Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1106-2202/552 Дата решения 20.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бекабадский межрайонный экономический суд Судья Набиев Мажид Садуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бекобод тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Жуманазар Қўшбоқов фермер хўжалиги
Source ID 861335 Claim ID 2805023 PDF Hash c4285469995d6659... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO BEKABAD INTER-DISTRICT IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Protected by PDF Anti-Copy Free (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) 110503, Bekobodshahri, G.Gulomko‘chasi 110503,Bekabad, G.Gulom street Tel: (70) 202-01-59, (70) 202-01-62, е-mail: i.bekobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 июль Бекобод тумани 4-1106-2202/552-сонли иш Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Набиев раислигида, З.Бекмуратованинг котибалигида, аризачи Бекобод туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “JUMANAZAR QO`SHBOQOV” фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили М.Мадаминов (ишончнома асосида) иштирокидаги очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Бекобод туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “JUMANAZAR QO`SHBOQOV” фермер хўжалигининг (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар 2022 йил 1-чорак учун Фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этганлигини, аризадаги ҳолатлар бартараф этилганлигини билдирди. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 08.07.2022 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни Protected by PDF Anti-Copy Free лозим топди. to Pro Version to Remove the Watermark) Суд иш(Upgrade ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризада жавобгар томонидан 2022 йил 1-чорак учун Фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил 22 июнь кунига қадар тақдим этилмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК” деб юритилади) 339-моддасининг бешинчи қисмига кўра солиқ тўловчилар, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳисобот даври якунлари бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмасдан, шунингдек, солиқ даври якунлари бўйича - солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмасдан солиқ ҳисоботини тақдим этишлари шарт. Шунингдек, аризачи солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан жавобгарнинг шахсий кабинетига 2022 йил 23 май куни электрон шаклда хабарнома юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган. СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномасида кўринишича жавобгар “JUMANAZAR QO`SHBOQOV” фермер хўжалиги томонидан 2022 йил 1-чорак учун Фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи бўйича солиқ ҳисоботи иш судда кўрилган кунга қадар тақдим этилган. Ушбу ҳолат аризачи вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Демак, ариза талабларига асос бўлган ҳолатлар бугунги кунга қадар, яъни иш судда кўрилгунга қадар тўлиқ бартараф этилган. Шу боис суд аризани Protected by PDF Anti-Copy Free қаноатлантириш рад этилиши лозим деб ҳисоблайди. (Upgrade Республикаси to Pro Version to Remove the Watermark) Ўзбекистон Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачининг талабини қаноатлантириш рад этилсин. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья М.Набиев