← Назад
Решение #818716 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO
BEKABAD INTER-DISTRICT
IQTISODIY
SUDI
ECONOMIC COURT
Protected by PDF Anti-Copy Free
(Upgrade
to Pro Version to Remove the Watermark)
110503, Bekobodshahri,
G.Gulomko‘chasi
110503,Bekabad, G.Gulom street
Tel: (70) 202-01-59, (70) 202-01-62, е-mail: i.bekobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 июль
Бекобод шаҳар
4-1106-2202/652-сонли иш
Бекобод шаҳарлараро иқтисодий судининг судьяси М.Набиев
раислигида, З.Бекмуратованинг котибалигида, аризачи Бекобод шаҳар Давлат
солиқ инспекциясининг жавобгар “NURLI YO`L OMAD” масьулияти
чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан: аризачи вакили Ж.Отабоев (ишончнома асосида) иштирокидаги
очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи Бекобод шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“NURLI YO`L OMAD” масьулияти чекланган жамиятининг (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақалар бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги асосларни
таъкидлаб, жавобгар 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлигини
билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг128-моддаси 5-қисмига кўра,
агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
12.07.2022 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
Protected by PDF Anti-Copy Free
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди. (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2022 йил апрель
ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи 2022 йил 4 июль кунига
қадар тақдим этилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён
матнда “СК” деб юритилади) 470-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ
органига ҳисобот даври якунлари бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг
ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, солиқ даври якунлари бўйича - солиқ
давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Аризачи солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан жавобгарнинг
шахсий кабинетига 2022 йил 2 июнь куни электрон шаклда хабарнома
юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да,
солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўрасолиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақалари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақалари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ
органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этилмаганда қўлланилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда жавобгар “NURLI YO`L OMAD” масьулияти чекланган
жамияти томонидан айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботлари
бугунги кунга қадар тақдим этилмаганлиги аризачи вакилининг судга тақдим
этган маълумотномаси, кўрсатмаси ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ
тасдиқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
Protected by PDF Anti-Copy Free
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
(Upgradeуларнинг
to Pro Version
to Remove
the Watermark)
мутаносиб равишда
зиммасига
юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама,
тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни,“Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига
асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш
бўйича давлат божини ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачининг талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “NURLI YO`L OMAD” масьулияти чекланган жамиятининг
банклардаги барча ҳисобварақалари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатилсин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига
мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақаларга татбиқ этилмайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат
ичида апелляция шикояти бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.Набиев