← Назад
Решение #824416 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 259 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
АНДИЖАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
Тел: (74) 223-60-34, факс: 223-60-37, Веб-сайт: www.sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 июль
4-1701-2203/2483-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Қурбонованинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
вакили Ш.Эргашевнинг иштирокида, аризачи Андижон туман давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар БУЛТУРБОЙ ОМОНОВ ширкат хўжалигига нисбатан
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги электрон аризаси бўйича ишни Андижон туман давлат
солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
а н и қ л а д и:
БУЛТУРБОЙ ОМОНОВ ширкат хўжалиги солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан
ўтган. БУЛТУРБОЙ ОМОНОВ ширкат хўжалиги томонидан 2022 йил апрель ойи учун
солиқ ҳисоботи жорий йилнинг шу кунига қадарли топширилмаганлиги сабабли,
Андижон туман давлат солиқ инспекцияси судга ариза киритиб, БУЛТУРБОЙ ОМОНОВ
ширкат хўжалигига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, аризани кўриб
чиқиш суд мажлисига тайинланган.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида шахсий кабинетига электрон шаклда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади ва жавобгар
аризачининг талабларига эътирозини билдирмади. Иш материалларида жавобгарнинг
суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи белгиланган суднинг ажримини олганлигини
тасдиқловчи электрон маълумот мавжуд.
Суд мажлисида аризачининг вакили Ш.Эргашев аризани қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда
қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга
мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон
шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик
солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ
тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.
Ушбу Кодекснинг 259-моддасига кўра, ушбу Кодекснинг 39-бобида бошқача
қоида белгиланмаган бўлса, бир ой солиқ давридир.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида
турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар БУЛТУРБОЙ ОМОНОВ ширкат
хўжалиги 2022 йил учун солиқ ҳисоботини давлат солиқ хизмати органига ҳисобот
тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг
ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ
ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Андижон туман давлат солиқ инспекциясининг қарори билан жавобгар
БУЛТУРБОЙ ОМОНОВ ширкат хўжалигининг банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига
кўра, банклардаги ҳисоб варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий
таъсир чораси ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга
ҳақли.
Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига
топширилмаганлиги Андижон туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси ва унга
илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи
қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз
қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Андижон туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар БУЛТУРБОЙ ОМОНОВ ширкат хўжалигининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми 2022 йил апрель ойи учун
солиқ ҳисоботи тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
БУЛТУРБОЙ ОМОНОВ ширкат хўжалигига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги
ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар
жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати
томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар
бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
У.Қурбонова