Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/274 Дата решения 07.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 371921 Claim ID 2746593 PDF Hash fc2baf1cd9c2a3e7... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 131 2 law
Мансуровга ЖК 131-моддасининг 2-қисми Мансуровга ЖК 131 2 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил март ойининг 7 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, қуйидаги таркибда: раислик қилувчи судья С.Мамадиев; судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котибалигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Мансуров ва унинг ҳимоячиси “XADJIYEV DJALIL DJUMAYEVICH” адвокатлик бюроси адвокати Ж.Хаджиевнинг иштирокида Мансуров Ало Эргашевичга оид 1-1006-2502/274-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мансуров Ало Эргашевич (Mansurov Alo Ergashevich) – 1968 йил 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бектўпи МФЙ Алгортим даҳаси 4-уй 51-хонадонда рўйхатда туриб, яшаган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, 24.01.2025 йилда “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган; айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми билан айбланган, Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Мансуров 2025 йил 22 январь куни соат 19:30ларда ғаразли ва бошқа паст ниятларда фоҳишахона ташкил этиш йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида, Бобоқулов Шаҳриёр Бурхон ўғли билан Янгибаева Моҳичехра Йолғаш қизига 300.000 сўм эвазига, Чилонзор тумани, Бектўпи МФЙ, 4-уй, 51-хонадоннинг мехмонхонасида ўзаро жинсий 1 этгани аниқланган. Суд мажлисида судланувчи А.Мансуров ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлигини айтиб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у 2025 йил 22 январь куни соат 19:00ларда ўзининг яшаш манзили бўлган Чилонзор тумани Бектўпи МФЙ Алгоритм даҳаси 4-уй 51хонадонда ўтирган вақтида ўзини Шахриёр деб таништирган бола уйига келганлиги, Хайрулла исмли маклер юборганини айтиб, бир соатга квартира кераклигини айтганлиги, у квартира нима учун кераклигини сўраганида 15-20 дақиқада севган қизи келишини кераклигини айтиб, 300.000-400.000 сўм бериб рози қилиб кетишини айтганлиги, аввал уни уйига яшаш учун келаётган бўлса керак деб ўйлаганлиги, кейин яхшилаб сўраганида қизи билан бир соатда икки маротаба жинсий алоқада бўлиб чиқиб кетишларини айтганлиги, кейин тоза сочиқ сўраганлиги, унга сочиқ олиб келиб бериб, мехмонхонага ётишлари учун кўрпача солиб берганлиги, кейин Шахриёрдан қизи билан бир соат давомида жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани эвазига 300.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ётқохонага кириб кетганлиги, уларни кўриб қолмаслик учун эшикни ёпиб қўйганлиги, сўнг эшик тақиллаб, бориб ким эканлигини сўраганида ўзларини ИИО ҳодимлари деб таништирган бир нечта шахслар уйига кириб келишганлиги, ИИО ҳодимларига ўзини таништириб, мазкур хонадонда яшашини маълум қилганидан кейин, улар тезкор тадбир ўтказилаётганини айтиб, бу ишда икки нафар ҳолислар иштирок этаётганини маълум қилишганлиги, кейин Шахриёр билан ёнидаги қиз кирган хонага боришганида, Шахриёр кийимлари ечилган ҳолда, ёнидаги қиз эса кийинаётган ҳолда бўлиб турганлиги, кейин ушбу шахслар уйида нима қилаётганини сўрашганида, уларга жинсий алоқа қилишлари учун бир соатга жой қилиб берганини айтиб, бунинг эвазига олган 300.000 сўм миқдоридаги пулларни ётоқхонасидан олиб, ўз иҳтиёри билан ИИО ҳодимларига топширганлиги, улар уч дона 100.000 сўмлик купюралари пулларни ўзларида бўлган ксеронусхалар билан солиштириб олишганидан кейин унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганлиги, сўнг хужжатларни расмийлаштириш учун уни ИИО маъмурий биносига таклиф қилиб, ИИО биносига олиб боришганлиги, шундан сўнг, бўлган ҳолатни тушунтириб берганини, қилган ишидан пушаймонда эканини, 300.000 сўмни ИИБ ходимларига тақдим этганини, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтди. 2 айбловга тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг айби жиноят ишида тўпланган қуйидаги далилар билан ўз исботини топган: Жумладан, судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳлар Б.Аширханов, Б.Туранов, Ш.Бобоқулов ва М.Янгибаеваларнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари; ариза, бирламчи тўпланган иш ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, овоз ёзиш мосламасини ва пул маблағини тақдим этиш баённомаси, ашёвий далилни олиш баённомаси, овозли ёзувлар стенограммаси, юзлаштириш баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишларида тўпланган ва суд мажлисида текширилган барча бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Суд, судланувчи А.Мансуровнинг ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 131моддасининг 2-қисми - “фоҳишахона ташкил этиш”да ифодаланган жиноят аломати билан тўғри малакаланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозим”лиги, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Қарорнинг 26-бандида, озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилиши кўрсатиб ўтилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи Ж.Дусқобиловга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймондалигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганини, у томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда тайинланадиган жазо нафақат 3 унга балким унинг оиласининг кейинги ҳаётига ҳам таъсири борлигини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим деб топади. Суд ашёвий далилар масаласини муҳокама қилиб, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, ашёвий далил деб эътироф этилган 2 дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни ва 300.000 сўм Ш.Бобоқуловга тилхат асосида топширилганини инобатга олиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 463, 465-468, 471474-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л Д И : Мансуров Ало Эргашевич (Mansurov Alo Ergashevich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. А.Мансуровга ЖК 131-моддасининг 2-қисми билан 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. А.Мансуровга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бектўпи МФЙ Алгортим даҳаси 4-уй 51хонадонда ўташ белгиланиб, унга соат 20:00дан 07:00га қадар яшаш жойидан чиқиш чеклансин. Озодликни чеклаш А.Мансуровнинг яшаш жойи бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими назорати остида ўталсин. Жазони ўташ муддати Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. А.Мансуровга ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини ҳукм ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, оммавий ва бошқа тадбирларда иштирок этмаслик, муайян жойларда-кафе, бар, спиртли ичимликлари ичиш жойларига бормаслик, Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарига чиқмаслик тақиқлари юклатилсин ва унга ЖК 48 1моддасининг 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг А.Мансуровга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган 2 дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари 4 билан бирга сақлансин, 300.000 сўм Ш.Бобоқуловга тилхат асосида қайтарилгани инобатга олинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи С.Мамадиев Аслига тўғри: 5