Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/296 Дата решения 07.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 372043 Claim ID 2762566 PDF Hash 04fe289d5cd970b9... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми ЖКнинг 266 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил март ойининг 7 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани, 2-Чарх камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи У.Алимов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Эгамбердиев, жабрланувчи Ж.Абдиевларнинг иштирокида, Алимов Умиджон Мухамадиллаевич (Alimov Umidjon Muxamadillayevich), 04.03.2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта-махсус, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шахар Чилонзор тумани, 20-мавзе, 21-уй, 12-хонадонда яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчига оид № 1-1006-2504/296-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йил 26 ноябрь куни соат 21:45да, ҳайдовчи 04.03.2001 йилда туғилган Алимов Умиджон Мухамадиллаевич бошқарувидаги техник жихатдан соз давлат рақами 10А437АВ бўлган Матиз русумли автоуловни, тегишли ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани КХАЙ кўчаси бўйлаб, Бунёдкор шох кўчаси томондан Ш.Руставели кўчаси томонга бошқариб бораётиб, КХАЙ кўчасида жойлашган РШЁТИМ шифохонаси қаршисига етган вақтида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 11-банди “г” қисми, 13-банди 4-қисми, 77-банди 1 ва 3қисмида яъни «ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши», «йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт яъни ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши, гувоҳларнинг исм-шарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ИИО ходимларининг келишини кутиши» «ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак», «ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб кўрсатилган қоида талабига риоя қилмасдан ҳаракатланганлиги оқибатида қатнов қисмини унга нисбатан ўнг томондан чап томонга кесиб ўтаётган пиёда 13.07.1991 йилда туғилган Абдиев Жахонгир Одилжоновични уриб юборган. Шундан сўнг ҳайдовчи У.М.Алимов йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган пиёда Ж.О.Абдиевга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиб шифохонага олиб бориб, мазкур ҳодиса ҳақида ҳуқуқни мухофаза қилуви орган ходимларига хабар бермаган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 10.12.2024 йилдаги №8799-Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Ж.О.Абдиев мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «чап оёқ болдир суяклари юқори учлиги бўғим ичи ёпиқ синиб силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, травматик шок 1-даража» каби Оғир даражадаги тан жароҳатлари олганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан У.Алимовга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки терговда гумон қилинувчи У.Алимов ва жабрланувчи Ж.Абдиевлар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчисининг қарорига кўра, гумонланувчи У.Алимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган. Гумон қилинувчи У.Алимов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 26.11.2024 йил Матиз русумли автоуловида Чилонзор тумани КХАЙ кўчаси бўйлаб, Бунёдкор шох кўчаси томондан Ш.Руставели кўчаси томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтида, РШЁТИМ шифохонаси қаршисида йўлни кексиб ўтаётган Ж.Абдиевни эҳтиётсизлиги натижасида уриб юборганлигини, ҳозирда у жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнглидан пушаймонлигини, жабрланувчи Ж.Абдиев билан ўзаро ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан жиноят ишини тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан иш юритувдан тугатишни сўради. Жабрланувчи Ж.Абдиев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам у 26.11.2024 йил Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси, РШЁТИМ шифохонаси қаршисида йўлни кексиб ўтаётганда кейинчалик унга шахси маълум бўлган У.Алимов бошқарувидаги Матиз русумли автоуловида уни уриб юборганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлигини, У.Алимовга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган. Суд, жабрланувчи Ж.Абдиев ва гумон қилинувчи У.Алимовларнинг ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумон қилинувчи У.Алимов айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва гумон қилинувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув гумон қилинувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 66 1-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, гумон қилинувчи У.Алимовга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ж.Абдиевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи Алимов Умиджон Мухамадиллаевичга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Ж.Абдиевга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Жабрланувчи Ж.Абдиевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин. Раислик қилувчи судья Аслига тўғри_______________ Қ И Л Д И (имзо) Ф.Абдушукуров