Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/134 Дата решения 12.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 369552 Claim ID 2727140 PDF Hash 8a08dffb85c96437... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил март ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчи А.Маткаримов, судланувчи Ж.Мухамедалиев ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Qonun vakili” адвокатлик фирмаси адвокати И.Киромиддиновларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбланган Мухамедалиев Жамшид Махмудовичга нисбатан 1-1006-2501/134-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мухамедалиев Жамшид Махмудович (Muxamedaliyev Jamshid Maxmudovich), 1982 йил 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой 2-берк кўчаси, 7-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Ж.Мухамедалиев, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши А.Маткаримов билан ўзаро яқин муносабатларда эканидан фойдаланиб, унга Россия Федерациясидан тахта маҳсулотларини Ўзбекистонга юборган тақдирида, ушбу тахта маҳсулотларини сотиб, кўрилган даромадни тенг бўлишиб олиш йўли билан ҳамкорлик қилишни таклиф қилиб, уни алдаб, 2023 йилнинг январь ойи давомида А.Маткаримов томонидан Россия Федерациясидан юборилган, жами баҳоси 303.952 АҚШ долларилик (Ўзбекистон Республикаси милолий валютасига нисбатан қиймати 3.754.415.104 сўмни ташкил қилади) тахта маҳсулотларини қабул қилиб олиб ва уларни сотиб юбориб, савдодан тушган маблағларни А.Маткаримовга бермасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Судланувчи Ж.Мухамедалиев суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, А.Маткаримов билан 2019 йилдан таниш эканлиги, ўша пайтларда у билан ҳамкорликда ишлаб, А.Маткаримов Россия Феерациясидан тахта маҳсулотлари жўнатиб, ўз навбатида у Ўзбекистонда тахта маҳсулотларини сотиб, ҳар бир сотилган м3 тахта учун 10 АҚШ долларидан ҳақ олган ҳолда ишлаб келишганлиги, сўнгра А.Маткаримов ўз-ўзидан йўқолиб қолганлиги, 2023 йил январь ойида А.Маткаримов яна алоқага чиқиб, илгаригидай ҳамкорликда ишлашни таклиф қилганлиги, унинг таклифига розилик билдирганлиги, шундан сўнг А.Маткаримов Россия Федерациясидан унга тахта маҳсулотларини юбора бошлаганлиги, тахта маҳсулотларини божхона расмйлаштирувидан ўтказиб ва тўловларни амалга ошириб, турли шахсларга сотганлиги, аммо айрим сабабларга кўра тахта маҳсулотлари савдосидан тушган маблағларни А.Маткаримовга бермасдан, бошқа ҳаражатларга сарфлашга мажбур бўлганлиги, А.Маткаримовнинг пулларини кейинчали қайтариш нияти бўлганлиги, аммо режалари иш бермасдан, А.Маткаримовга пулларни бера олмаганлиги, тергов жараёнида А.Маткаримовга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб берганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Ж.Мухамедалиевнинг айби унинг айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи А.Маткаримов суд мажлисида, Россия Федерацисида тахта-ёғоч маҳсулотлари қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланиб келиши, Ж.Мухамедалиев билан илгаридан таниш бўлганлиги ва бир муддат ҳамкорликда ишлашганлиги, 2023 йил январь ойида Ж.Мухамедалиев унга алоқага чиқиб, ҳамкорликда ишлашни, унга ўз ҳисобидан Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига тахта маҳсулотлари юборган тақдирда, уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиб, мижозларига яхши нархларда сотиб ва даромадни тенг бўлишишни таклиф қилганлиги, шунда Ж.Мухамедалиев билан илгари ҳам ҳамкорликда ишлаганлиги ва алданмагани сабабли, унга ишониб, таклифига розилик билдирганлиги ва тахта маҳсулотларини юбора бошлаганлиги, Ж.Мухамедалиевга, жами 303.952 АҚШ доллари миқдорида тахта маҳсулотларини юборганлиги, аммо Ж.Мухамедалиев турли баҳоналарни рўкач қилиб, пулларни бермасдан, вақтни чўзиб юрганлиги, охир-оқибат телефон қўнғироқларига жавоб бермасдан қўйганлиги, шунда алданганини тушуниб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, тергов жараёнида Ж.Мухамедалиев унга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб берганлиги, ҳозирда судланувчи Ж.Мухамедалиевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, Ж.Мухамедалиевнинг содир этган жиноятидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, ёзишмалар скриншотлари, сўзлашувлар аудиоқайдлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ж.Мухамедалиевнинг фирибгарлик, яъни жабрланувчи А.Маткаримовни алдаб ва ишончига кириб, жуда кўп миқдорни ташкил қилувчи 303.952 АҚШ долларилик мулкини талон-торож қилганликда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд судланувчи Ж.Мухамедалиевга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди 4 Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини, шахсини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ва паст ниятларда жиноят содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, ЖК 168-моддаси 5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда, у айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар қопланганлигини ва жабрланувчи А.Маткаримов шу мазмунда судга ариза билан мурожаат қилганлигини инобатга олишни лозим топади. Шунингдек суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилган икки дона CD дискларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Мухамедалиев Жамшид Махмудович (Muxamedaliyev Jamshid Maxmudovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Мухамедалиев Жамшид Махмудовичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан жиноят содир этилган даврдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 (тўрт юз) баравари миқдорида, яъни 120.000.000 (бир юз йигирма миллион) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан, Мухамедалиев Жамшид Махмудовичнинг 2024 йил 07 октябрдан 2024 йил 28 октябрь кунига қадар 21 кун дастлабки қамоқда сақланган муддатини тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан, узил-кесил 116.062.500 (бир юз ўн олти миллион олтмиш икки минг беш юз) сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ж.Мухамедалиевга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва жабрланувчи А.Маткаримов ушбу мазмунда судга ариза тақдим қилганлиги эътиборга олинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган икки дона CD дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, 5 жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Сабиров