← Назад
Решение #81480 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| Мирзаевага ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил март ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья
С.Мамадиев, суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан
давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи О.Эргашалиева ва унинг ҳимоячиси “HIMOYA NUR MEDIA”
адвокатлик ҳайьатининг адвокати У.Мухамадиев ҳамда жабрланувчи
Н.Мирзаеванинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1қисми билан айбланувчи Эргашалиева Ойнур Зафаржон қизига оид № 1-10062502/246-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Эргашалиева Ойнур Зафаржон қизи (Ergashaliyeva
Oynura Zafarjon qizi), 1998 йил 16 февралда Наманган
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз,
турмушдан ажрашган, бир нафар фарзанди бор,
муқаддам судланмаган, “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
Наманган вилояти, Чуст тумани, Олмос шаҳарчаси,
Ариқ бўйи МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 119-уйда
истиқомат қилади, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган.
Суд, айбланувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
О.Эргашалиева ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида, 2025 йил 03 январь куни тахминан соат 18:00да, ўзганинг мулкини
яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани,
6-мавзе,
Дилобод маҳалласида жойлашган “Irodaxon beauty studio” гўзаллик салонида бўла
туриб, ушбу салонда ишловчи Мирзаева Нилуфар Турсунпулатовнага тегишли
жами баҳоси 8.200.000 сўм бўлган турли хилдаги аёллар юз парвариши
воситаларини қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, яширин равишда ўғирлаб
воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2025 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Эргашалиева
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни
содир этганликда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Н.Мирзаева судга ариза билан
марожаат қилиб, айбланувчи О.Эргашалиева билан ярашганлигини, унга нисбатан
хеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, О.Эргашалиева жиноий жавобгарлкдан
озод этишликни сўради.
Айбланувчи О.Эргашалиева ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига
тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча
моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан
ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни
сўради.
Суд, жабрланувчи Н.Мирзаевани ҳамда айбланувчи О.Эргашалиеванинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи,
ҳимоячи, жабрланувчи О.Эргашалиева ўзаро ярашганлиги муносабати билан
жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида
билдирган фикрларини эшитиб, А.Музробовнинг етказилган зарарни тўлиқ
қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини,
судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий
бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ О.Эргашалиевани жиноий жавобгарликдан озод қилиб,
юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг
84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда
жабрланувчи Н.Мирзаевага ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд
томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Эргашалиева Ойнур Зафаржон қизи (Ergashaliyeva Oynura Zafarjon qizi)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 1қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
О.Эргашалиевага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона компакт диск жиноят иши
хужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Жабрланувчи Н.Мирзаевага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси
тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома
бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн
сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев