← Назад
Решение #822946 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 21 июль
4-1802-2201/837-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Китоб тумани Давлат солиқ инспекциясининг
"NAZARBEK BEKNAZAROVICH DALASI" фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси
асосида қўзғатилган 4-1802-2201/837-сонли иқтисодий ишни, аризачи вакили – Х.Рахимов
(2022 йил 14 майдаги ишончнома) иштирокида, Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси
биносида ўтказилган сайёр очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади),
"NAZARBEK BEKNAZAROVICH DALASI"
фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан 2022 йил
апрел ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган
муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ
ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган бўлсада,
ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади.
Аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Судга аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги
тўғрисида электрон маълумотнома тақдим қилган.
Суд ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра жавобгар томонидан 2022 йил апрел ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ
органига тақдим этилмаган.
Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда
тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий
кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан
суд томонидан қабул қилиниши мумкин.
Суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар солиқ
ҳисоботини тақдим этилмаганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан маълумот судга
тақдим этилган.
Бундай ҳолатда суд аризани қаноатлантиришни, жавобгар "NAZARBEK
BEKNAZAROVICH DALASI" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил апрел ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ
ҳисоботини тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186, 222моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар "NAZARBEK BEKNAZAROVICH DALASI" фермер хўжалигининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операциялари 2022 йил апрел ойи учун айланмадан олинадиган
солиқ бўйича солиқ ҳисоботини солиқ органига тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб турилсин.
Жавобгар "NAZARBEK BEKNAZAROVICH DALASI" фермер хўжалигининг барча
банкдаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган
ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг аризачи томонидан тақдим этилган ёзма
кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов