← Назад
Решение #82134 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| тайинланган жазо ижроси ЖПК | 533 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| банди ва | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| ФИШга нисбатан ЖПК | 533 | — | law | |
| бандларидан ЖК | 168 | — | law | |
| аракатларини ЖК | 277 | — | law | |
| бандларидан ЖК | 277 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья А.Икромов
Биринчи инстанция судининг
судьяси Ф.Эргашев
2025 йил март ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, раислик қилувчи судья З.Камолов, ҳайъат судьялари
М.Тургунова ва А.Икромовлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Ж.Ахмедовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, маҳкум ФИШнинг
ҳимоячиси-адвокат Э.Тайировнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 16 январдаги ҳукмига кўра:
ХХХХХХХХ йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати
қозоқ,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган,
икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор,
вақтинча
ишсиз,
муқаддам
судланган:
1) Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман
судининг 2018 йил 4 июндаги ҳукмига кўра, ЖК
277-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан ЖКнинг
57, 82-моддалари тартибида 599.100 сўм жарима
жазоси тайинланган;
2) Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2020 йил 26 октябрдаги ҳукмига кўра,
ЖК
273-моддасининг
5-қисми
ва
25,273-моддасининг 5-қисми билан ЖКнинг
85, 59-моддалари тартибида 5 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг
72-моддасига асосан тайинланган жазо шартли
ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган;
3) Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2021 йил 19 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖК
168-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб
топилиб, ЖКнинг 60, 61, 62-моддалари тартибида
5 йил 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, 2 йил
3 ой синов муддати белгиланган;
4) Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2022 йил 7 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК
169-моддасининг
1-қисми
билан
ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида 5 йил 2 ой озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, тайинланган
жазо ижроси ЖПКнинг 533-моддасига асосан
2024 йил 18 декабрга қадар кечиктирилган,
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, айблов
хулосаси нусхаси ўз вақтида олган, эҳтиёт чораси
19.07.2023 йилдан қамоқда сақланаётган ФИШга
нисбатан бўлган 1-1007-2305/599-сонли жиноят иши устидан маҳкум
ФИШнинг ҳимоячиси адвокат Э.Тайиров томонидан келтирилган
кассация шикояти асосида жиноят ишини ўрганиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 16.01.2024
йилдаги ҳукми билан ФИШ Ўзбекистон Республикаси ЖК
166-моддаси 2-қисмининг “в” банди ва 277-моддаси 3-қисмининг “а, г”
бандлари билан айбдор деб топилиб, ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “в”
банди билан унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси, ЖК
277-моддаси 3-қисмининг “а, г” бандлари билан 3 (уч) йил 6 (олти) ой
озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш
йўли билан ФИШга узил-кесил ўташ учун 4 (тўрт) йил озодликни чеклаш
жазоси тайинланиб, ЖКнинг 60, 61-моддаларига асосан Учтепа туман
судининг 2022 йил 7 июлдаги ҳукмига кўра тайинланган жазони қисман
қўшиш йўли билан, узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 3 (уч) ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб
туришнинг ва қамоққа олишнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум
қилишнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни ФИШни қамоқда
2023 йил 19 июлдан 2024 йил 16 январга қадар жами 182 кун ушлаб
туришда ва қамоқда бўлганини инобатга олиб, узил-кесил ФИШга ўташ
учун 4 (тўрт) йил 8 (саккиз) ой 28 (йигирма саккиз) кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси ўташ учун қолдирилган, жазони умумий тартибли
колонияларда ўташ белгиланган.
ФИШга
нисбатан
ЖПК
533-моддаси
1-қисмининг
3-банди татбиқ қилиниб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини
ижро
қилиш
ФИШнинг
фарзанди,
2021
йил
17 декабрь куни туғилган Мирзакаримова Мубина Нуриддин қизи уч
ёшга тўлгунга, яъни 2024 йил 18 декабрга қадар кечиктирилган.
Ҳукмнинг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ қисмини
ижросини таъминлаш Юқоричирчиқ туман ИИО ФМБ зиммасига
юклатилган.
ФИШга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси бекор
қилиб, ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва суд залидан
қамоқдан озод этилган.
М.Янгибаева ҳам судланган бўлиб, уларга нисбатан протест
келтирилмаганлиги ва улар томонидан шикоят берилмаганлиги сабабли
ҳукмнинг уларга оид қисми муҳокама қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи М.Янгибаева 2023 йил 18 июнь
куни соат тахминан 03:00да, ФИШ билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил
бириктириб, ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш
мақсадида, Учтепа тумани 11-мавзе, “Аср” кафеси ён томонида
жойлашган кўп қаватли уйлар ёнида, Юлдашев Шухрат Сабирович билан
гўёки жинсий алоқа қилишга келишиб, дастлаб 100 АҚШ долларини
олиб, кейинчалик жинсий алоқа қилишлиги учун Учтепа тумани 23мавзеда жойлаган кўп қаватли уйлардан бирига киришларини айтиб,
қўшимча 100 АҚШ долларини қўлга киритиб, шу ерда Ш.Юлдашевни
чалғитишга ҳаракат қилиб, қулай фурсат туғилиши билан Ш.Юлдашевни
итариб юбориб, ҳайдовчи Ж.Умаровнинг бошқарувида бўлган “Cobalt”
русумли 25Z037FA давлат белгили автомашинага миниб кетиб,
талончилик йўли билан қўлга киритилган жами 200 АҚШ долларини
олиб, хавфли рецидив талончилик жиноятини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2023 йил 18
июндаги маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари 11.460,08 сўмга тенг, яъни
200 АҚШ доллари 2.292.016 сўм.
Бундан ташқари, судланувчи Н.Мирзакаримова 2023 йил 17 июль
куни соат тахминан 01-00да, Чилонзор тумани, 17-мавзеда жойлашган,
“Парламент” кафеси олдида, “Ал-Хоразмий” кўчасида, фирибгарлик, яъни
алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Саломов
Сафарали Чориевич билан эрталабгача жинсий алоқа қилиш учун 600.000
сўмга келишиб, ушбу пулни олиб, савдо дўконига кириб чиқишини айтиб,
алдаб, қочиб кетиб фирибгарлик жиноятини содир этган.
Шунингдек, судланувчи Н.Мирзакаримова 2023 йил 18 июль куни
соат тахминан 00-30да, Чилонзор тумани Ал-Хоразмий айланма йўли
олдидаги Заргарлик кўчасида, С.Турсунбоева ва ФИШ билан бир гуруҳ
бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан,
Назарова Лола Нормаматовнани ҳеч бир сабабсиз қасддан уриб,
дўппослаб, соғлиғини қисқа муддатга бузулишига олиб келмаган қасддан
баданга енгил шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир этган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2023 йил 20 июлдаги №866-Қабулсонли хулосасига кўра, “Л.Назарованинг ўнг кўкрак усти соҳаси
шилинмаси каби жароҳатлар” борлиги, ушбу жароҳат оғирлик
даражасига кўра, соғлиқнинг қисқа муддатга яъни 6 кундан ортиқ
бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлар
туркумига киришлиги аниқланган.
Бундан ташқари, судланувчи Н.Мирзакаримова 2023 йил 18 июль
куни соат тахминан 00-30да, Чилонзор тумани Ал-Хоразмий айланма
йўли олдидаги Заргарлик кўчасида, С.Турсунбоева ва ФИШ билан бир
гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан,
Хўжаназарова Маржон Фарходовнани ҳеч бир сабабсиз қасддан уриб
дўппослаб, соғлиғини қисқа муддатга бузулишига олиб келмаган қасддан
баданга енгил шикаст етказиб, такроран безорилик жиноятини содир
этган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2023 йил 19 июлдаги №860-Каб-Ражсонли хулосасига кўра, “М.Хўжаназарованинг қорин олд девори
қонталаши каби жароҳатлар” борлиги, ушбу жароҳат оғирлик
даражасига кўра, соғлиқнинг қисқа муддатга яьни 6 кундан ортиқ
бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлар
туркумига киришлиги аниқланган.
Шунингдек, судланувчи Н.Мирзакаримова 2023 йил 18 июль куни
соат тахминан 00-30да, Чилонзор тумани Ал-Хоразмий айланма йўли
олдидаги Заргарлик кўчасида, С.Турсунбоева ва ФИШ билан бир гуруҳ
бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан,
М.Хўжаназарова ва Л.Назаровага нисбатан безорилик содир этаётган
вақтида, безорилик ҳаракатларини олдини олиш чорасини кўрган
Воҳидова Муниса Қаҳҳоровнага қаршилик кўрсатиб, уни ҳеч бир сабабсиз
уриб дўппослаб, соғлиғини қисқа муддатга бузулишига олиб келмаган
қасддан баданга енгил шикаст етказиб, такроран, фуқароларга қаршилик
кўрсатиб, безорилик жиноятини содир этган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2023 йил 19 июлдаги №5208-ҲужРаж-сонли хулосасига кўра, “М.Воҳидованинг пешона ва ўнг ёноқ
соҳалари шилинмалари ҳамда юмшоқ тўқималарини лат ейиши, чап елка
бўғими қонталаши каби жароҳатлар” борлиги, ушбу жароҳат оғирлик
даражасига кўра, соғлиқнинг қисқа муддатга яъни 6 кундан ортиқ
бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлар
туркумига киришлиги аниқланган.
Бундан ташқари, судланувчи Н.Мирзакаримова 2023 йил 18 июль
куни соат тахминан 00-30да, Чилонзор тумани Ал-Хоразмий айланма
йўли олдидаги Заргарлик кўчасида, С.Турсунбоева ва ФИШ билан бир
гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан,
жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан,
М.Хўжаназарова ва Л.Назаровага нисбатан безорилик содир этаётган
вақтида, безорилик ҳаракатларини олдини олиш чорасини кўрган
Қурбонова Мақсуда Ахмедовнага қаршилик кўрсатиб, уни ҳеч бир
сабабсиз уриб дўппослаб, соғлиғини қисқа муддатга бузулишига олиб
келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиб, такроран, фуқароларга
қаршилик кўрсатиб, безорилик жиноятини содир этган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2023 йил 20 июлдаги №865-ҚабулУсмон-сонли хулосасига кўра, “М.Қурбонованинг бош чап томон соҳаси
тери ости гематомаси, қовуқ соҳаси қонталаши каби жароҳатлар”
борлиги, ушбу жароҳат оғирлик даражасига кўра, соғлиқнинг қисқа
муддатга яъни 6 кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб
келган енгил тан жароҳатлар туркумига киришлиги аниқланган.
Адвокат Э.Тайиров кассация шикоятида, туман судининг ҳукмидан
норозилигини, ФИШга нисбатан ушбу ҳукм асоссиз ва ноқонуний
чиқарилганлигини, жабрланувчи Ш.Юлдашев ўзининг кўрсатмаларида
ФИШ ёки бошқа бирор-бир шахслар томонидан унинг мулкини очиқдан
очиқ тортиб олганлигини ёки унга нисбатан зўрлик ишлатилганлиги
тўғрисида баён қилмаганлигини, аксинча у алданганлигини ва уларга
нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирганлигини, шунингдек
жиноят иши ҳужжатларида Ш.Юлдашевнинг мулкини очиқдан очиқ
талон-торож қилинганлигини ёки унга нисбатан бирор-бир шахс
томонидан зўрлик ишлатганлиги холати тўғрисида биронта далил
мавжуд эмаслигини билдириб, ФИШнинг ҳаракатларини ЖК 166моддаси 2-қисмининг “а,в” бандларидан ЖК 168-моддасига қайта
малакалаш кераклигини, ФИШ томонидан М.Қурбоновага нисбатан фаол
қаршилик кўрсатганлиги ва унга ўртача оғир шикаст етказиш
даражасида зўрлик ишлатганлиги исботланмаганлигини, шу сабабли
ФИШнинг ҳаракатларини ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “а,г”
бандларидан
ЖК
277-моддасининг 2-қисмига қайта малакалашни ҳамда юқоридагиларга
асосан ФИШга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Кассация инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья
А.Икромовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум ФИШнинг
ҳимоячиси Э.Тайировнинг кассация шикоятини қаноатлантириш
ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга қонуний
баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга
асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Кассация
инстанцияси,
маҳкум
ФИШнинг
ҳимоячиси
Э.Тайировнинг
шикоятида
келтирган
важларига
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95, 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб,
аниқланган ҳолатларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, ФИШнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби,
унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан
ташқари, жабрланувчиларнинг аризаси ва кўрсатувлари, бирламчи
тўпланган иш ҳужжатлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси,
тушунтириш хатлари, нарсани олиш тўғрисидаги баённома, нарсани
ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор, нарсани кўздан
кечириш тўғрисидаги баённома, кўрсатувларни ҳодиса жойида
текшириш тергов ҳаракатининг баённомаси ва илова фото суратлар
ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини
топади деб ҳисоблаб, асосли равишда шикоятдаги важларга танқидий
баҳо бериб, ушбу важларни асоссиз деб топиб, содир этилган жиноий
ҳаракатлар учун муқаррар бўлган жавобгарликдан қочиш ва судни
чалғитиш мақсадида келтирилган деб баҳолайди.
Биринчи босқич суди томонидан ФИШнинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “в” банди ва 277моддаси 3-қисмининг “а, г” бандлари билан тўғри квалификация
қилинган.
Биринчи босқич суди, маҳкум ФИШга нисбатан жазо тайинлашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8, 54-моддаларида назарда тутилган
жазонинг адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши,
содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисидаги қонун талаби, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги ва 2014
йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорларида назарда тутилган
тушунтиришларини инобатга олиб, у айбли деб топилган модда
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлаб тўғри хулосага келган.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанция суди биринчи
инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 5099, 50910-моддаларига
амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
16 январдаги ҳукмнинг ФИШга оид қисми ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-511-моддаларига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест
билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин.
/имзо/
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
М.Тургунова
/имзо/
А.Икромов