Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/242 Дата решения 11.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 372817 Claim ID 2741342 PDF Hash 0149bed6508ddf18... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Ганиевга ЖПКнинг 583-моддаси Ганиевга ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил март ойининг 11 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғли ва унинг ҳимоячиси “TRUSTED LAWYER ABDULLAEV” адвокатлик фирмаси адвокати У.Абдуллаев, жабрланувчи У.Ганиевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғлига оид № 1-1006-2502/242-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғли (Abdinabiyev Diyorbek Baxtiyor o’g’li), 2003 йил 15 сентябрда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугаланмаган олий, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, 2024 йил 21 декабрь куни “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Рус қишлоғи, 711-уйда истиқомат қилувчига нисбатан, Суд, гумон қилинувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2024 йил 05 декабрь куни, соат 20:00 ларда, Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғли ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01 J 082 QC бўлган “Спарк” русумли автоуловида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси 44-уйда жойлашган “Ҳавас” савдо дўкони қаршисида, орқа томонга харакатланаётган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11-бандининг “г” кисми ва 63-банди яъни «Йўл ҳаркати қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши» ва «Транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак» деб кўрсатилган талабларга риоя қилмасдан, автомобил орқа томонида турган, Ганиев Убайдулла Валиевични уриб юбориб, йул-транспорт ходисасини содир қилган. Йўл транспорт ҳодисаси натижада пиёда У.Ганиев тан-жароҳатлари олиб шифоҳонага олиб борилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 16 декабрь кунидаги №9020-Ҳ-Раж., сонли хулосасига кўра, У.Ганиев ОҒИР» турдаги тан жароҳати олиб танасида, “Бош мия очиқ жароҳати, Бош мия лат ейиши енгил даражаси, Ўнг томонлама отогеморрея. Чап елка суягининг юқорига учлигидан ёпиқ буралиб майдаланибсининб силжиши жароҳати олганлиги аниқланган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи У.Ганиев судга ариза билан мурожат қилиб, ҳайдовчи Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғли билан ярашганликларини, унга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарар тўлиқ қопланганлигини, ҳайдовчи Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғлига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғлини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган. Айбланувчи Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғли ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Суд, жабрланувчи У.Ганиев ҳамда айбланувчи Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғлининг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи У.Ганиев ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғлининг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғлини жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи У.Ганиевга ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Абдинабиев Диёрбек Бахтиёр ўғли (Abdinabiyev Diyorbek Baxtiyor o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Д.Абдинабиевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Жабрланувчи У.Ганиевга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович