уй, 19-хонадонда бўла туриб, шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ф.Хасанова билан ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида оёқ-қўллари билан унинг танасининг турли қисмларига уриб-дўппослаб, енгил тан жароҳати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 8078сонли хулосасига кўра Ф.Хасанованинг танасида бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг энгса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланиб, мазкур тан жароҳатлари қаттиқ тўмтоқ жисм таъсирида етказилганлиги ва оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа вақт, яъни олти кундан кўп, аммо йигирма бир кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Судланувчи А.Ризоқулов суд мажлисида, айбига иқрорлик билдирмасдан, жабрланувчи Ф.Хасанова билан шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келишганлиги, Ф.Хасановани севиб уйланганлигини, 2024 йил 28 октябрь куни Ф.Хасанова билан умуман жанжаллашмаганлиги ва унга тан жароҳати етказмаганлиги, Ф.Хасанова билан яшашни давом эттириш ниятида эканлиги, Ф.Хасанова унга нима сабабдан туҳмат қилаётганини тушунмаётганини билдириб, суддан адолатли қарор қабул қилишни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Ризоқулов айбига иқрорлик билдирмасада, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи Ф.Хасанова суд мажлисида, 2016 йилдан А.Ризоқулов билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб бирга яшаб кела бошлашганлиги, ўзаро турмушлари давомида А.Ризокулов билан ораларида турли жанжаллар бўлиб турганлиги, ушбу жанжаллар оқибатида А.Ризокулов уни урибдўппослаб тан жароҳати етказганлиги, бироқ уялгани сабабли, бу ҳақда оила аъзолари, фарзандларига айтмаганлиги, 2024 йил 27 октябрь куни А.Ризоқулов ундан ташқари яна бошқа аёллар билан ҳам никоҳланиб яшаб келишини билиб қолганлиги, сўнгра А.Ризоқуловга унинг яшаш уйидан чиқиб кетишини айтганлиги, А.Ризоқулов 2024 йил 28 октябрь куни уйига буюмларини йиғиштириш баҳонасида келиб, уни уриб-дўппослаб кетганлиги, шундан сўнг олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётиб даволанганлиги, А.Ризоқулов шу пайтга қадар унга етказган тан жароҳати юзасидан кечирим сўрамасдан ва соғлиғига етказилган зарарларни қопламаганлигини билдириб, суддан А.Ризоқуловга қонунда назарда тутилган жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Б.Джалилова суд мажлисида, Ф.Хасанова унинг яқин дугонаси эканлиги, Ф.Хасанова 2016 йилдан буён А.Ризоқулов билан шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келиши, Ф.Хасанова бир неча бор унинг уйига тан жароҳатлари билан келиб, А.Ризоқулов уни урганини айтганлиги, шунда Ф.Хасановага А.Ризоқулов билан ажрашишини айтганида, Ф.Хасанова оила аъзоларидан уялишини айтиб рад қилганлиги, 2024 йил 28 октябрь куни Ф.Хасанова касалхонада эканини эшитиб, ундан хабар олиш мақсадида борганида, Ф.Хасанованинг юзлари шишган ва кўкарган ҳолатда эканини кўрганлиги, Ф.Хасанова унга А.Ризоқулов уриб тан жароҳати етказганини айтиб берганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳлар Ҳ.Шоназарова ва М.Абдухалиловалар суд мажлисида, гувоҳ Б.Джалилованинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Ризоқуловнинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд судланувчи А.Ризоқуловнинг воқеа куни Ф.Хасановани урмаганлиги ва тан жароҳати етказмаганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112-моддалари тартибида баҳо берар экан, унинг мазкур кўрсатувлари жабрланувчи Ф.Хасанованинг судда берган кўрсатувлари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси билан тўлиқ рад қилинади деб ҳисоблаб, судланувчи томонидан мазкур кўрсатувлар судни чалғитиш ва жавобгарлигини енгиллаштириш мақсадида берилган деб баҳолаб, мазкур қарама-қаршилик суд тергови жараёнида тўлиқ бартараф қилинди деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи А.Ризоқуловнинг бир рўзғор асосида яшаб келаётган шаръий турмуш ўртоғи Ф.Хасановага қасддан баданига енгил тан жароҳати етказганда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Ризоқуловга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, қасддан жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, жабрланувчи Ф.Хасанованинг унга нисбатан даъвоси борлигини, жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплаш чораларини кўрмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари суд, судланувчи А.Ризоқуловнинг чет эл, яъни Тожикистон Республикаси ва Россия Федерацияси фуқароси эканлигини эътиборга олиб ва унинг чет эл фуқароси бўлган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унча оғир бўлмаган жиноят содир қилганлигини эътиборга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан мажбурий чиқариб юборишни (депортация), ушбу ҳаракатларни амалга оширишни Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ХЧК ва Фуқаролик бўлими зиммасига юклатишни лозим топади. Шунингдек суд, мазкур жиноят ишини суд муҳокамаси жараёнида жабрланувчи Ф.Хасанова унинг соғлиғига етказилган моддий ва маънавий зарарлар юзасидан аниқ маълумот тақдим қилмаганини эътиборга олиб, унга ушбу масалада асослантирувчи ҳужжатлар билан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Ризоқулов Абдукарим Шодмонқулович Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 1261-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Ризоқулов Абдукарим Шодмонқуловичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида, яъни 18.750.000 (ўн саккиз миллион етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Судланувчи А.Ризоқуловга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 44-моддаси талабига кўра жиноий жаримани тўламаганлик оқибатлари тушунтирилсин. Ризоқулов Абдукарим Шодмонқулович Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилсин, уни чиқариб юборишни амалга ошириш Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ХЧК ва Фуқаролик бўлими зиммасига юклатилсин. Жабрланувчи Ф.Хасанова соғлиғига етказилган моддий ва маънавий 5 зарарлар юзасидан аниқ маълумот тақдим қилмаганини эътиборга олиб, унга ушбу масалада асослантирувчи ҳужжатлар билан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчининг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Сабиров