Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/305 Дата решения 11.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368832 Claim ID 2762732 PDF Hash 39a6dc23aae40647... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 266 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил март ойининг 11 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи А.Тошпулатов, жабрланувчи К.Тошпулатовнинг қонуний вакили С.Рузиев иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан гумонланган Тошпулатов Ахроржон Авлияқуловичга нисбатан № 1-1006-2501/305-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Тошпулатов Ахроржон Авлияқулович (Toshpulatov Axrorjon Avliyaqulovich) 1981 йил 10 ноябрь куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган, Бухоро вилояти Қоракўл тумани Жиғачи МФЙ мустақиллик кўчаси 223-хонадонда истиқомат қилади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ҳамда жабрланувчи К.Тошпулатовнинг қонуний вакили С.Рузиевнинг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2024 йил 14 декабрь куни тахминан соат 16:00 ларда, Тошпулатов Ахроржон Авлияқулович бошқарувидаги «СПАРК» русумли, давлат рақам белгиси 01 R 563 AС бўлган автомобилни, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Гулистон мавзе аро йўл бўйлаб, Сўгаллиота кўчаси томондан, Гулистон кўчаси томонга 15-20 км/соат тезликда бошқариб, “Маданият маркази” биноси қаршисида, йўлда бўлган ҳолатга ва ўзгаришларга эътибор бермасдан, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 11-банди г-кичик банди ва 77-банди 3-кичик банди талабларини бузиб, яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак.”, “Транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳаракатланиш жараёнида пиёдаларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак” ва “Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.” деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, ҳаракатланиши оқибатида, унга нисбатан чапдан ўнгга қараб ўтган вояга етмаган пиёда 2019 йил туғилган Тошпулатов Камол Сифарангизовични, автомобилнинг олди ўнг қисми билан уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда К.Тошпулатов тан жароҳатлари олиб “РШТЁИМ”га мурожаат қилган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 23 декабрь кунги №9152-Х-Хуж. сонли хулосасига кўра, К.Тошпулатов мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “ўнг оёқ катта болдир суягининг пастки учлигидан очиқ қийшайиб синиб силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош энгса сохаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, травматик шок 1-даражаси.” каби тан жароҳатлари олган бўлиб, ушбу жароҳатлар ОҒИР даражадаги тан жароҳатлари эканлиги аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи А.Тошпулатов Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган. Гумонланувчи А.Тошпулатов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи К.Тошпулатовнинг қонуний вакили С.Рузиевдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи К.Тошпулатов ва жабрланувчининг қонуний вакили С.Рузиевга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди. Жабрланувчи К.Тошпулатовнинг қонуний вакили С.Рузиев суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда А.Тошпулатовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли А.Тошпулатовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гумонланувчи А.Тошпулатов ҳамда жабрланувчи К.Тошпулатовнинг қонуний вакили С.Рузиев судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи К.Тошпулатовнинг қонуний вакили С.Рузиев ва ҳамда гумонланувчи А.Тошпулатовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи А.Тошпулатов, жабрланувчи К.Тошпулатовнинг қонуний вакили С.Рузиевнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, А.Тошпулатовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ А.Тошпулатовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи К.Тошпулатовнинг қонуний вакили С.Рузиевга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Гумонланувчи Тошпулатов Ахроржон Авлияқулович (Toshpulatuv Axrorjon Avliyaqulovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Гумонланувчи А.Тошпулатовга тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси ўзига қайтарилсин. Жабрланувчи К.Тошпулатовнинг қонуний вакили С.Рузиевга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров