Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/52 Дата решения 12.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368362 Claim ID 2716201 PDF Hash a5c1849a769ea9fc... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖК 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
унга нисбатан ЖК 169-моддаси унга нисбатан ЖК 169 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 code_article
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил март ойининг 12 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчилар С.Исматов, М.Мадаминов, Ж.Мавлонов, М.Убайдуллаев, судланувчи Н.Рустамов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Sarabek himoya” адвокатлик бюроси адвокати З.Зарифовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 169моддаси 3-қисмининг “а” банди, 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 169моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган Рустамов Намозбой Истам ўғлига нисбатан 1-1006-2501/52-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рустамов Намозбой Истам ўғли (RUSTAMOV NAMOZBOY ISTAM O’G’LI), 1992 йил 13 апрель куни Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 25 декабрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖК 57-моддаси қўлланилиб, 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо ўталмоқда, Жиззах вилояти, Арнасой тумани, Янги Бўстон ҚФЙ, Фориш кўчаси, 2-уй, 1-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоқда сақлаш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 16 июлдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Н.Рустамов ўзганинг мулкини такроран яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 14 июль кунидан 15 июль кунига ўтар кечаси, соат 22:00дан тонги 05:00га қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Fuber side plast” МЧЖ қурилиши битказилмаган биносига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи М.Мадаминов томонидан қаровсиз қолдирилган, баҳоси 2.000.000 сўмлик “Pocco A6” русумли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Бундан ташқари, судланувчи Н.Рустамов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини такроран яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 14 июль кунидан 15 июль кунига ўтар кечаси, соат 23:00дан тонги 05:00га қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Fuber side plast” МЧЖ қурилиши битказилмаган биносига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи Ж.Мавлонов томонидан қаровсиз қолдирилган, баҳоси 1.800.000 сўмлик “Pocco Ғ3” русумли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Шунингдек, судланувчи Н.Рустамов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини такроран яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 14 июль кунидан 15 июль кунига ўтар кечаси, соат 23:20дан тонги 05:00га қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Fuber side plast” МЧЖ қурилиши битказилмаган биносига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи М.Убайдуллаев томонидан қаровсиз қолдирилган, баҳоси 4.000.000 сўмлик “Samsung A23” русумли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Судланувчи Н.Рустамов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини такроран яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 14 июль кунидан 15 июль кунига ўтар кечаси, соат 00:00дан тонги 05:00га қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Fuber side plast” МЧЖ қурилиши битказилмаган биносига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи С.Исматов томонидан қаровсиз қолдирилган, баҳоси 2.000.000 сўмлик “Pocco Х3 PRO” русумли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Суд мажлисида судланувчи Н.Рустамов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 14 июль куни таниши Ж.Юлдашовга Тошкент шаҳрида иш топганини ва бирга бориб гаплашиб келиб, келиша олишган тақдирида ишда қолишни таклиф қилганлиги ва Ж.Юлдашовнинг автомашинасида Тошкент шаҳрига келишганлиги, Тошкент шаҳрига келишгач, Ж.Юлдашовга кеч бўлганини ва эрталаб таниши билан гаплашиб иш масаласини ҳал қилишларини айтганлиги ва автомашинадан тушиб, қурилиши битмаган бинога кириб кетганлиги, иккинчи қаватга кўтарилганида, тўрт нафар усталарнинг телефон аппаратлари қувватлаш мосламасида турганини кўриб, уларни ўғирлаб олганлиги ва Ж.Юлдашовнинг ёнига қайтганлиги, сўнгра Ж.Юлдашовга таниши унга қарзини телефон билан берганини айтиб, ушбу телефон аппаратларини сотиш мақсадида “Малика” бозорига боришларини айтганлиги, Ж.Юлдашов телефонлардан бирини 800.000 сўмга сотиб чиққанлиги, ушбу пулларга овқатланиб, таниши Эрбўл билан кўришиб, биргаликда сайр қилишганлиги, 2 шунда телефон аппаратларини Эрбўлга унда сақланиши учун бериб қўйганлиги, ички ишлар ходимлари уларни ушлаб олишганида, Ж.Юлдашов ва уни ИИБ биносига олиб кетишганлиги, шунда Ж.Юлдашов Малика бозоридан ўзи сотган телефон аппаратини олиб келганлиги, Эрбўл эса, телефонларни йўловчи автомашина орқали уйига жўнатиб юборганлиги, шундан сўнг мазкур телефонларни тергов органига тақдим қилганлиги, мазкур жиноятни пулга муҳтож бўлганидан содир қилганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлиги ва пушаймонлиги, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар қопланганлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Н.Рустамов айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи С.Исматов қуйидагиларни, яъни 2024 йил июнь ойидан Чилонзор тумани, Бешқўрғон маҳалласидаги қурилиш объектида ишлай бошлаганлиги, 2024 йил 14 июль куни иш куни тугагач, кровати устига ётиб, “Pocco X3 PRO” русумли телефон аппаратини қувватлаш мосламасига қўйганлиги, эрталаб уйғониб қараганида, мазкур телефон аппарати йўқлигини кўриб, ҳолат юзасидан танишлардан суриштирганлиги, аммо биргина унинг эмас, балки бошқа усталарнинг ҳам телефон аппаратлари йўқолганини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, тергов жараёнида унга телефон аппарати қайтарилганлиги ва судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги, Н.Рустамовга қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи М.Мадаминов қуйидагиларни, яъни 2024 йил июнь ойидан Чилонзор тумани, Бешқўрғон маҳалласидаги қурилиш объектида ишлай бошлаганлиги, 2024 йил 14 июль куни иш куни тугагач, кровати устига ётиб, “Pocco А6” русумли телефон аппаратини қувватлаш мосламасига қўйганлиги, эрталаб уйғониб қараганида, мазкур телефон аппарати йўқлигини кўриб, ҳолат юзасидан танишлардан суриштирганлиги, аммо биргина унинг эмас, балки бошқа усталарнинг ҳам телефон аппаратлари йўқолганини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, тергов жараёнида унга телефон аппарати қайтарилганлиги ва судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги, Н.Рустамовга қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида сўроқ қилинган жабрланувчи Ж.Мавлонов қуйидагиларни, яъни 2024 йил июнь ойидан Чилонзор тумани, Бешқўрғон маҳалласидаги қурилиш объектида ишлай бошлаганлиги, 2024 йил 14 июль куни иш куни тугагач, кровати устига ётиб, “Pocco Ғ3” русумли телефон аппаратини қувватлаш мосламасига қўйганлиги, эрталаб уйғониб қараганида, мазкур телефон аппарати йўқлигини кўриб, ҳолат юзасидан танишлардан суриштирганлиги, аммо биргина унинг эмас, 3 балки бошқа усталарнинг ҳам телефон аппаратлари йўқолганини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, тергов жараёнида унга телефон аппарати қайтарилганлиги ва судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги, Н.Рустамовга қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида сўроқ қилинган жабрланувчи М.Убайдуллаев қуйидагиларни, яъни 2024 йил июнь ойидан Чилонзор тумани, Бешқўрғон маҳалласидаги қурилиш объектида ишлай бошлаганлиги, 2024 йил 14 июль куни иш куни тугагач, кровати устига ётиб, “Samsung Galaxy A23” русумли телефон аппаратини қувватлаш мосламасига қўйганлиги, эрталаб уйғониб қараганида, мазкур телефон аппарати йўқлигини кўриб, ҳолат юзасидан танишлардан суриштирганлиги, аммо биргина унинг эмас, балки бошқа усталарнинг ҳам телефон аппаратлари йўқолганини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, тергов жараёнида унга телефон аппарати қайтарилганлиги ва судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги, Н.Рустамовга қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Ж.Юлдашов қуйидагиларни, яъни акасига тегишли “Ласетти” русумли автомашинада Жиззах-Тошкент йўналишида одам ташиш билан шуғулланиши, 2024 йил 14 июнь куни бир неча бор мижоз сифатида машинасига ўтирган Н.Рустамов унга қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳрида иш чиқаётганини, бориб иш берувчи билан гаплашиб келиши кераклигини, иш яхши бўлса, бирга қолиб ишлашларини айтиб, 300.000 сўм йўлкира ҳақи беришини билдирганлиги, шунда унинг таклифига розилик билдириб, биргаликда Тошкент шаҳрига келишганлиги, Бешқўрғон маҳалласига келишиб, бир оз автомашинасида ухлаганлиги, 2024 йил 15 июнь куни соат тонги 05:00ларда Н.Рустамов уни уйғотиб, танишлари унга қарзларини телефон билан беришганини айтиб ва ушбу телефон аппаратларини сотиш учун Малика бозорига бориш кераклигини айтганлиги, шундан сўнг Малика бозорида бир телефон аппаратини 800.000 сўмга сотиб юборишганлиги, Н.Рустамов Эрбўл исмли танишининг олдига борганлигини, сўнгра биргаликда истироҳат боғига келиб айланиб юришганида, у билан Н.Рустамовни ички ишлар ходимлари ушлаб кетишганлиги, воқеа куни Н.Рустамов телефон аппаратларини ўғирлаб олганини билмаганлиги, акс ҳолда Н.Рустамов билн умуман юрмаган бўлиши, Н.Рустамов унга таниши қарзи эвазига телефон аппаратларини берганини айтгани сабабли унга ишонганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчининг айби жабрланувчиларнинг иш бўйича дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек жабрланувчиларнинг аризалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомалари, фотолавҳалар, сўроқ баённомалари, нарсани олиш баённомаси, кузатув камералари видеоқайдлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. 4 Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Н.Рустамовнинг такроран ўғрилик, яъни М.Мадаминовнинг 2.000.000 сўмлик телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди, такроран ўғрилик, яъни Ж.Мавлоновнинг 1.800.000 сўмлик мулкини яширин равишда талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 3-қисмининг “а” банди, такроран ўғрилик, яъни М.Убайдуллаевнинг 4.000.000 сўмлик мулкини яширин равишда талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди, такроран ўғрилик, яъни С.Исматовнинг 2.000.000 сўмлик мулкини яширин равишда талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, судланувчи Н.Рустамовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан жазо тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят Қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий 5 қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи Н.Рустамовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг ғараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 169-моддаси 3-қисми санкциясида кўзда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, унинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 25 декабрдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва ўталмаган жазосини эътиборга олиб, ЖК 59моддаси 8-қисми тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд, судланувчи Н.Рустамовнинг ғайриқонуний ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи М.Мадаминов, Ж.Мавлонов, М.Убайдуллаев, С.Исматовларнинг манфаатларига етказилган моддий зарарлар тўлиқ қопланганлигини ва жабрланувчилар шу мазмунда судга ариза билан мурожаат қилишганини инобатга олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Рустамов Намозбой Истам ўғли (RUSTAMOV NAMOZBOY ISTAM O’G’LI), Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Рустамов Намозбой Истам ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида, Рустамов Намозбой Истам ўғлига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 25 декабрдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва ўталмаган жазосини қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 5 (беш) йил 06 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 16 июлдан бошлаб ҳисоблансин. 6 7 Н.Рустамовга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича, қамоқда сақлаш қолдирилсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги эътиборга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. имзо Аслига тўғри: 7 И.Сабиров