← Назад
Решение #82456 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№1-1006-2505/291-сонли
2025 йил март ойининг “07” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпон-ота" маҳалла фуқаролар йиғини
биносида, сайёр суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи М.Назаров ва унинг
ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев ҳамда жабрланувчилар Ж.Аззамов,
Р.Акрамоваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК
266-моддасининг 1-қисми билан гумонланган:
1992 йил 27 январь куни Тожикистон Республикасида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек,
маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар
фарзанди бор, судланмаган, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, Умид кўчаси, 2-а уйда доимий
рўйхатда туриб, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
Чўпонота
кўчаси,
39-уйда
яшовчи,
Назаров
Меҳрожиддин Ҳамдамович (NAZAROV MEHROJIDDIN
HAMDAMOVICH)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, Назаров Меҳрожиддин
Ҳамдамович бошқарувидаги давлат рақам белгиси 30 О 292 HB бўлган
«ОНИКС» русумли автомашинасини, тегишли ҳужжатлар асосида,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси бўйлаб, Чўпонота
кўчаси томонидан Муқимий кўчаси томонига ўнг четки қатнов бўлагидан
тўғрига ҳаракатланиб келиб, 22-уй қаршисида амалдаги «Йўл ҳаракати
қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 53-банди, 77-банди 1 ва 3-қисмлари
талабларини бузиб, яъни «йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл
ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари
керак», «ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш
(қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш)
ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа
ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши
керак», «ҳайдовчи транспорт воситасининг хусусияти ҳамда ҳолатини,
ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт
воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак»,
«ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф
юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни
таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат
қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини
кўриши керак» деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан
ҳаракатланиб, 20-25 км/соат тезликда йўналишини чап томонга
ўзгартириб, орқага қайрилиб олаётган пайтида, чап четки қатнов
бўлагидан тўғрига ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Аззамов Жамшид
Нусратулло ўғли бошқарувидаги «СКУТЕР» билан ўзаро тўқнашган.
2024 йил 25 декабрь ўтказилган судга оид тиббий экспертизасининг
№9109-Ҳ-Раж сонли хулосасига кўра, Аззамов Жамшид Нусратулло ўғлига
нисбатан оғирлик даражаси бўйича “ЎРТАЧА ОҒИР” тан жароҳати
етказилган.
Гумонланувчи М.Назаров суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Жабрланувчи Ж.Аззамов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, гумонланувчи М.Назаровга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши
билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини
тугатишни сўради.
Жабрланувчи Р.Акрамова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, гумонланувчи М.Назаровга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши
билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини
тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК
266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан
жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчилар Ж.Аззамов ва Р.Акрамова ҳамда гумонланувчи
М.Назаров томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши
ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта
ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш
ҳақидаги фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги,
муқаддам судланмаганлиги, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги,
ярашув гумонланувчига жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз
хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК
266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг
661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, М.Назаровга
нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим
топади.
Суд, жабрланувчилар Ж.Аззамов, Р.Акрамоваларга Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан
гумонланувчи
Назаров
Меҳрожиддин
Ҳамдамович
(NAZAROV
MEHROJIDDIN HAMDAMOVICH)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги
муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи Ж.Аззамовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Жабрланувчи Р.Акрамовага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов