Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/2430 Дата решения 22.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья Қурбонова Умидахон Мухаммадиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение QISHLOQ QURILISH BANK ATB акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Анд полис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 859584 Claim ID 2790167 PDF Hash 12734a34856562bf... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 238-моддаси нинг 238 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онунинг 142-моддаси онунинг 142 law
онунининг 155-моддаси онуни 155 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON TUMANLARARO ANDIJAN INTER-DISTRICT IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT 170100, Andijon shahri, A.Navoiy shoh ko‘chasi, 41-uy 170100, Andijan region, Andijan city, A.Navoiy shoh street, 41 Тел: (0-374) 223-60-34, факс: 223-60-37, веб-сайт: www.sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2203/2430-сонли иш Андижон туманлараро иқтисодий суди судья У.Қурбонова раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи АТБ Қишлоққурилишбанкнинг қарздор “And-Polic” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи вакили Ш.Вахабов(ордер ва ишончнома асосида), банк вакили С.Хамроқулов(ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносидаги видеоконфренцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: АТБ Қишлоққурилишбанк (кейинги матнларда кредитор деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, “And-Polic” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд муҳокамаси давомида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириш сўради. Қарздор иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд кредитор вакилининг суд мажлисидаги кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 238-моддасига кўра агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор Адлия бошқармаси томонидан 20.10.2003 йилда 21/03-т/р рақам билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва давлат солиқ инспекцияси томонидан 204698208-сонли (СТИР) рақам берилган. Таъсис ҳужжатларига асосан жамиятнинг юридик манзили Андижон шаҳар Пирмухаммедов кўчаси 96-уй бўлиб, жамият раҳбари Тешабаев Дилмуроджон Зайнабидин ўғли ҳисобланади. Кредитор томонидан қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини таҳлил қилганда, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 18.07.2018 йилдаги қонуний кучга кирган 4-1001-1919/16908-сонли ҳал қилув қарорига асосан қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига 803.406,11 АҚШ доллари, 392.443.416,49 сўм, 39.951.013,60 сўм ундириш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган ва ижро варақаси чиқарилган. Мазкур ижро хужжатини ижро этиш жараёнида банк ва қарздор ўртасида 30.03.2019 йилда келишув битими расмийлаштирилган, келишув битими шартларига кўра, қарздорлик суммаси жами 6.902.525.542,41 сўмни ташкил қилган. Келишув битиими шартларига кўра 20.06.2019 йилдан 20.12.2023 йилга қадарли тўлаб беришга келишилган. Ушбу келишув битими Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 03.05.2019 йилда 4-1001-1919/16908сонли ажрими билан тасдиқланган. Бироқ қарздор тузилган келишув битимига асосан тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли. Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 6.803.325.542,41 сўмга 25.12.2020 йилда 4-1001-1919/16908-сонли ижро варақаси берилган. Суд мухокамасида аризачи вакили томонидан судга Мажбурий ижро бюроси Андижон шахар бўлими давлат ижрочисининг 30.10.2021 йил кунги ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро хужжатини ундирувчига қайтариш хақидаги қарори тақдим қилинган бўлиб, қарор мазмунида қарздордан қарздорликни ундиришни имкони бўлмаганлиги қайд қилинган. Бугунги кун холатига қарздорнинг кредитор олдидаги қарздорлиги 6.640.145.542 сўм шундан муддати ўтган қарздорлиги 1.309.145.512 сўмни ташкил этади. Қарздор банк олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли кредитор қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш хақида судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонун (кейинги матнларда Қонун деб юритилади)и 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қонуннинг 5-моддасига асосан, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 30-моддасига кўра, қарздор юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қуйидаги тартиб-таомиллар қўлланилади: кузатув; суд санацияси; ташқи бошқарув; тугатишга доир иш юритиш. Қонуннинг 51-моддасига асосан, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади: қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим; келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Қонуннинг 140-моддасига асосан, суд томонидан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Қонунинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Суд бошқарувчилари ассоциацияси профессионал жамоат бирлашмаси Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан қарздорни тугатишга доир иш юритиш учун тугатиш бошқарувчиси сифатида Шербаев Ойбек Қахрамановични номзоди тавсия қилинган. Юқорида қайд қилинганларга кўра суд, қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Шербаев Ойбек Қахрамановични тайинлашни, суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим деб топди. Аризачи томонидан судга ариза киритишда олдиндан 900.000 сўм давлат божи тўланган. Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг иловасида давлат божи ставкаларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, унда иқтисодий судларга бериладиган ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш хақидаги аризалари бўйича БХМни 3 баробари миқдорида давлат божи ундирилиши кўрсатилган. Суд иқтисодий иш видеоконференцалоқа режимида кўрилиб хал қилинганлиги сабабли 75 000 сўм миқдоридаги видеоконференц алоқа харажатини жавобгар хисобидан Олий суд депозит хисоб-рақамига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 5, 7, 30, 51, 140, 142-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170, 180, 186, 215, 222-моддаларини қўллаб, 2. “And-Polic” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб Шербаев Ойбек Қахраманович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида иш юритиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш; - 3 ой муддатда тугатиш ишлари якуний ҳисоботни тақдим этиш; - Банк қарзини қарздор таъсисчилари ва мансабдор шахсларидан субсидиар тартибда ундириш чораларини кўриш мажбурияти юклатилсин. Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин. АТБ Қишлоққурилишбанк зиммасига қарздорни банкрот деб топилганлиги тўғрисида расмий матбуотда 10 кун ичида эълон бериш вазифаси юклансин. “And-Polic” масъулияти чекланган жамияти хисобидан : АТБ Қишлоққурилишбанкга 900.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати хамда 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати Олий суд депозит счётига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи У.Қурбонова.