← Назад
Решение #815935 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2022 йил 25 июль
Пайариқ тумани
4-1406-2201/1990-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Жураевнинг раислигида,
Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Пайариқ туман Давлат солиқ
инспекцияси вакили А.Бошмонов (2022 йил 25 июль кунги №23-07031-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Пайариқ туман Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар “UTKIRJONOV JAVLONBEK BOG'LARI” фермер хўжалигига
нисбатан берган аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар “UTKIRJONOV JAVLONBEK BOG'LARI” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 2022 йил
апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини
белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаганлигини билдириб,
жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 220моддаси 1-қисмига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризадаги
важларни такрорлаб, жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлигини билдириб,
суддан аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг иш бўйича тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида
аризачи Пайариқ туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “UTKIRJONOV
JAVLONBEK BOG'LARI” фермер хўжалигига нисбатан 2022 йил апрель ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида
солиқ органига тақдим этмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги 2022 йил 13 июль
кунги №01-06671-сонли аризаси мавжуд бўлиб, суднинг 2022 йил 14 июль кунги
ажрими билан иш юритувга қабул қилинган ва 4-1406-2201/1989-сонли иш рақами
берилган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1қисми 1-бандига асосан, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик
суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва
айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси,
1-қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Ушбу ҳолатда суд, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни,
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунда давлат божи ундириш
кўзда тутилмаганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 107- ва 195-моддаларига асосланиб, суд
ажрим
қилди:
Аризачи Пайариқ туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
бериш мумкин.
Б.Х.Жураев