← Назад
Решение #815445 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 130 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 744 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| арздорни ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
АНДИЖАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41
Тел: (74) 223-60-64,
факс: 223-60-37,
Веб-сайт: www. sud.uz,
эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2202/591-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Мамитов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар –Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг
“Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгарлар –
“VELIKIY VELIKAN(IMKONLAR MAKONI)”, “OPTOM GRAND MARKET” ва
“ME’MOR MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти чекланган жамиятларидан
ажратилган кредит бўйича 3 900 000 000 сўм асосий кредит қарз(шундан муддати
ўтган 2 400 000 000 сўм), 671 788 849,93 сўм кредит фоиз, 342 436 233,97 сўм пеня,
390 000 000 сўм жарима ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган
мулкларга
қаратиш
тўғрисидаги
даъво
аризаси
бўйича
қўзғатилган
4-1701-2202/591-сонли иқтисодий ишни даъвогар банк вакиллари, А.Шавкатов,
С.Холбаев (ишончнома асосида), жавобгар жамият вакили Ж.Абдужаббров
(ишончнома асосида) иштирокида, жавобгарлар -“OPTOM GRAND MARKET” ва
“ME’MOR MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти чекланган жамиятлари вакиллари
иштирокисиз Андижон туманлараро иқтисодий суди биносининг 2-суд мажлислари
залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки манфаатида
Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар – “VELIKIY VELIKAN(IMKONLAR MAKONI)”, “OPTOM GRAND
MARKET” ва “ME’MOR MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти чекланган
жамиятларидан ажратилган кредит бўйича 3 900 000 000 сўм асосий кредит
қарз(шундан муддати ўтган 2 400 000 000 сўм), 671 788 849,93 сўм кредит фоиз,
342 436 233,97 сўм пеня, 390 000 000 сўм жарима ва суд харажатларини ундириш,
ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган.
Андижон
туманлараро
иқтисодий
судининг
20.05.2022 йилдаги
4-1701-2202/591-сонли иқтисодий иши бўйича ҳал қилув қарорига кўра даъво аризаси
қисман
қаноатлантирилиб,
жавобгарлар – “VELIKIY
VELIKAN(IMKONLAR
MAKONI)”, “OPTOM GRAND MARKET” ва “ME’MOR MUHAMMAD
SAIDZODA” масъулияти
чекланган
жамиятлари
ҳисобидан
даъвогар “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки фойдасига кредит бўйича
1 948 315 301,29 сўм асосий кредит қарз ва 21 600 сўм почта харажати ундирилиши
кўрсатилиб, даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган ва ундирув
кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Андижон шаҳар, Учқўрғон кўчаси
65 - уйда жойлашган Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус Абдукаримходжаева Гулгина Абдулазизовна томонидан 30.01.2021 йилдаги
202101672000395-сон реестр рақам билан қайд килинган “Кучмас мулкларни гаровга
қўйиш (Ипотека) шартномаси”га асосан “ОРТОМ GRAND MARKET” МЧЖга
тегишли Андижон шаҳар, Мусаев кучаси 6-уй манзилида 1 500 кв.метр ер майдонида
жойлашган, кадастр рақами - 17150203085068 бўлган, 2 815 000 000 сўмга баҳоланган
чойхона бино-иншоатларининг ўзига тегишли 3 дан 1 қисмини ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан 1 740 000 000 сўм қийматда, жавобгар - “VELIKIY VELIKAN”
(“IMKONLAR MAKONI” МЧЖ) масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон
шаҳар, Мусаев кучаси 6-уй манзилда 3 000 кв.метр ер майдонида жойлашган кадастр
рақами - 17150203085058
бўлган,
ердан
фойдаланиш
ҳуқуқи
билан
3 260 000 000 сўмга баҳоланган чойхона бино-иншоотларининг ўзига тегишли 3 дан
2 қисмига ва “ME’MOR MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти чекланган
жамиятининг кафиллигига қаратилган.
Шунингдек, ҳал қилув қарорида Республика бюджети, суд ҳокимияти
органларини
ривожлантириш
жамғармасига
жавобгарлар – “VELIKIY
VELIKAN(IMKONLAR MAKONI)”, “OPTOM GRAND MARKET” ва “ME’MOR
MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобидан –
98 284 501,68 сўм, даъвогар - “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки
ҳисобидан даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда
7 800 000 сўм давлат божи ундирилиши кўрсатилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори бўйича жавобгар – “IMKONLAR
MAKONI”масъулияти чекланган жамиятининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси суд томонидан
22.07.2022 йилда қаноатлантирилиб, Андижон туманлараро иқтисодий судининг
20.05.2022 йилдаги 4-1701-2202/591-сонли иқтисодий иши бўйича ҳал қилув қарори
бекор қилиниб, иш умумий тартибда кўриб чиқилиши юзасидан ажрим қабул
қилинган.
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси даъво аризада иқтисодий ишни палата вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган бўлиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги инобатга олиб, иқтисодий ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Даъвогар банк вакиллари суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмаларида – даъвони
қўллаб-қувватлаб, “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки Андижон
филиали ва “VELIKIY VELIKAN(IMKONLAR MAKONI)” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 29.12.2020 йилда тузилган 938/20-сонли кредит шартномасига
асосан жавобгар томонидан кредит тўловлари ўз вақтида амалга оширилмай
келинганлиги учун қарздорлик юзага келганлиги, мазкур қарздорликни бартараф этиш
бўйича кредит қарздорликни ундириш мақсадида судга мурожаат қилинганлиги, суд
муҳокамаси давомида жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф
этилганлигини билдириб, ушбуни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этиб, қолган
қарздорликни ундиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар - “VELIKIY VELIKAN(IMKONLAR
MAKONI)” масъулияти чекланган жамияти вакили ўз кўрсатмасида ҳақиқатда
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича қарздорлик юзага келганлиги,
ушбу қарздорлик қисман бартараф этилганлиги, қарздорликнинг қолган қисмини
бартаф этиш чоралари кўрилаётганлиги, амалга оширилган тўловлар асосий
қарздорликка йўналтирилиши керак бўлсада банк томонидан тўловлар пеняни қоплаш
учун йўналтирилганлигига нисбатан эътирози борлигини билдириб, даъвогар
томонидан ҳисобланган жаримани қаноатлантиришни рад этиш, қолган қарздорлик
бўйича қонун доирасида қарор қабул қилинишини сўради.
Мазкур иқтисодий иш бўйича жавобгар - “OPTOM GRAND MARKET” ва
“ME’MOR MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти чекланган жамиятлари иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада,
ушбу кунги суд муҳокамасида иштирок этмади ва даъво аризаси бўйича ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд мазкур модда талабларига асосланиб, иқтисодий ишни жавобгар вакили
навбатдаги суд муҳокамаси тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини
инобатга олиб, жавобгарлар вакили иштирокисиз иқтисодий ишни кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб,
тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, даъво аризани қуйидагиларга кўра
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Хусусан, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга кўра,
“Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки Андижон филиали ва “VELIKIY
VELIKAN(IMKONLAR MAKONI)” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
29.12.2020 йилда тузилган 938/20-сонли кредит шартномасига асосан айланма
маблағларни тўлдириш учун 18 ой муддатга, 4 ойлик имтиёзли давр ва йиллик 20 фоиз
устама тўлаш шарти билан 4 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Мазкур шартноманинг 6-бандига асосан мижоз томонидан кредит маблағидан
фойдаланганлик учун йиллик 18 фоиз ҳисобидан қўшимча фоиз тўланиши, 7-бандида
эса тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун 1,5 марта оширилган ставкада, яъни
йиллик 30 фоиз қўшимча фоизлар тўланиши белгиланган.
Кредит шартномасининг 11-бандига кўра фоизлар тарафлар ўртасида
топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ҳисобланиши ва
ҳар ойнинг 11 санасида тўланиши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 17-банди “з” кичик бандида эса кредит шартномаси
талаблари мижоз томонидан бажарилмаган тақдирда, кредит бўйича қарздорлик
қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима қўллаган ҳолда муддатидан илгари
акцептсиз ундириш шарти белгилаб қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 15-бандига ҳамда
Андижон шаҳар, Учқўрғон кўчаси 65 - уйда жойлашган Андижон шаҳрида хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Абдукаримходжаева Гулгина Абдулазизовна
томонидан 30.01.2021 йилдаги 202101672000395-сон реестр рақам билан қайд
килинган “Кучмас мулкларни гаровга кўйиш (Ипотека) шартномаси”га асосан кредит
маблағининг таъминоти сифатида “ОРТОМ GRAND MARKET” МЧЖга тегишли
Андижон шаҳар, Мусаев кучаси 6-уй манзилида 1 500 кв.метр ер майдонида
жойлашган, кадастр рақами- 17150203085068 бўлган, 2 815 000 000 сўмга баҳоланган
чойхона бино-иншоатларининг ўзига тегишли 3 дан 1 қисмини ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан 1 740 000 000 сўм қийматига; “VELIKIY VELIKAN”(“IMKONLAR
MAKONI” МЧЖ) масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шаҳар, Мусаев
кучаси 6-уй манзилда 3 000 кв.метр ер майдонида жойлашган кадастр рақами 17150203085058
бўлган,
3 260 000 000 сўмга
баҳоланган
чойхона
биноиншоатларининг ўзига тегишли 3 дан 2 қисмини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
3 260 000 000 сўм қийматида гаровга қўйилган.
SAIDZODA” масъулияти чекланган жамиятининг кафиллиги олинган.
Кредит шартномасининг 16-банди “а” кичик бандигаа кўра, жавобгар
томонидан кредитдан фойдаланиш даврида кредитнинг қайтаришлилик, тўловлилик,
таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартларига амал қилиш
мажбурияти олинган.
Жавобгар - “VELIKIY VELIKAN”(“IMKONLAR MAKONI” МЧЖ) масъулияти
чекланган жамияти кредит шартномаси бўйича зиммасига олган шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, даъвогар томонидан бир неча бор
кредит қарзини тўлаш ҳақида огоҳлантиришларга қарамасдан кредит тўланиши
шартлиги ҳақидаги шартни бажармасдан келган.
Жавобгар - “VELIKIY VELIKAN”(“IMKONLAR MAKONI” МЧЖ) масъулияти
чекланган жамиятининг юқоридаги кредит шартномаси бўйича даъвогар “Трастбанк”
ХАБ Андижон филиали олдидаги қарздорлиги 3 900 000 000 сўм асосий кредит қарз
(шундан муддати ўтган 2 400 000 000 сўм), 671 788 849,93 сўм кредит фоизни ташкил
қилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги натижасида кредит қарздорлик юзага келган бўлиб, даъвогар
томонидан юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги учун Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
кўмагида Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар – “VELIKIY VELIKAN(IMKONLAR MAKONI)”, “OPTOM GRAND
MARKET” ва “ME’MOR MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти чекланган
жамиятларидан ажратилган кредит бўйича 3 900 000 000 сўм асосий кредит
қарз(шундан муддати ўтган 2 400 000 000 сўм), 671 788 849,93 сўм кредит фоиз,
342 436 233,97 сўм пеня, 390 000 000 сўм жарима ва суд харажатларини ундириш,
ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган.
Суд муҳокамаси давомида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 130-моддасига кўра келишув битими таклиф этилган ҳолда суд
муҳокамаси бир неча марта қолдирилган бўлсада тарафлар ўртасида келишув битими
тузишга эришилмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур Кодекснинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгар кредитнинг асосий қарзи(тани) ва фоизларини тўлаш жадвалига риоя
қилмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келган.
Даъво ариза судга киритилганидан кейин жавобгар томонидан кредит
қарздорлик
қисман бартараф этилиб,
2022 йил
20 май
кунига жами
3 158 932 305,20 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилган бўлиб, ушбу тўловлар
асосий қарз, фоиз ва пенядан иборат қарздорликни сингиштиришга йўналтирилган.
Шу ўринда, ушбу тўловлар суд мажлисида муҳокама қилинганида банк
томонидан даъво аризада кўрсатилган фоиз ва пеня миқдоридан ортиқча маблағлар
сингиштирилганлиги аниқланди.
Хусусан, даъво аризада 671 788 849,93 сўм кредит фоиз ҳисобланиб,
ундирилиши сўралган бўлсада, жавобгар амалга оширилган тўловлардан
790 479 534,87 сўм миқдоридаги пул маблағлари 671 788 849,93 сўм фоиз
қарздорликни тўлиқ қоплаган ҳолда 118 690 684,94 сўм пул маблағлари даъвода
кўрсатилмаган ҳолда фоиз қарздорлик учун ортиқча ундирилган.
Шунингдек, даъво аризада 342 436 233,97 сўм пеня ҳисобланиб, ундирилиши
сўралаган бўлсада, банк томонидан жавобгар амалга оширган пул маблағларидан
434 268 071,62 сўм пеня тўловлари учун ундириб олинган бўлиб, даъво аризада
кўрсатилган пеня миқдоридан 91 831 837,65 сўм ортиқча пул маблағлари ундирилиб,
сингиштиришга йўналтирилган.
Мазкур ҳолатда суд банкнинг ушбу ҳаракатлари билан келишмаган ҳолда
жавобгар амалга оширган тўловлардан фоиз ва пеня қарздорлик учун даъво аризадаги
талаб миқдоридан ортиқча ундириб олинган жами 210 522 522,59 сўм тўловларни
кредит асосий танидан бўлган қарздорликни қоплаш учун йўналтириш лозим деб
ҳисоблайди.
Суд ушбуларни инобатга олиб, даъводаги 671 788 849,93 сўм кредит фоиз
қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги учун даъвонинг фоиз қарздорликни ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар кредит қарздорликка нисбатан 342 436 233,97 сўм пеня
ҳисоблаб ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига мувофиқ,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” ги 163-сон Қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли эканлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Бироқ жавобгар томонидан кредит қарздорлик бўйича суд муҳокамаси
давомида амалга оширилган тўловлар ўз ўрнида банк муассасаси томонидан
ҳисобланган пеняни сингиштиришга йўналтирилганлиги натижасида пеня суммаси
ортиғи билан ундириб олинган.
Зеро, ФК ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
кўрсатиб ўтилган қарорига кўра неустойканинг миқдорининг камайтиришга суд ҳақли
эканлиги, унинг миқдорини белгиланган банк фоизи ҳисоб китоб ставкасига қараб
белгилаш суднинг ваколатига тегишли бўлсада, банк томонидан ушбу ҳолатда ФК ва
Пленум қарори талаблари инобатга олинмаган ҳолда суд муҳокамасида кўриб
чиқилаётган пенянинг ундириб олинган.
Суд мазкур ҳолатда пеня ундириш талаби низоли бўлганлиги учун даъвонинг
пеня қисмини ўз ваколати доирасида муҳокама қилишни лозим топади.
Жумладан, жавобгар тадбиркорлик субъекти эканлиги, кредит қарздорлик
қисман бартараф этилганлиги, жавобгарнинг ҳаракатларида қасд мавжуд эмаслиги,
жавобгарнинг мулкий аҳволи ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда
даъводаги пеня талабини қисман 171 218 116,98 сўм миқдорида қаноатлантириш,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Зеро, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бундан
ташқари,
даъвогар
даъво
аризада
шартнома
шартлари
бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорида 390 000 000 сўм жарима ҳисоблаб
жавобгардан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг
3-бандида, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани
ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда
бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги
неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлигини эътиборга олиш лозимлиги,
12-бандида мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган пул
маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак
товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган
фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкаларни
тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмаслиги, 13-бандида қонунда ёхуд тарафлар
келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг
неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкинлиги, бундай ҳолатларда
агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги
ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш
ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли эканлиги бўйича тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда қонун талаби бўйича даъвогар неустойканинг биттасини талаб
қилиши, пеня ёки жаримани талаб қилиши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 390 000 000 сўм жаримани
жавобгардан ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Бундан ташқари, ФКнинг 264-моддаси, иккинчи қисмига асосан гаровга кўра
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор
(гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг
қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа
кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб
қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг
23-бандида, ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги, гаровга
қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш
баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга
қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш
баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада
кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши
лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Шу боис, суд даъвогарнинг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш
тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг олтинчи қисмига асосан, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдорини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси,
1-қисми, 2-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг
ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган
даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги
инобатга олиниб, даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга
олинган.
Шунингдек, мазкур модданинг 2-қисмига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг
2, 20 ва 21-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ
ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг
қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Баён этилганларга асосан, суд низо бевосита жавобгарнинг айби билан юзага
келганлигини инобатга олиб, даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб давлат
божини жавобгар ҳисобидан, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисмига
мутаносиб давлат божини даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 180, 186 - моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар – “VELIKIY VELIKAN(IMKONLAR MAKONI)”, “OPTOM
GRAND MARKET” ва “ME’MOR MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти чекланган
жамиятлари ҳисобидан даъвогар -“Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки
фойдасига 1 737 792 778,7 сўм асосий кредит танидан қарз, 171 218 116,98 сўм пеня ва
21 600 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Андижон шаҳар,
Учқўрғон кўчаси 65 - уйда жойлашган Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус Абдукаримходжаева Гулгина Абдулазизовна томонидан
30.01.2021 йилдаги 202101672000395-сон реестр рақам билан қайд килинган “Кучмас
мулкларни гаровга қўйиш (Ипотека) шартномаси”га асосан “ОРТОМ GRAND
MARKET” МЧЖга тегишли Андижон шаҳар, Мусаев кўчаси 6-уй манзилида
1 500 кв.метр ер майдонида жойлашган, кадастр рақами - 17150203085068 бўлган,
2 815 000 000 сўмга баҳоланган чойхона бино-иншоатларининг ўзига тегишли 3 дан
1 қисмини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан 1 740 000 000 сўм қийматда, жавобгар -
“VELIKIY VELIKAN”(“IMKONLAR MAKONI” МЧЖ) масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Андижон шаҳар, Мусаев кучаси 6-уй манзилда 3 000 кв.метр ер
майдонида жойлашган кадастр рақами - 17150203085058 бўлган, ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан 3 260 000 000 сўмга баҳоланган чойхона бино-иншоотларининг ўзига
тегишли 3 дан 2 қисмига ва “ME’MOR MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти
чекланган жамиятининг кафиллигига қаратилсин.
Республика бюджети, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига:
жавобгарлар – “VELIKIY VELIKAN(IMKONLAR MAKONI)”, “OPTOM
GRAND MARKET” ва “ME’MOR MUHAMMAD SAIDZODA” масъулияти чекланган
жамиятлари ҳисобидан – 98 284 501,68 сўм;
даъвогар - “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки ҳисобидан
даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда 7 800 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида Андижон вилоят
судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи,
судья
Ж.К.Мамитов