Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/226 Дата решения 07.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367499 Claim ID 2739084 PDF Hash ea547c6cbdd252e1... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддаси ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК 56 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 572-моддаси збекистон Республикаси ЖК 572 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 1 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 1 code_article
билан ЖК 572-моддаси билан ЖК 572 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил март ойининг 07 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Эргашов ва унинг ҳимоячиси “Defender Odil” адвокатлик бюроси адвокати О.Салимовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланаётган Эргашов Мухриддин Нарзи ўғлига нисбатан 1-1006-2501/226-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Эргашов Мухриддин Нарзи ўғли (Ergashov Muxriddin Narzi o’g’li) 2001 йил 16 май куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнарбулоқ МФЙ, Ҳаловат кўчаси, 187уйда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 24 сентябрь кунидан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи М.Эргашов, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб келган. 2024 йил 22 сентябрь куни, соат 17:30ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари томонидан М.Эргашов бошқарувидаги “Ласетти” русумли, давлат рақами 70 N 296 AB бўлган автомашина тўхтатилиб, М.Эргашов ва автомашина холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, автомашина салони бардачок қисмидан “Кент” ёзувли сигарет қутиси ичида бўлган 1.000 сўм номиналидаги купюрада ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўсимликсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 23 сентябрдаги 3685сонли хулосасига кўра, М.Эргашовнинг ёнидан олинган модда таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб, “марихуана” деб аталиши ва унинг соф оғирлиги 1,04 граммни ташкил қилиши аниқланган. Судланувчи М.Эргашов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил сентябрь ойи бошларида кўчадан гиёҳвандлик воситасини топиб олиб, уни чекиб кўрганлиги, бироқ унга гиёҳвандлик воситаси ёқмаганлиги, шундан сўнг ушбу гиёҳвандлик воситасини акасига тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашина бардачогига солиб қўйганлиги ва эсидан чиқиб кетганлиги, 2024 йил 22 сентябрь куни Қашқадарё вилоятидан жияни Б.Маннонов билан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келишаётганида, ички ишлар ходимлари унинг бошқарувидаги, акасига тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашгинани тўхтатишиб, холислар иштирокида кўрикдан ўтказишганида, автомашина бардачогида ўзи солиб қўйган ва ёдидан кўтарилиб кетган гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, мазкур гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадини кўзламаганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи М.Эргашов ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиғини топади. Гувоҳ Б.Маннонов суд мажлисида, 2024 йил 22 сентябрь куни қариндоши М.Эргашовнинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинада Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига қурилиш объектида ишлаш учун келишаётганида, Тошкент шаҳрига киришда “Эркин” ЙПХ масканида автомашинани ички ишлар ходимлари тўхтатишиб, ҳужжатларни текшириб, сўнгра холислар иштирокида дастлаб уларни шахсий кўрикдан ўтказишиб, ёнларида бирор ноқонуний нарса аниқланмагач, автомашинани кўрикдан ўтказишганида, автомашина салони бардачоги ичида “Кент” ёзувли сигарет қутиси ичида бўлган, 1.000 сўм номиналидаги купюрага ўралган ҳолатдаги ўткир ҳидли, ўсимликсимон модда борлиги аниқланганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан, М.Эргашов ушбу модда “наша” гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини билдирганлиги, шундан сўнг тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, воқеа куни М.Эргашовга нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан гувоҳлар Ў.Зайниев ва К.Чоршанбиевнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди ва уларнинг кўрсатувлари юзасидан тарафларда эътирозлар бўлмади. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112-моддалари талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи М.Эргашовнинг содир этган жинояти дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИБ ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Эргашовнинг ўтказиш мақсадини кўзламасдан, гиёҳвандлик воситасини озгинадан кўпроқ миқдорда сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга, айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи М.Эргашовга жазо тайинлашда ва турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шунингдек Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори в.в.б. Н.Норбаевнинг айбланувчи М.Эргашов билан тузилган айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузиш юзасидан илтимосномани эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 572-моддасига мувофиқ, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2024 йил 17 октябрдаги 2594-сонли далолатномасида судланувчи М.Эргашовнинг гиёҳвандликка чалинмагани ва наркоманиядан даволанишга муҳтож эмаслиги қайд этилган. Шу сабабли суд, судланувчи М.Эргашовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келади. Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган 1,04 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунда назарда тутилган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Эргашов Мухриддин Нарзи ўғли (Ergashov Muxriddin Narzi o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Эргашов Мухриддин Нарзи ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми билан ЖК 572-моддаси қўлланилиб, унга нисбатан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан М.Эргашовнинг 2024 йил 24 сентябрдан 2025 йилнинг 07 март кунига қадар 164 кун дастлабки қамоқда сақланган муддатини тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан, узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 15 (ўн беш) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. М.Эргашов озодликни чеклаш жазосини Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнарбулоқ МФЙ, Ҳаловат кўчаси, 187-уйда кечқурун соат 22:00 дан эрталаб соат 07:00 га қадар ўташ белгилансин. М.Эргашовнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати Пробация гуруҳига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш М.Эргашовнинг яшаш жойи бўйича Қашқадарё вилояти, Китоб тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин. М.Эргашовнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) ҳам юклансин: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи - Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнарбулоқ МФЙ, Ҳаловат кўчаси, 187-уйни ўзгартирмаслик, жамоат жойларида тартибга риоя қилиш, жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз Қашқадарё вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. М.Эргашов озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. М.Эргашовга нисбатан танланган “қамоқда сақлаш” эҳтиёт чораси “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, у дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг М.Эргашовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган 1,04 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси қонунда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация 6 тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров