Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1019 Дата решения 25.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "ELSHODBEK ESANOV UZUMZORI" фермер хўжалиги
Source ID 859233 Claim ID 2816728 PDF Hash 20ee65a443d3beea... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий кодексининг 170-моддаси тисодий кодекси 170 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 25 июль 4-1802-2202/1019-сонлииш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Остоновнинг котиблигида, Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси вакили Х.Рахимов (2022 йил 14 майдаги 23-02006-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Китоб тумани Давлат солиқ инспекциясининг, "ELSHODBEK ESANOV UZUMZORI" фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган "ELSHODBEK ESANOV UZUMZORI" фермер хўжалиги-сонли иқтисодий ишни, Китоб туман Давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказилган сайёр очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси(матнда аризачи деб юритилади), "ELSHODBEK ESANOV UZUMZORI" фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан 2022 йил апрел ойи учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган бўлсада, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, суддан аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан 2022 йил апрел ойи учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этилмаган. Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бироқ, судга суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан маълумот тақдим этилган. Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186, 222моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов