← Назад
Решение #81756 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| исмидан | 229 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 229 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 229 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил март ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Шарқ-Камолон-3 МФЙ
биносида, очиқ ва сайёр суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья
ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
А.Кочкаров
ва
унинг
ҳимоячиси
“INSON
HIMOYASI”
адвокатлик бюроси адвокати А.Тилововнинг иштирокида,
Кочкаров Абдугаффар Муминовичга нисбатан 1-1006-2502/199сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Кочкаров
Абдугаффар
Муминович
(KOCHKAROV ABDUGAFFAR MUMINOVICH),
21.12.1985
йилда
Фарғона
вилоятида
туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати
ўзбек, тугаланмаган ўрта, бўйдоқ, вақтинча
ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзеси, 37-уй,
47-хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб
хулқ-атворда
бўлиш
ҳақидаги
тилхат”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми
билан айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи А.Кочкаров 2024 йил 16 октябрь куни соат
тахминан 13:30да, Чилонзор тумани Бешёғоч МФЙ Бўрижар
канали бўйида маст ҳолатда таниши Тожибоев Шухратбек
Тожиддинович гўёки унинг курткасини ўғирлаб кетган деб
ўйлаб, шундай фараз қилиб, уни ортидан қувиб, ўзбошимчалик
билан ушламоқчи бўлганида, Ш.Тожибоев ерга йиқилиши ва
А.Кочкаров унинг устига йиқилиши натижасида Ш.Тожибоевга
“ўртача оғир” даражадаги тан жароҳати етказиб, фараз
қилинган ҳуқуқларини ўзбошимчалик билан амалга ошириши
натижасида давлат органларига нисбатан ишончсизликни
уйғотишда ифодаланган давлат манфаатларига жиддий зиён
етказилишига сабаб бўлган.
йилдаги №7605-Х-Пири-сонли хулосасига кўра, Ш.Тожибоевда
“Чап елка суяги ташқи дўнглиги, ёпиқ синиб силжиши, чап
тирсак сохаси лат ейиши” каби жапрохатлар аниқланиб, ушбу
жарохатлар оғирлик даражасига кўра, ЎРТАЧА ОҒИР тан
жарохатлар туркумига киришлиги аниқланган.
Судланувчи А.Кочкаров суд мажлисида айбловга қисман
иқрорлигини билдириб, у жабрланувчи Ш.Тожибоевни 2024
йилнинг июнь ойидан буён таниши, 2024 йилнинг октябрь ойи
бошларида Тожибоев Шухратбек билан кўчада “Космонавтлар”
метро бекати яқинида бирга ўтириб овқатланиб, шу ердаги
ўриндиқда ўтириб, ўзига тегишли бўлган курткани ёнига қўйиб
ухлаб қолганлигини, уйғонган вақтида унга тегишли қора
рангли куртка йўқ бўлганлиги, 2024 йил 16 октябрь куни соат
тахминан 15:30да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешёғоч”
МФЙ ҳудудида жойлашган “Бўрижар” канали ёнида таниши
Қилич ака билан овқатланиб ўтирган вақтида, таниши
Тожибоев Шухратбек келиб қолганлиги ва улар бирга ўтириб
овқатланишганлиги, шунда у Тожибоев Шухратбекдан унга
тегишли бўлган қора рангли курткани сўраганлиги, Тожибоев
Шухратбек унга тегишли курткани кўрмаганлигини ва
олмаганлигини айтганлиги ва канал бўйига кетганлиги, шу
пайт таниши Азиз келиб қолганлиги ва 15 октябрь куни унга
тегишли курткани Тожибоев Шухратбекда кўрганлигини
айтганлиги, шунда у Тожибоев Шухратбекдан курткани
сўраган вақтида у олмаганлигини айтганлиги, натижада улар
билан гап талашиб, уришиб кетганлиги, у уни ушлаб олганлиги
ва иккаласи сирпаниб, бирга йиқилиб тушганлиги, шунда
Тожибоев
Шухратбекнинг
қўлига
шикаст
етганлигини
билганлиги, у уни урмаганлиги ва тепмаганлиги, Тожибоев
Шухратбек ўрнидан туриб, “102” ҳодимларига қўнғироқ
қилганлиги ва ҳодиса содир бўлган жойга ППХ ходимлари етиб
келганлиги ва уларни таянч пунктига олиб боришганлиги,
қилмишидан пушаймонлигини билдириб, унга енгиллик
беришни сўради.
Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб
эшиттирилиб, текширилган жабрланувчи Ш.Тожиев дастлабки
тергов даврида, 2024 йил тахминан июнь ойидан буён Кучкаров
Абдугаффарни таниши, у билан Тошкент шаҳридаги боғда
танишганлиги, аммо Кучкаров Абдугаффар билан яқин
муносабатларда бўлмаганлиги, 2024 йил октябрь ойи
бошларида
таниши
Кучкаров
Абдугаффар
билан
“Космонавтлар” метроси яқинида ўтирган вақтида унга у ўзига
тегишли курткасини берганлиги, шундан сўнг, 2024 йил 16
октябрь куни соат тахминан 15:30да Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, “Бешёғоч” МФЙ ҳудудида жойлашган “Бўрижар”
Абдугаффарни
кўриб
қолганлиги,
таниши
Кучкаров
Абдугаффар
ундан
ўзига
тегишли
бўлган
курткасини
сўраганлиги, унга курткаси у вақтинча ишлаб келаётган иш
жойида турганлигини, лекин олиб келиб бера олмаслигини,
ишдан қайтиш вақтида унга бериб кетишини айтганлиги,
шундан сўнг таниши Кучкаров Абдугаффар уни қўли билан ура
бошлаганлиги ва унга тегишли бўлган кийимларни анҳорга
отиб юборганлиги ва унга тегишли бўлган кичик хажмдаги
эркаклар сумкасини олиб қўйганлиги, ушбу унга тегишли
бўлган сумкаси ичида унга тегишли бўлган баҳоси 835.000
сўмлик “Samsung A51” русумли телефон аппарати ва 170.000
сўм пуллар бўлганлиги, лекин 170.000 сўм пулларни уни
кейинчалик ўзи ишлатганлиги, таниши Кучкаров Абдугаффар
билан жанжал вақтида Кучкаров Абдугаффар унинг устига
йиқилиб тушганлиги ва натижада чап қўли шикастланганлиги,
у ўрнидан туриб бўлиб ўтган ҳолат юзасидан “102” қисқа
рақами орқали ИИБ ҳодимларига унинг чўнтагида бўлган
“RealMI” русумли телефон аппарати орқали ҳабар берганлиги,
у таниши Кучкаров Абдугаффарнинг олдига қайтиб келган
вақтида унга тегишли бўлган сумка ичида “Samsung A51”
русумли телефон аппарати йўқлигини билганлиги, шундан сўнг
ППХ ҳодимлари билан “Бешёғоч” МФЙга борган вақтида
таниши Кучкаров Абдугаффар унга тегишли “RealMi” русумли
телефон аппаратини унинг қўлидан олиб қўйганлиги ва ИИБ
ҳодимларига бериб қўйганлиги ҳақида кўрсатув берган бўлиб,
кейинги тергов ҳаракатларида у ўзига тегишли бўлган
телефони йўқолмаганлигини ва А.Кочкаровга хеч қандай
даъвоси йўқлигини маълум қилган.
Суд, судланувчи А.Кочкаровнинг жиноят содир этишдаги
айби, ўзининг айбловга тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
жабрланувчининг
берган
кўрсатувларидан
ташқари,
жабрланувчининг
аризаси,
тушунтириш
хатлари,
кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш
баённомалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
А.Кочкаровнинг ўзбошимчаликда ифодаланган ҳаракатлари
босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш
мақсадида, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб,
шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этиш жинояти
аломатлари
бўйича
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
164-моддаси 1-қисми билан нотўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
А.Кочкаров таниши Ш.Тожибоев гўёки унинг курткасини
ўғирлаб кетган деб ўйлаб, шундай фараз қилиб, уни ортидан
қувиб,
ўзбошимчалик
билан
ушламоқчи
бўлганида,
Ш.Тожибоев ерга йиқилиши ва А.Кочкаров унинг устига
йиқилиши
натижасида
Ш.Тожибоевга
“ўртача
оғир”
даражадаги
тан
жароҳати
етказиб,
фараз
қилинган
ҳуқуқларини
ўзбошимчалик
билан
амалга
ошириши
натижасида давлат органларига нисбатан ишончсизликни
уйғотишда ифодаланган давлат манфаатларига жиддий зиён
етказилишига сабаб бўлган.
Судланувчи А.Кочкаров суд мажлисида, у Тожибоев
Шухратбекдан унга тегишли бўлган қора рангли курткани
сўраганлиги, Тожибоев Шухратбек унга тегишли курткани
кўрмаганлигини ва олмаганлигини айтганлиги ва канал бўйига
кетганлиги, шу пайт таниши Азиз келиб қолганлиги ва 15
октябрь куни унга тегишли курткани Тожибоев Шухратбекда
кўрганлигини айтганлиги, шунда у Тожибоев Шухратбекдан
курткани сўраган вақтида у олмаганлигини айтганлиги,
натижада улар билан гап талашиб, уришиб кетганлиги, у уни
ушлаб олганлиги ва иккаласи сирпаниб, бирга йиқилиб
тушганлиги, шунда Тожибоев Шухратбекнинг қўлига шикаст
етганлигини билганлиги, у уни урмаганлиги ва тепмаганлиги
ҳақида кўрсатув берди.
Суд, судланувчи А.Кочкаров Ш.Тожибоевнинг мулкини
талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилмаганлиги, ҳаёт ёки
соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатмаганлиги ва шундай
зўрлик ишлатиш билан қўрқитмаганлиги, ўзига тегишли
курткасини ўғирлаб кетган деб ўйлаб, шундай фараз қилиб, уни
ортидан қувиб, ўзбошимчалик билан ушламоқчи бўлганида,
Ш.Тожибоев ерга йиқилиши ва А.Кочкаров унинг устига
йиқилиши
натижасида
Ш.Тожибоевга
“ўртача
оғир”
даражадаги
тан
жароҳати
етказиб,
фараз
қилинган
ҳуқуқларини
ўзбошимчалик
билан
амалга
ошириши
натижасида давлат органларига нисбатан ишончсизликни
уйғотиб, ўзбошимчалик ҳаракатларини содир этганлигини
инобатга олиб, унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси
ЖК
164-моддаси
1-қисмидан
229-моддасига
қайта
квалификация қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006
йил
3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида
“Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг
муқаррарлиги
принципларига
қатъий
амал
қилишга
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар
бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти
ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги, 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 28-бандида
“Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо
тайинлашнинг
умумий
асослари
тўғрисидаги
қонун
талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик
тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят
содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли
бўладиган
жазо
ёки
бошқа
ҳуқуқий
таъсир
чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Суд, судланувчи А.Кочкаровнинг ҳаракатларида жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймонлигини,
муқаддам
судланмаганлигини, оилавий аҳволини, оилада ягона боқувчи
эканлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб,
содир қилган жиноятини ижтимоий хавфлилик даражасини
эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК
229-моддаси
санкцияси
доирасида
жарима
жазосини
тайинлашни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларини қўллаб,
ҲУКМ
Қ И Л Д И:
Кочкаров
Абдугаффар
Муминович
(KOCHKAROV
ABDUGAFFAR MUMINOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК
229-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбли деб топилсин.
Кочкаров
Абдугаффар
Муминовичга
Ўзбекистон
Республикаси ЖК 229-моддаси билан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 3.750.000 (уч
миллион етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин.
Судланувчи А.Кочкаровга нисбатан қўлланилган “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
жабрланувчи Ш.Тожиев судланувчи А.Кочкаровга ҳеч
қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса
кассация
тартибида
қайта
кўрилиши
мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев