← Назад
Решение #81517 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| да назарда тутилган жиноят ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2025 йил март ойининг 13 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон МФЙ” биносида,
очиқ сайёр суд мажлисида, ВКА режимида, судья Ф.Абдушукуровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Юлдашева ва унинг ҳимоячиси
адвокат Ш.Юлчиева, жабрланувчи Ш.Эргашев, фуқаровий даъвогар
С.Маметалиевларнинг иштирокида,
Юлдашева Шоҳсанам Жасурбековна (Yuldasheva Shohsanam
Jasurbekovna), 2002 йил 23 август куни Тошкент вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
ўрта маълумотли, турмушга чиқмаган, вақтинча ишсиз,
муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри,
Темирйўлчи м.ф.й. Чарикова кўчаси, 46-уйда истиқомат
қилувчи, мазкур жиноят иши юзасидан “муносиб ҳулқ-атворда
бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 10.02.2025 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисми билан
судланувчига оид № 1-1006-2504/57-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Иш ҳужжатларига кўра, Юлдашева Шоҳсанам Жасурбековна 2025 йил
17 январь куни тахминан соат 05:00да, ўзганинг мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, 3-Катта Чилонзор
маҳалласида жойлашган караоке барида бўла туриб, шу ерда бўлган Эргашев
Шахзод Бахром ўғлига тегишли баҳоси 4.800.000 сўм бўлган “HONOR 9 XB”
русумли телефон аппаратини қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб,
телефон аппаратини яширин равишда эгаллаб воқеа жойидан яширинган.
Ш.Юлдашева 2025 йил 17 январь куни Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида
жойлашган “Деҳқон бозори”да телефон олди сотдиси билан шуғулланувчи
фуқаро С.Маметалиевга 1.400.000 сўм эвазига сотиб, пулларни ўз
эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Юлдашева Шоҳсанам Жасурбековна, ўзининг ҳаракатлари билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган,
яъни «ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож
қилиш» деб қайд этилган жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд мажлисида судланувчи Ш.Юлдашева, жабрланувчи Ш.Эргашев ва
фуқаровий даъвогар С.Маметалиевлар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят
ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашди.
Судланувчи Ш.Юлдашева суд мажлисида ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 2025
йилнинг
16 январь куни Тошкент шаҳрига иш юзасидан келганлигини, ўша куни соат
тахминан 23:00ларда Чилонзор туманида жойлашган “Хосилот” номли
мехмонхона олдидан дугоналари билан учрашишга бориш мақсадида йўлда
такси кутиб турган вақтида унга олдиндан таниш бўлмаган кейинчалик
маълум бўлишича Эргашев Шахзод Бахром ўғли бошқарувидаги қора рангли
жентра русумли автомашинага уни манзилига етиб олиш чиққанлигини, йўл
давомида Ш.Эргашев билан бироз сухбатлашиб, танишганини, Ш.Эргашев
уни Чилонзор туманида жойлашган “Хоразмшох” номли тунги клубига олиб
бориб қўйганини, у тунги клубга кириб жой йўқлиги сабабли қайтиб
чиққанида Ш.Эргашев унга қўнғироқ қилиб, уни бошқа жойга олиб
бормоқчилигини айтганини, орадан тахминан 10 дақиқа вақт ўтиб
Ш.Эргашев ёнида бир йигит билан келиб, унга караоке барга боришни
таклиф қилганини, таклифга рози бўлиб улар билан бирга Чилонзор тумани
3-Катта Чилонзор МФЙда жойлашган караоке барга борганини, Ш.Эргашев
билан бирга караоке барга кирганида Ш.Эргашевнинг ўртоғи машинада
қолганини, у билан бирга караоке барда турли овқатлар ва спиртли
чимликлар истеъмол қилганини, тахминан 1 соат у ерда ўтирганини, шундан
сўнг Ш.Эргашев бар томонга чиқиб кетганини, унинг кетадиган вақтим
бўлганлиги сабабли стол учстида турган ўзининг телефонини ва
Ш.Эргашевга тегишли бўлган “Хонор 9 ХБ” русумли телефон аппаратини
олиб Ш.Эргашевга кетиши кераклигини айтганини, шунда Ш.Эргашев
аввалига кетишга рози бўлиб, у билан ташқарига чиққанлигини, кейин яна
барга кирганлигини, ўзи шошиб турганлиги сабабли тезда таксига чиқиб у
ердан кетиб қолганлигини, эртаси куни кундузи Ш.Эргашев унга қўнғироқ
қилмаганлиги сабабли телефон аппаратини сотиш мақсадида таниши
Абдукаримова Севинч Абдулла қизи билан бирга Янгийўл шаҳрида
жойлашган бозорда Ш.Эргашевга тегишли бўлган “Хонор 9 ХБ” русумли
телефон аппарати хотирасини бутунлай ўчириб ўзига таниш бўлмаган шахсга
телефон аппарати 1.400.000 сўмга сотиб юборганлигини, ҳозирда
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга етказилган зарарни тўлиқ
қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда
жабрланувчи Ш.Эргашев ва фуқаровий даъвогар С.Маметалиев билан ўзаро
ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб,
суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги
муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради.
Жабрланувчи Ш.Эргашев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини
қувватлаб, ҳақиқатан ҳам Мен 2025 йилнинг 16 январь куни соат тахминан
23:00ларда ўзига тегишли бўлган қора рангли жентра русумлди
автомашинасида иш юзасидан Чилонзор тумани бўйлаб кетаётган вақтида
Чилонзор туманида жойлашган “Хосилот” мехмонхонаси олдида унга
олдиндан таниш бўлмаган Юлдашева Шохсанам Жасурбековна йўл юзида
турганлигини сабабли манзилига олиб бориб қўйиш мақсадида тўхтаганини,
Ш.Юлдашева Чилонзор туманида жойлашган “Хоразмшох” номли тунги
клубга боришини айтиб, машинага чиққанлигини, йўл давомида
Ш.Юлдашева билан ўзаро танишиб, телефон рақамларини алмашганини,
Ш.Юлдашевани айтган манзилига олиб бориб, ўз ишлари билан кўчада
бўлган вақтида, орадан тахминан ярим соат вақт ўтгач Ш.Юлдашева унга
қўнғироқ қилиб, уни олиб кетишини сўраганини, унинг ёнига бориб, қаерга
бормоқчилигини сўраганини, у Чилонзор туманида жойлашган “Аладдин”
номли тунги клубга боришини айтганини, уни манзилга олиб борганда у ерга
кирмасдан, Чилонзор туманида жойлашган “Гагарин караоке” барига бирга
боришга келишганини, ўша пайт ўртоғи Дилмиев Саиджонга қўнғироқ қилиб
караоке бардан жой банд қилиб қўйишини илтимос қилганини ва
Ш.Юлдашева билан бирга қараоке барга борганини, у ерда Ш.Юлдашева
билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилганини, 17 январь куни тахминан
соат 04:45ларда Ш.Юлдашева мени ёнимга келиб кетмоқчи эканлигини
айтиб чиқиб кетганлиини, шундан сўнг уни маст холатда ўртоғи С.Дилмиев
уйига олиб бормоқчи бўлганини, соат тахминан 05:10ларда С.Дилмиев билан
караоке бардан чиққан вақтида С.Дилмиевнинг телефонига унга тегишли
бўлган +998(91)016-22-00 рақамидан қўнғироқ бўлганини, шу вақтда
С.Дилмиев телефон гўшагини кўтарганда Ш.Юлдашева унга тегишли бўлган
телефон аппаратини олиб кетганлигини билганини, Ш.Юлдашевадан
телефон аппаратини қайтариб беришини сўраганига қарамасдан қайтариб
бермасдан, телефон аппаратини буткул ўчириб қўйганини, кейин ИИБга
мурожаат қилганини, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни
тўлиқ қоплаганлигини, Ш.Юлдашевага нисбатан ҳеч қандай моддий ва
маънавий даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай
тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўради.
Фуқаровий даъвогар С.Маметалиев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар
Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида жойлашган “Деҳқон бозори”да телефон
олди сотдиси билан шуғулланишини, 2025 йилнинг 17 январь куни соат
тахминан 11:30ларда иш жойида бўлган вақтида унга олдиндан таниш
бўлмаган Юлдашева Шохсанам Жасурбековна ёнида дугонаси билан
келганлигини ва “HONOR 9 XB” русумли телефон аппаратини сотмоқчи
эканликларини айтганлигини, телефон аппаратини ҳолатидан келиб чиқиб
1.400.000 сўм миқдоридаги пул эвазига олиб қолишини айтганлигини,
Ш.Юлдашева унинг таклифига рози бўлганини, телефон аппарати аслида
кимга тегишли эканлигини сўраганида Ш.Юлдашеванинг дугонаси ушбу
телефон аппарати унга тегишли эканлигини айтганини, шундан сўнг мен
Ш.Юлдашеванинг дугонасини видеога олиб ундан ушбу телефон аппарати
ҳақида бир нечта саволларни берганини, кейин Ш.Ж.Юлдашева ундан
пулларни олиб кетганини, орадан бироз вақт ўтиб ИИБ ходимлари келиб,
Ш.Юлдашевадан олиб қолинган телефон аппарати ўғирланган эканлигини
маълум қилганини, телефон аппаратини қайтариб беришга мажбур
бўлганини, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ
қоплаганлигини, Ш.Юлдашевага нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий
даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай
тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган.
Суд, жабрланувчи Ш.Эргашев, фуқаровий даъвогар С.Маметалиев ва
судланувчи Ш.Юлдашеваларнинг ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят
иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туман
прокурорининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш
ҳақидаги фикрини эшитиб, судланувчи Ш.Юлдашева айбига ихтиёрий
иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва
судланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув судланувчи ва
жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят
ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб,
судланувчи Ш.Юлдашевага нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ш.Эргашев ва фуқаровий даъвогар
С.Маметалиевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига
асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш
бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини
йўқотишини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М
Қ И Л Д И
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисми билан
айбланган Юлдашева Шоҳсанам Жасурбековнага нисбатан жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг
ярашганлиги муносабати билан тугатилсин.
Юлдашева Шоҳсанам Жасурбековнанинг эҳтиёт чораси ҳукм қонуний
кучга киргач бекор қилинсин.
Далилий ашё – 2 дона ДВД диск жиноят ишида доимий сақлаш учун
қолдирилсин.
Жабрланувчи Ш.Эргашев ва фуқаровий даъвогар С.Маметалиевга
мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома
бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция
тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри_______________
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович