Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/49 Дата решения 13.03.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370261 Claim ID 2754239 PDF Hash 4e23306fdc72e61e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 128-моддаси збекистон Республикаси ЖК 128 law
банди ва 276-моддаси банди ва 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
исми билан ЖКнинг 60-моддаси исми билан ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ЖК 164 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
ЖКнинг 78-моддаси ЖКнинг 78 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми «а» банди билан ЖК 57-моддаси исми «а» банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Икромов Биринчи инстанция судининг судья Ф.Абдушукуров АЖРИМИ 2025 йил 13 март куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Ахмедовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи ФИШ ва унинг адвокати Ш.Қаландарованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳукмига кўра: ХХХХХХ йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати тожик, оилали, уч нафар фарзандлари бор, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам бир неча маротаба судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг 2012 йил 03 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 128-моддаси 2-қисми “а” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 276-моддаси 1-қисми билан 2 йил 9 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг 2012 йил 27 август кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 60-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2014 йил 23 май кунги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 3 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган; 3) жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2015 йил 4 февраль кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят апелляция инстанциясининг 2015 йил 11 март кунги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2015 йил 4 февраль кунги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган; жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти, Касби туман судининг 2016 йил 24 декабрь кунги ажримига кўра, Олий мажлис Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” ги Қарорининг 6-банди “а” кичик банди татбиқ қилиниб, мазкур амнистия Қарори қабул қилинган кунга қадар ўталмай қолган жазо муддати учдан бир қисмига қисқартирилган; жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти, Касби туман судининг 2017 йил 21 февраль кунги ажримига кўра, ўталмай қолган 3 йил 8 ой 10 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2019 йил 2 октябрь кунги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 1 ой 20 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган, ЖКнинг 78-моддаси тартибида судланганлик ҳолати тугалланган, Сирдарё вилояти 20/53хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича 2024 йил 26 сентябрь куни “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини 16.01.2025 йилда олган, ФИШга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланувчи ФИШ томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1006-2504/49-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳукми билан ФИШга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан ЖК 57-моддасини қўллаб муайян ҳуқуқдан маҳрум қилмаган ҳолда 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Судланувчи ФИШдан жабрланувчи Ж.Фахриддинов фойдасига 100.000.000 сўм ва 9.082.500 сўм (700 АҚШ доллари) жами 109.082.500 сўм етказилган зарар суммаси ундирилиши белгиланган. Иш юзасидан далилий ашё тариқасида олинган ФИШга тегишли бўлган 1 дона “RedMi”русумли телефон аппарати Мажбурий ижро бюросининг ҳукм ижроси юклатилган бўлими томонидан тегишли тартибда баҳоланиб, сотувга қўйилиши ва сотувдан тушган пул маблағлари шу иш юзасидан етказилган зарарни қоплаш ҳисобига жабрланувчи Ж.Фахриддинов фойдасига ўтказиш белгиланган. “Basra Avto Ixlos” МЧЖ га сақлаш учун топширилган 20U991HA давлат рақам белгили “Gentra” русумли ФИШ номига расмийлаштирилган автомашинанинг келгуси тақдири юзасидан манфаатдор тарафларга фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи ФИШ ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 28 июнь куни соат т 12:00 ларда гўёки ўзини Сирдарё вилоятига йўловчи мижозларни олиб борувчи, шунингдек турли хил юкларни етказиб берувчи шахсдек кўрсатиб, Чилонзор туманида жойлашган “Олмазор” метро бекати яқинидаги Тошкент-Сирдарё йўналиши бўйича қатновчи такси автомашиналари автотураргоҳида турган вақтида ўзига тегишли пулларни Сирдарё вилоятига юбориш ниятида келган Фахриддинов Жамшиддин Фатхиддинович билан учрашиб, унга тегишли пулларни вақтида ва ишончли етказиб беришини маълум қилган ҳолда унинг ишончига кириб, Ж.Фахриддиновдан 135.000.000 сўм ва 700 АҚШ (МБнинг курси бўйича 28.06.2024 йилдаги ҳолатига кўра, 1 АҚШ доллари қиймати 12.555,16 сўмни ташкил этиб, 700 АҚШ доллари 8.788.612 сўмни ташкил қилган) доллари миқдоридаги пулларни Сирдарё вилоятига 40.000 сўм эвазига олиб боришга келишиб, мазкур пулларни айтилган манзилга олиб бормасдан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Натижада Ж.Фахриддиновга жами 143.828.612 сўмлик моддий зарар етказилган. Судланувчи ФИШ апелляция шикоятида, оилавий шароити оғирлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, қармоғида ногирон отаси ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, муайян яшаш жойи йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраган. Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраб берган хулосасини, судланувчи ФИШ ва унинг адвокати Ш.Қаландарованинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. ФИШнинг жиноят содир этишдаги айби унинг суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда жабрланувчининг кўрсатувларидан ташқари дастлабки тушунтириш хатлари, нарсани олиш баённомаси, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан ФИШнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилган. Апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, ФИШнинг содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноят иши бўйича етказилган моддий зарар қопланмаганлигини инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилмаган ҳолда қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб у ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ва етарли бўладиган миқдорда қилмишига яраша адолатли жазо тайинлаб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи босқич судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 49726 ва 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: 5 Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 4 февралдаги ФИШга оид ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ҳукм чиқарган суд орқали ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов