← Назад
Решение #81810 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
21
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 273 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 273 | 2 | code_article | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 443 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/313 -сонли
2025 йил март ойининг «12» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
ВКА режими орқали,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи С.Баходиров ва унинг ҳимоячиси адвокат З.Зарифовларнинг
иштирокида, Баходиров Содиқ Хамроевичга нисбатан жиноят ишини
кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Баходиров Содиқ Хамроевич (BAXODIROV SODIQ
XAMROYEVICH), 1989 йил 11 сентябрь куни
Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали,
2 нафар фарзанди бор, муқаддам
1) жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар
судининг 03.05.2018 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-модадси
2-қисми “а” банди билан 1 йил 2 ой муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинланган;
2) Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича
Томди туман судининг 25.11.2021 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди
билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
3) Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича
Кармана туман судининг 06.05.2022 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари
билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида 4 йил
2 ой 19 кун озодликни чеклаш жазоси
тайинланган,
жиноят
ишлари
бўйича
Конимех туман судининг 21.07.2022 йилдаги
ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 481-моддасига асоан ўталмаган 4 йил
28 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазосига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича
Томди туман судининг 05.04.2023 йилдаги
3 йил 4 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси иш ҳақининг 15 фоизини давлат
даромади хисобига ушлаб қолган ҳолда шу
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар судининг 25.09.2024 йилдаги
ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган
2 йил 1 ой 20 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган,
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, “Ўзбекистон”
МФЙ, “Маданият” кўчаси, 60-уйда яшовчи, иш
бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи
Баходиров
Содиқ
Хамроевич
гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2024 йил 29 август куни соат
00:10ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ
ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканидан ўтаётган қора рангли
“Equinox” русумли, давлат рақам белгиси 85F040JA бўлган транспорт
воситаси ИИО ходимлари томонидан тўхтатилган вақтда, ушбу
транспорт воситасини бошқариб келган Баходиров Содиқ Хамроевич
автомашинасидан тушиб, эгнида бўлган шалварининг чап чўнтагига
жойлаштирилган оқ рангли целлофан пакетига ўралган жигар рангли
мумсимон моддани яшириш мақсадида, ерга улоқтириб юборган. Сўнг
мазкур модда ИИО ходимлари томонидан икки нафар холислар
иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 05 сентябрдаги
3320-сонли хулосасига кўра, С.Баходировдан олинган модданинг
таркибида фаол гиёхванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб,
ушбу модда “гашиш” деб аталиб, унинг оғирлиги 0,29 граммга тенглиги
аниқланган.
2
бўлиб, 2024 йил 27 август куни соат 15:00ларда у Навоий вилояти
Навоий шаҳар Кармана туманида ўз ишлари билан юрган вақтида, шу
ерда жойлашган дўконга сув сотиб олиш мақсадида кирганлигини, сўнг
у ердан чиқиб, тахминан 5 метрча юрган вақтида, ерда шаффоф
целлофан пакетига жойлаштирилган жигар рангли мумсимон модда
ётганлигини кўриб қолиб, уни ердан олганлигини ва хидлаб
кўрганигини, шу пайт ушбу модда “гашиш” моддаси эканлигини
тушунганлигини, чунки бундан аввал, яъни 2020 йилнинг охирида
қамалишидан олдин шу каби гиёхванд моддасини истеъмол қилиб
кўрган эканлигини ва ушбу модда хақида тушунчаси бор эканлигини,
сўнг, у ушбу гиёхванд моддасини ўз истеъмоли учун ўзи билан
оволганлигини, кейинчалик, у ушбу моддани эгнида бўлган қора рангли
шалварининг чап чўнтагига жойлаштирганлиги хақида эсидан хам
чиқиб кетганлигини, 2024 йил 28 август куни соат 14:00ларда у
танишлари Шарипов Суннатбой ва Рахмонов Бобирбеклар билан
кўришиб олганлигини ва улар биргаликда тадбирколрлик фаолияти
юзасидан Тошкент шахрига қараб кетганлигини, Тошкент шахрига
отаси Х.Баходировга тегишли қора рангли давлат рақам белгиси
“85F040JA” бўлган “Equinox” русумли автотранспорт воситасида йўлга
чиққанлигини, ушбу автомашинани у бошқариб кетганлигини, 2024 йил
29 август куни тахминан соат 00:10 ларда улар Тошкент шахри Чилонзор
тумани “Бешқўрғон” МФЙ худудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканидан
ўтиб кетаётганида, уларни шу ерда хизмат олиб бораётган ИИО
ходимлари тўхтатишганлигини, у қаршилик кўрсатмасдан, автомашини
йўл четига тўхтатганлигини, сўнг ИИО ходимлари уларни олдига келиб
паспортларини сўрашганлигини, сўнг, ИИО ходимлари унинг
харакатлари уларда шубха уйғотаётганлигини айтишганлигини, шу
сабабли ёнларини ва автомашинани кўздан кечириш кераклигини
билдиришганлигини, у қарши бўлмаганлигини, шундай қилиб, ИИО
ходимлари ушбу худудда ўз ишлари билан юргандўа унга таниш
бўлмаган икки нафар холисларни чақириб келишганлигини ва уларнинг
иштирокида унинг бошқарувидаги автомашинани кўздан кечиришни
бошлашганлигини, шу пайт мен эгнидаги қора рангли шалварининг чап
чўнтагида гиёхванд модда борлиги хақида эслаб қолганлигини ва уни
яширин равишда улоқтириш мақсадида ерга ташлаб юборганлигини,
аммо ушбу жараённи кўздан кечираётган ходимлар кўриб
қолишганлигини, сўнг ИИО ходимлари ерга улоқтирилиб юборилган
шаффоф целлофан пакетига жойлаштирилган жигар рангли мумсимон
моддани кўтариб, ундан ушбу нарса нима эканлигини, кимга
тегишлилигини ва нима учун уни ўзи билан олиб юрганлигини
сўрашганлигини, унга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари
томонидан бирон-бир ноқонуний ҳаракатлар содир қилингани
3
йўқлигини, ёнидан топилган барча гиёҳвандлик воситаларини ўзининг
истеъмоли учун сақлаб келганлигини айтиб, сотиш ёки кимгадир
ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмагани, ҳозирда қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини
инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи С.Баходиров унга эълон қилинган айбловга қисман
иқрор бўлса-да, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган
қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жумладан, гувоҳ С.Шарипов суд мажлисида, 2024 йил 28 август куни
ўзининг тадбиркорлик билан боғлиқ ишлари бўйича Тошкент шаҳрига
келиши керак бўлиб қолганлигини, сўнг, ушбу ҳолат бўйича Баходиров
Содиққа мурожаат қилиб, унга бошқарувидаги “EQUINOX” русумидаги
85 F 040 JA давлат рақам белгили автомашинасида Тошкент шаҳрига
олиб боришини сўраганлигини, С.Баходиров унинг таклифига розилик
билдирганлигини, С.Баходиров турмуш ўртоғи Худойбердиева
Махлиёнинг холасининг қизининг турмуш ўртоғи ҳисобланишлигини,
узоқроқ қариндошлик аломатлари бўлганлиги сабабли у билан
танишлигини, С.Баходиров билан 28.08.2024 йилда Тошкент шаҳрига
келишлари аниқ бўлганидан сўнг, таниши Рахмонов Бобирбекка
мурожаат қилганлигини ва биргаликда Тошкент шаҳрига боришни
таклиф берганлигини, у ҳам рози бўлганлигини, учаласи тахминан соат
15:00ларда Тошкент шаҳрига қараб йўлга чиққанлигини, йўлда
келаётиб, 29.08.2024 йилда тахминан соат 00:10ларда Тошкент шаҳрига
кириш жойи ҳисобланган Эркин ЙПХ масканига кирганлигини, у ерда
уларни ИИБ ходимлари тўхтатишганлигини, сўнг, унга олдиндан таниш
бўлмаган шахсларни холис сифатида чақириб уларнинг ёнини,
шунингдек автомашинани кўздан кечиришни бошлашганлигини, шу
пайт таниши С.Баходиров чўнтагидан ниманидир ерга ташлаб
юборганлигини, ўша ердаги ИИБ ходимлари холислар иштирокида
С.Баходиров ерга ташлаб юборган нарсани расмийлаштириб
олишганлигини ва С.Баходировдан ушбу нарса ҳақида сўрашганида
Гашиш номли гиёҳванд воситаси эканлигини, ўзининг истеъмоли учун
ёнида олиб юрганлигини маълум қилганлигини, кейин, ИИБ ходимлари
бўлган ҳолат бўйича ундан тушунтириш хати олишганлигини, у
С.Баходировнинг гиёванд воситаси истеъмол қилишини, шунингдек
ёнида гиёҳванд воситаси борлиги ҳақида билмаслигини, бундан
ташқари унинг ўзи гиёҳванд воситаси истъемол қилмаслигини.
С.Баходировнинг ёнидан аниқланган модданинг ҳам гашиш эканлиги
ҳақида унинг ўзидан эшитиб билганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи С.Баходировнинг жиноят содир
этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги,
тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини
кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, суд кимёвий экспертизаси
4
ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф
этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топди.
Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама
этиб қуйидаги тўхтамга келади:
судланувчи С.Баходировнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо
берар экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини
ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва
бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш,
сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
Жиноят
кодекси
273-моддасининг
2-қисми
билан
нотўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган
ва
баҳоланган
маълумотлардан
фойдаланиш
мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва
455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва
суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган
бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув,
дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи,
гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов
ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ,
ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва
текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи
5
қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар
бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб
қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай
далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
фақат
истеъмол
қилинишини
истисно
этадиган
миқдорда
топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва
ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб,
айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши
керак” деб кўрсатилган.
Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи С.Баходиров ўз
кўрсатувларида, у 1-2 йилдан буён марихуана гиёҳвандлик воситасини,
истеъмол қилиб келишини, у ҳафта давомида 2-3 марта истеъмол
қилишини, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш
мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида
кўрсатув берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва
психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга
оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли
қарорининг 6-бандига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш
деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда
эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан
содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа
жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни
қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда
тергов ҳаракатлари давомида С.Баходиров “гашиш” гиёҳвандлик
воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун
сақлагани ҳақида кўрсатув берган, бу ҳақда холислар ҳам суд мажлисида
шу ҳақда кўрсатув беришгани. Дастлабки суриштирув ва тергов
давомида С.Баходиров гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи
“гашиш”ни ўтказиш мақсади исботланмаган.
Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши
юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи С.Баходиров
томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир
ҳаракат
амалга
оширилганлигини
тасдиқловчи
далиллар
аниқланмаганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш”
6
гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган
тўхтамга келиб, суд судланувчи С.Баходировнинг ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан
кўпроқ миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш
мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки
ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Суд, судланувчи С.Баходировга жазо тайинлашда судланувчининг
айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд
эмас деб баҳолайди.
Шу билан бирга, судланувчи С.Баходировга жазо турини танлашда
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф
этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида
кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган
жиноятнинг
ижтимоий
хавфлилик
даражасини,
жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида
назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни,
шунингдек Ғ.Қаюмов илгариги ҳукм билан тайинланган жазони
ўтаётган даврда содир этганини инобатга олиб, ЖКнинг 60-моддасида
назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан суд
ашёвий далил тариқасида олинган вазни 0,27 гр. “Гашиш” гиёҳвандлик
воситаларини йўқ қилишни ҳамда Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 2024 йил 25 октябрдаги 2742-сонли далолатномасига
кўра, С.Баходиров гиёҳвандлик касаллиги билан оғримаслиги ва мазкур
касаллик билан даъволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатиб ўтилганини
инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
96-моддасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Баходиров Содиқ Хамроевич (BAXODIROV SODIQ XAMROYEVICH)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда
7
билан иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади хисобига ушлаб қолган
ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Баходиров Содиқ Хамроевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
60-моддаси тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг
ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг
30 фоизини давлат даромади хисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Навоий вилояти Навбаҳор тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
С.Баходировга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Ж.Хусановга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Гаров суммаси сифатида 2024 йил 30 ноябрда 25369-сонли
квитанция билан Тошкент шаҳар ИИББ молия бўлимининг депозит
ҳисоб рақамига топширилган 8.000.000 сўм пул маблағлари гаров
қўювчи Баходиров Содиқ Хамроевичга қайтарилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф
этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 10 октябрдаги
08869-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган
0,27 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ
қилинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
8
А.А.Мухиддинов