Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/1845 Дата решения 25.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BM INVESTOR" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "YULDUZ-3" фермер хўжалиги
Source ID 866720 Claim ID 2808334 PDF Hash bc83f08084056898... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 2022 йил 25 июл 4-1406-2201/1845-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу кун даъвогар “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “YULDUZ-3” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Пайариқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “YULDUZ-3” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 000 000 сўм қарзни ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришлигини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 март кунги 4-1406-2201/295сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган. Ушбу ҳал қилув қарори билан Д.Донақулов корхонага тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Аниқланишича, банк томонидан тасдиқланган даъвогар ҳисобрақамидаги пул ҳаракати кўчирмаси мавжуд бўлиб, унда 04.05.2021 йилда “шартномага асосан молиявий ёрдам” деган тўлов мақсади билан 1000000 сўм жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилганлиги кўрсатилган. Натижада жавобгарнинг даъвогардан 1 000 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган. ФКнинг 735-моддаси 1-қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Жавобгарга ўтказиб берилган 1 000 000 сўм вақтинчалик молиявий ёрдам (қарз)ни қайтариш муддати белгиланмаган, шу сабабли даъвогар жавобгарга 2022 йил 28 апрелда талабнома юбориб, қарзни қайтаришни талаб қилган. Жавобгар талабномага биноан 7 кунлик муддатда тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Лекин жавобгар талабномани эътиборсиз қолдирган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг 1 000 000 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли. Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасига мувофиқ, суд бошқарувчиси олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан судга мурожаат этишга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 000 000 сўм қарзни ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “YULDUZ-3” фермер хўжалигидан “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 000 000 сўм қарз ундирилсин. “YULDUZ-3” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья Б.Х.Жураев